Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқлар орқали Юнусобод тумани “Qozog‘iston” турар | Расмий хабарлар I Официальные новости

Ижтимоий тармоқлар орқали Юнусобод тумани “Qozog‘iston” турар жой мажмуаси ёнидаги дарахтлар таг қисмидан бетон билан қопланаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушди.

Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ҳокими Жахонгир Ибрахимов жойига чиқиб ўрганиш ишларини олиб борди ва зудлик билан йўл қўйилган камчиликни тузатиш бўйича кўрсатма берди.

Ҳокимлик ахборот хизмати хабар беришича, айни вақтда муаммо бартараф этилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official