Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.90K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 738

2021-02-13 20:06:35
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойишига асосан, Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
16.7K views17:06
Ochish/sharhlash
2021-02-13 19:10:04 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларнинг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши телеграм каналига уланиш
Андижон вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
Бухоро вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
Жиззах вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
Навоий вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
Наманган вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
Самарқанд вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
Сирдарё вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
Фарғона вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
Хоразм вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги телеграм каналига уланиш
Тошкент шаҳри ҳокимлиги телеграм каналига уланиш

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
16.6K views16:10
Ochish/sharhlash
2021-02-13 18:40:08
Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мажмуадаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари жараёнида Имом Бухорий мақбараси ҳозирги кўриниши сақланган ҳолда реконструкция қилинади.

Шу пайтгача мақбара остидаги қабрни зиёрат қилиш учун етарли шароит мавжуд эмас эди. Янги лойиҳада қабр атрофини кенгайтириб зиёратчилар учун ҳар томонлама қулайлик яратиш кўзда тутилган.

Саккиз минг ўринли муҳташам масжид қурилади. Мажмуа атрофида тўртта улкан минора қад ростлайди. Замонавий меҳмонхоналар, халқаро андозаларга тўла мос келадиган маиший хизмат ва санитария-гигиена шохобчалари қурилади.

Яна бир эътиборли томони, мажмуада қурилиш-бунёдкорлик ишлари жараёнида бу ердаги тарихий булоқ ва бир неча юз йиллик чинор дарахтларига зиён етказилмайди. Уларни асраб-авайлаш, ўз ҳолида сақлаш учун барча зарур чоралар кўрилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
17.0K views15:40
Ochish/sharhlash
2021-02-13 18:02:17 Ўзбекистонда энг кўп учрайдиган фирибгарлик жиноятларини маълум қилинди

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, чет элга ишга жўнатиш —13,1 фоиз, ер, уй олди-сотдиси — 13,9 фоиз, ўқишга ёки ишга киритиш — 9 фоизни ташкил қилади ва энг оммабоп фирибгарлик ҳисобланади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.3K viewsedited  15:02
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:43:13
"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси томонидан журналистлар учун газобетон ишлаб чиқариш корхонасига пресс-тур ташкил этилди.

Бу ҳақда уюшма ахборот хизмати маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.7K views13:43
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:44:28 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
13.3K views11:44
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:06:25
Ўзбекистонда шу пайтга қадар 1625 нафар кўнгилли коронавирусга қарши вакцинациянинг 3-клиник синов босқичи доирасида 2-доза вакцина билан эмланди

12.02.2021 й. ҳолатига Ўзбекистонда Хитойнинг коронавирусга қарши ZF 2001 вакцина синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар - 14314 нафарни ташкил этди. Улардан 6820 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси билан ва 1625 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси билан эмланди.

Мамлакатимизда вакцинацияга кўрилаётган тайёргарлик ҳақидаги репортаж "Ўзбекистон24" телеканалининг "Факт 24" дастурида

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.0K views11:06
Ochish/sharhlash
2021-02-13 13:18:15 «Снослар» бўйича энг кўп ноқонуний қарор — Андижонда қабул қилинган. Энг кўп компенсация тўланмаган ҳудуд — Тошкент

Ер эгасининг розилиги олинмаган, ижарачи билан келишилмаган, тегишли халқ депутатлари кенгашларининг қарори ёки Ҳукумат қарори чиқарилмаган, Адлия органларининг ижобий хулосаси олинмаган, келишувлар нотариал тасдиқланмаган қарорлар энг кўп Андижон вилоятида қабул қилинган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.

Ноқонуний қарорлар Андижонда 48 та, Тошкентда 11, Наманганда 7, Жиззахда 6, Қорақалпоғистонда 4, Бухорода 3 ва Қашқадарёда 1та қабул қилинган.

Бунинг оқибатида, Республика бўйича 1 338 та ҳолатда мулк эгаларидан 221,5 млрд. сўм қарздорлик юзага келиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига йўл қўйилган.

Маҳаллий ҳокимликларнинг ҳисобидаги жамғармада қолдиқ маблағлар мавжуд бўлсада, Тошкент шаҳрида 76,4 млрд. сўм, Тошкент вилоятида 49 млрд. сўм, Сирдарёда 51 млрд. сўм, Қашқадарёда 17 млрд. сўм, Сурхондарёда 9,7 млрд. сўм, Жиззахда 7 млрд. сўм, Самарқандда 5 млрд. сўм, Фарғонада 2,4 млрд. сўм ва Андижонда 2 млрд. сўм қарздорлик қопланмаган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.6K viewsedited  10:18
Ochish/sharhlash
2021-02-13 12:29:50 2020 йилда «снос»лар туфайли бузилган мулкларнинг 55 фоизига компенсация тўланмаган — Бош прокуратура

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.

Прокуратура органлари томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан бузилган мулклар бўйича етказилган зарарларнинг қопланиши таҳлил этилди.

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига бузилган мулклар бўйича компенсация тўловларидан қарийиб 443 млрд. сўм қарздорлик мавжуд бўлган, бироқ ўтган йилда бу қарздорликнинг атиги 202 млрд. сўми ёки 45 фоизи мулк эгаларига қоплаб берилган, холос.

Маълумот учун: тўланган қарздорликнинг 151,5 млрд. сўми нақд пул, 10,7 млрд. сўми ер бериш, 39,2 млрд. сўми мулк бериш ҳисобига тўғри келган.

Шу билан бирга, ҳудудий ҳокимликлар томонидан бузилишлар бўйича қабул қилинган 52,6 млрд. сўмлик 196 та қарорларнинг 76 таси ёки 39 фоизи бўйича амалдаги тартибга риоя этилмаган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.6K views09:29
Ochish/sharhlash
2021-02-13 11:33:38 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун (ЎРҚ–673-сон, 12.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлгани ҳолда уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Ушбу жиноятни содир этган шахсга 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазони қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, вояга етмаган шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Ушбу жиноятни содир этган шахсга 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазони қўлланилиши мумкин.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига киритилган ўзгартиришларга кўра вояга етмаган шахсни меҳнатга бирор-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаган шахс тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланди.

(Илгари маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг такрор содир этилган тақдирда жиноий жавобгарлик белгиланган.)

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Huquqiy axborot

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.4K views08:33
Ochish/sharhlash