Get Mystery Box with random crypto!

Олий таълим тизимида бюджет маблағлари сарфида қонунбузилиш ҳо | Расмий хабарлар I Официальные новости

Олий таълим тизимида бюджет маблағлари сарфида қонунбузилиш ҳолатларига изоҳ берилди

Салоҳиддин Тошматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғи:


«Мақсадсиз харажатлар бўйича олий таълим тизимида 5 миллиард сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Биз вазирликда тегишли бошқармалар мутасаддилари билан мазкур масалани таҳлил қилдик.

Давлат молиявий назорат департаменти ва прокуратура органлари билан ҳамкорликда 306 та таълим муассасаси ўрганилди. Ҳисоботда 14 та олий таълим муассасаси, 4 та академик лицей, 3 та ҳудудий касб-ҳунар ва 285 та ўрта махсус таълим муассасасида аниқланган ҳолатлар кўрсатиб ўтилган.

Бюджет ташкилотидаги тегишли молиявий бўлимнинг ходимлари ҳар йили жадвал асосида Молия вазирлигининг ўқув курсларида ўқитиляпти. Лекин шунга қарамасдан, салбий ҳолатлар учраб турибди.

Олий таълим тизимидаги бош аудиторлар муассасадаги биринчи раҳбар бошчилик қиладиган таркибий бўлинмадан чиқарилди. Бу уларнинг фаолияти мустақил ва холисона бўлишини таъминлайди».

АОКАдаги матбуот анжуманидан

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official