Get Mystery Box with random crypto!

Шаҳар ва қишлоқларда нечта маҳалла бор? Қанчаси тоғли, чўл ва | Расмий хабарлар I Официальные новости

Шаҳар ва қишлоқларда нечта маҳалла бор? Қанчаси тоғли, чўл ва чегара ҳудудида жойлашган?

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева шу ҳақда маълумот берди:


2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, юртимизда 9 168 та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларнинг:

8 877 таси — маҳалла фуқаролар йиғини;

161 таси — овул фуқаролар йиғини;

89 таси — қишлоқ фуқаролар йиғини;

41 таси — шаҳар фуқаролар йиғинидан иборат.

Мазкур фуқаролар йиғинларининг 10 таси — жамоатчилик асосидаги,
11 таси — ҳарбий шаҳарчаларда жойлашган фуқаролар йиғинлари ҳисобланади.

Энг кўп — 1000 дан ошиқ маҳаллага эга ҳудуд сифатида Самарқанд вилояти етакчилик қилади. Бу вилоятда ҳозирги вақтда 1 100 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Ундан сўнг Тошкент вилояти 10 48 та, Фарғона вилояти 1041 та маҳалла билан кейинги ўринларни банд қилган.

Фуқаролар йиғинларининг географик жойлашувига тўхталадиган бўлсак, республикамиздаги 1 830 та маҳалла фуқаролар йиғини — шаҳарларда, 1 205 таси — туман марказларида жойлашган.

Туман марказигача 30 км бўлган масофада жойлашган маҳаллалар сони — 4 839 тани, туман марказидан 30 км ва ундан олис масофада, тоғли ва чўл ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғинлари сони — 720 тани ташкил этади.

Чегара ёки анклав ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғини сони эса 574 тани ташкил этади.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official