Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.90K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 734

2021-02-17 06:00:29 Бугун, 17 феврал куни режалаштирилган тадбирлар:


Матбуот анжумани

● Мавзу:
Солиқларни қасддан камайтириб кўрсатиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини ноқонуний ҳисобга олиш билан боғлиқ масалалар
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Давлат солиқ қўмитаси


Брифинг

● Мавзу:
COVID-19 қарши вакцинани қўллаш билан боғлиқ муҳим масалалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси


Брифинг

● Мавзу:
Маҳалла раислари фаолияти юзасидан эълон қилинаётган танқидий материаллар юзасидан
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари


Матбуот анжумани

● Мавзу:
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тизими таҳлили, ҳудудларда дарахтлар кесилиши ва ишлаб чиқарувчилар томонидан атмосферага зарарли моддалар ташланаётгани юзасидан жамоатчиликда туғилаётган савол ва эътирозлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
11.7K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-02-16 20:41:38 Термиз шаҳрида олти нафар эгизак туғилгани ҳақида хабар ҳақиқатга зид

Бугун ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида олти нафар эгизак: тўрт нафар қиз, икки нафар ўғил туғилганлиги ва бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич экани ҳақидаги ҳабар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Сурхондарё вилоят cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдивохидов билан боғланди.

— Бу хабар ҳақиқатга зид, — дейди бошқарма бошлиғи. — Термиз шаҳри ва туманида бундай туғилиш қайд этилмаган. Охирги кўп фарзанд туғилиши ҳудудимизда 3 февраль куни бўлган, яъни Ангор тумани “Тўлқин” маҳалласида истиқомад қилувчи 1990 йилда туғилган Махбуба Абдумуродова шу куни уч фарзандини кесарча кесиш йўли орқали дунёга келтирган. Биринчи фарзанди қиз (вазни 2950 грамм, бўйи 49 см), иккинчиси ўғил (вазни 2900 грамм, бўйи 47 см) ва учинчиси ҳам ўғил (2200 грамм бўйи 46 см). Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
15.4K views17:41
Ochish/sharhlash
2021-02-16 19:09:22 Бизнес-омбудсман ҚҚС юзасидан тадбиркорлик субъектларига юборилган хабарномаларнинг қонунийлигини ўрганишни бошлади.

Аввалроқ, Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектларининг рўйхати эълон қилинган ва улар билан муносабатларга киришган тадбиркорларга ҚҚС суммасига ўзгартириш киритиш ва қайта аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан хабарномалар юборилган.

Бизнес-омбудсман ахборот хизмати маълум қилишича, солиқ органларининг ушбу харакатлари тадбиркорлар орасида кескин норозиликларни келтириб чиқараётганлигини инобатга олган ҳолда, Бизнес-омбудсман девони Давлат солиқ қўмитасининг масъул мансабдор шахслари иштирокида ушбу ҳаракатларнинг қонунийлигини ўрганиб чиқилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
15.6K views16:09
Ochish/sharhlash
2021-02-16 17:40:18 Пахта ёғи хавфсизлигини таъминламаган 14 та ёғ-мой корхонаси фаолияти юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материаллар киритилди

Бу ҳақда «Ўзагроинспекция» Ахборот хизмати маълум қилди:

«Ҳудудий ишчи комиссиялар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ёғ-мой корхоналарида ўрнатилган тартибда назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Бугунги кунда республика бўйича мавжуд 500 тадан ортиқ ёғ-мой корхонасининг 263 тасида текширув ўтказилиши белгиланган бўлиб, 238 та корхоналарда текшириш якунланди.

Текширув натижасига кўра, ПФ-6094-сонли Фармонда белгиланган талаб 32 та ёғ-мой корхонасида таъминланган ва 206 тасида таъминланмагани аён бўлди.

Пахта техник чигитини қайта ишлаш учун тўлиқ технологик цикли ёки тайёр маҳсулотлар учун гигиеник ва мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлмаган ёғ-мой корхоналари бўйича 199 та тақдимнома Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасига киритилди ва уларнинг пахта техник чигитини харид қилиш бўйича биржа савдоларида иштирок этишини олди олинди.

Белгиланган талаблар бажарилмаган корхоналарга жами 156 маротаба (огоҳлантириш, кўрсатма ва тақдимномалар киритиш орқали) таъсир чоралари қўлланилган. 14 та ёғ-мой корхонаси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига материаллар киритилиши таъминланган».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
15.9K views14:40
Ochish/sharhlash
2021-02-16 16:17:15
ЭЪЛОН

2021 йил 18 февраль куни, соат 15.00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида таниқли устоз журналист, “Жаҳон адабиёти” журнали Бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев билан ижодий учрашув ташкил этилади.

Учрашувга ёш журналистларни, талаба-ёшларни ва барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.

Маълумот учун телефон: 71244-32-33.

@aoka_uz
12.2K views13:17
Ochish/sharhlash
2021-02-16 13:26:22
2021 йилнинг январь ойида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 427 млн. долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 27 млн. долларга ёки 7 фоизга ошди.

Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 101 млн. долларга етди.

Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 326 млн. долларга етди.

Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати каналида маълум қилинган.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
14.4K views10:26
Ochish/sharhlash
2021-02-16 12:56:44 2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 1 минг 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокуратура фаолияти таҳлили юзасидан маълумот берди.

Ўтган йилларда очилмай қолган 1 125 та жиноят фош этилди, қидирувда бўлган 2 446 нафар шахс ушланди;

Бевосита прокуратура органлари томонидан 10 372 та жиноят иши юзасидан тергов ўтказилиб, 6 100 нафар шахсга нисбатан 3 903 та жиноят иши судларга юборилди, жиноят оқибатида етказилган 622,2 млрд. сўмлик зарар айбланувчилардан ундирилди;

2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 1 минг 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди;

Прокурорлар ташаббуси билан 57 нафар шахс оқланди.

Хорижий давлатларга айбланувчиларни экстрадиция қилиш ҳақида 194 та илтимоснома юборилиб, 155 нафар шахс мамлакатимизга этап қилинди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.6K views09:56
Ochish/sharhlash
2021-02-16 12:41:38 2020 йилда 151 минг 266 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланган

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълумот қилди.


"Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида прокурорлар секторидаги эҳтиёжманд оилаларга озиқ–овқат ва дори дармон берилиши таъминланди, 3 мингдан ортиқ оилага ихчам иссиқхона қурилишида ёрдам кўрсатилди;

Шунингдек, 150 мингдан зиёд ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди;

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 504 нафар аёлга арзон уй-жой ажратилишида амалий ёрдам берилди;

“Ёшлар – келажагимиз” дастури доирасида 8 минг 618 нафар ёш тадбиркорга 1,8 трлн. сўм кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилиб, 42 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди;

“Меҳрибонлик уйлари” ва “Болалар шаҳарчаси” муассасаларининг 216 нафар битирувчиси уй-жой билан таъминланди;

Ривожланишда нуқсони бўлган
109 мингдан зиёд болалар тиббий кўрикдан ўтказилди, 4 минг 397 нафарига дори -дармон, тиббиёт жиҳозлари ва ўқув қуроллари берилди;

4 минг 397 нафар тадбиркорга кредит, 965 нафарига ер майдони, 249 нафарига бино ажратилишида, 3 минг 675 нафарига коммуникация тармоқларига уланишида ҳамда 2 минг 729 нафарига лицензия ва рухсатномалар берилишида амалий кўмак берилди.

Кўрсатилган ёрдам натижасида 14 минг 407 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. 19 минг 357 та корхонанинг фаолияти тикланиши ҳамда 50 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши таъминланди.


2020 йилда жами 151 минг 266 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланди;

34 минг 482 та қонунга зид ҳуқуқий ҳужжатлар қонунга мувофиқлаштирилди, аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан 18 минг 988 та тақдимнома киритилди, судларга 305 млрд. сўм зарарни ундириш ҳақида 9 минг 779 та ариза берилди. Прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида жами 736 млрд. сўм зарар ундирилиши таъминланди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.2K views09:41
Ochish/sharhlash
2021-02-16 10:57:43
АОКАдаги матбуот анжуманидан

Шермуҳаммад Саидаҳматов, Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи:

«Олдин бошқа вилоят ҳарбий хизматчиси ўзининг вилоятида хизмат қилиши мумкин эмас эди.

Президентнинг тегишли Қарорига кўра, Низомга ҳудудий тамойил деган тушунча киритилди. Баъзи бир лавозим ва мутахассисликларга ўз ҳудудида хизмат қилиш имкони яратилди.

Шунингдек, аввал оилада ёлғиз фарзанд бўлса, туғилиб ўсган жойида хизмат қилиши мумкин эди. Ҳозир нафақат ёлғиз фарзанд, балки оилада ёлғиз ўғил бўлса ҳам, туғилиб ўсган ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.1K views07:57
Ochish/sharhlash
2021-02-16 10:32:36 2017-2020 йилларда 6215 нафар ҳарбий хизматчи уй-жой билан таъминланди

Бу ҳақда АОКАда Мудофаа вазирлиги мутасаддилари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди:


«2017 йил 31 мартдаги ПҚ-2858-сон, 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон, 2018 йил 18 январдаги ПҚ-3480-сон ва 2018 йил 24 ноябрдаги ПҚ-4028-сон Президент қарорлари билан тегишли дастурлар қабул қилиниши натижасида 2017-2020 йиллар давомида ушбу дастурлар доирасида қурилган уйлар ҳисобига 6215 нафар ҳарбий хизматчи, ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари замонавий ва шинам турар-жойлар билан таъминланди.

2017 йилгача бўлган давр мобайнида Вазирлик тизимида турар-жой таъминоти кўрсаткичи йилига 450 тадан ошмаган бўлиб, юқорида қайд қилинган давлат дастурлари асосида Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида қурилиши амалга оширилган турар-жойлар ҳисобига йилига ўртача 1500 дан ортиқ Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари уй-жой билан таъминланиб келмоқда.

2018 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига асосан, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун республика олий таълим муассасаларига 5 фоизлик давлат гранти асосида қабул квотаси ажратилди».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.0K views07:32
Ochish/sharhlash