Get Mystery Box with random crypto!

2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 1 минг 723 нафар ма | Расмий хабарлар I Официальные новости

2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 1 минг 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокуратура фаолияти таҳлили юзасидан маълумот берди.

Ўтган йилларда очилмай қолган 1 125 та жиноят фош этилди, қидирувда бўлган 2 446 нафар шахс ушланди;

Бевосита прокуратура органлари томонидан 10 372 та жиноят иши юзасидан тергов ўтказилиб, 6 100 нафар шахсга нисбатан 3 903 та жиноят иши судларга юборилди, жиноят оқибатида етказилган 622,2 млрд. сўмлик зарар айбланувчилардан ундирилди;

2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 1 минг 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди;

Прокурорлар ташаббуси билан 57 нафар шахс оқланди.

Хорижий давлатларга айбланувчиларни экстрадиция қилиш ҳақида 194 та илтимоснома юборилиб, 155 нафар шахс мамлакатимизга этап қилинди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official