Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.90K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 737

2021-02-14 13:38:59Вирусга қарши препарат ёки антибиотик: шамоллаш ва гриппда қайси бирини танлаш керак?

"Дори-дармон" Акциядорлик компанияси Ахборот хизмати мавсумий нафас олиш йўллари касалликларидан ҳимояланиш бўйича фойдали маълумотларни тақдим этди.

Шамоллаш — айниқса, совуқ мавсумда энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Бунга асосан юқори нафас йўллари(бурун, томоқ, трахея)га таъсир кўрсатадиган вирусли инфекция сабаб бўлади. Нотўғри даволаниш ёки касалликни ўтказиб юбориш пневмония ёки бронхитга сабаб бўлиши мумкин.

Шамоллаш баъзан грипп билан адаштирилади, чунки уларнинг аломатлари жуда ўхшаш. Aммо бу нотўғри.

Грипп — бу ўта юқумли мавсумий нафас олиш йўллари касаллиги бўлиб, одатда декабр ва март ойлари орасида рўй беради, февраль ойида энг юқори даражага кўтарилди.

Aнтибиотиклар керакми?
Aнтибиотиклар ҳақли равишда замонавий тиббиёт хазинаси ҳисобланади. Aммо уларни нотўғри ишлатиш қимматга тушиши мумкин. Aнтибиотиклар одатда бактериялар сабаб бўлган касалликларни даволаш учун ишлатилади. Шамоллаш ва гриппда улардан фойдаланиш керак эмас.

Касаллик бошланишининг дастлабки кунларида организмда табиий иммунитет реакцияси пайдо бўлади, антибиотикни жуда эрта ишлатганда эса, ўз-ўзидан инфекцияни бошқариши мумкин бўлган ҳимоя механизмлари йўқ қилинади.

Шунинг учун грипп ва шамоллаш пайтида антибиотиклардан сақланиш яхшироқдир. Улар фақат бактериал инфекция ташхисида самарали бўлади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
14.4K views10:38
Ochish/sharhlash
2021-02-14 12:32:11
Навоий вилоятида “Яхшидан боғ қолади” шиори остида акция ташкил этилди

Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.9K views09:32
Ochish/sharhlash
2021-02-14 11:45:37 Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар-жойлар ўртасида барча қурилишлар тўхтатилади, пойдевор учун қазилган котлованлар кўмилади, болалар ҳамда спорт майдончалари қайта тикланади

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, ҳоким Хайрулло Бозоров томонидан Фарғона шаҳридаги Дўстлик ҳамда Гулзор маҳаллаларида аҳоли яшаш шароитларини ўрганиш жараёнида ҳудудда кўп қаватли турар-жойлар орасида яшил майдонлар ҳудудидаги дарахтлар кесилгани,болалар ва спорт майдончалари бузилгани ва ўрнига янги бинолар қурилиши бошланганига гувоҳ бўлинди.

Ҳудудда яшовчи аҳоли вилоят ҳокими билан мулоқот чоғида янги қурилаётган бинолар сабабли маҳаллада аҳоли яшаши учун ноқулайликлар туғдираётганини, болалар учун очиқ ҳавода ўйнашга, катталар ва кексалар учун сайр қилишга имконият қолмаганини билдиришди.

Вилоят ҳокими, биргаликда ўрганиш олиб бораётган шаҳар ҳокими ва прокурорига бугундан эътиборан Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар-жойлар ўртасида олиб борилаётган барча қурилишларни тўхтатиш ҳамда бундай қурилишларга рухсат бериш билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш юзасидан топшириқ берди. Пойдевор учун қазилган котлованлар барчаси кўмиб ташланади, қурилиши якунлашиш босқичида бўлган иншоотларнинг ҳар бирининг қонунийлиги бўйича шаҳар прокуратураси ўрганиш олиб боради. Барча ҳудудларда бузиб ташланган болалар ҳамда спорт майдончалари қайта тикланади, қурилиш эгалари кесилган ҳар бир дарахт ўрнига 100 тупдан манзарали дарахт экиши таъминланади. Тўхтатилган қурилишлар ўрнига тадбиркорларга бино қуриш учун бошқа жойдан ер майдони таклиф этилади.

Хайрулло Бозоров, ўрганиш жараёнида шунингдек, ҳудуддаги атроф-муҳит тозалигига эътиборсизликка, чиқиндиларнинг сочилиб ётганига, турар-жойлар атрофида ободонлаштириш ишларининг умуман йўлга қўйилмаганига, биноларга бириккан ҳолда вақтинчалик қўшимча иншоотлар қуриб ташланганига алоҳида танқидий эътибор қаратди. “Фарғона турар-жой массивларида файз бўлиши шарт” деган вилоят ҳокими, шаҳар маҳаллаларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш бўйича алоҳида манзилли дастур ишлаб чиқиш юзасидан шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаевга топшириқ берилди.

Мотуридий кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи катта ариқ устида иншо этилган объектлар олиб ташланиб, сув қирғоғи бўйлаб велосипед миниш ҳамда сайр қилиш учун экойўлак ташкил этиладиган бўлди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.1K views08:45
Ochish/sharhlash
2021-02-14 10:58:23
Айни пайтда Ангор туманининг Қорақир кенгликларида Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун катта улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, Қадимий чавандозлик спорт ўйинини вилоятнинг барча туманларидан, бошқа вилоятлардан келган юзлаб чавандоз-полвонлар ва минглаб ишқибозлар кузатиб бормоқда

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Officia
12.6K views07:58
Ochish/sharhlash
2021-02-14 10:28:57
Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
11.5K views07:28
Ochish/sharhlash
2021-02-14 10:03:08
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқарув раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Нуралиев Фахриддин Абдусатторович 1984 йил 14 февралда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ф.Нуралиев 2013-2019 йилларда ЎзЭОАВМА ахборот хизмати раҳбари, собиқ “Ўзбекэнерго” АЖ матбуот котиби сифатида ишлаган

Каналга уланиш:
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
11.7K views07:03
Ochish/sharhlash
2021-02-14 10:03:08
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Тошпулатов Фаррух Аззамқулович 1980 йил 14 февралда Жиззах вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ф.Тошпулатов 2002-2019 йилларда Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиши департаменти Арнасой туман бўлими, департаментнинг матбуот гуруҳида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган..

Каналга уланиш:
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
11.1K views07:03
Ochish/sharhlash
2021-02-14 09:04:15
14 феврал — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун. Бу сана нафақат шоирлар учун, балки тарихчилару олимлар, ҳарбийлару ҳаттотлар, умуман, ўзини шу миллатга дахлдор деб билган ҳар бир инсон учун байрамдир. Ана шу ўзига хос байрам муносабати билан АОКА тайёрлаган кичик бир туҳфани эътиборингизга тақдим қиламиз.

@aoka_uz
10.5K views06:04
Ochish/sharhlash
2021-02-14 08:52:33
Бугун Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур таваллуд топган кун

Бобур — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир; тарихчи, географ; давлат арбоби, истеъдодли саркарда; Бобурийлар сулоласи асосчисидир.

«…У турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас». Мирзо Муҳаммад Ҳайдар. «Тарихи Рашидий»дан.

«Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган». Эдуард Холден, инглиз тарихчиси.

«Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди». Уильям Эрскин, «Бобурнома» таржимони.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
15.3K viewsedited  05:52
Ochish/sharhlash
2021-02-13 22:46:48
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий қилиш Республика штаби фаолияти ҳақидаги лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
15.3K views19:46
Ochish/sharhlash