Get Mystery Box with random crypto!

2017-2020 йилларда 6215 нафар ҳарбий хизматчи уй-жой билан таъ | Расмий хабарлар I Официальные новости

2017-2020 йилларда 6215 нафар ҳарбий хизматчи уй-жой билан таъминланди

Бу ҳақда АОКАда Мудофаа вазирлиги мутасаддилари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди:


«2017 йил 31 мартдаги ПҚ-2858-сон, 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон, 2018 йил 18 январдаги ПҚ-3480-сон ва 2018 йил 24 ноябрдаги ПҚ-4028-сон Президент қарорлари билан тегишли дастурлар қабул қилиниши натижасида 2017-2020 йиллар давомида ушбу дастурлар доирасида қурилган уйлар ҳисобига 6215 нафар ҳарбий хизматчи, ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари замонавий ва шинам турар-жойлар билан таъминланди.

2017 йилгача бўлган давр мобайнида Вазирлик тизимида турар-жой таъминоти кўрсаткичи йилига 450 тадан ошмаган бўлиб, юқорида қайд қилинган давлат дастурлари асосида Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида қурилиши амалга оширилган турар-жойлар ҳисобига йилига ўртача 1500 дан ортиқ Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари уй-жой билан таъминланиб келмоқда.

2018 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига асосан, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун республика олий таълим муассасаларига 5 фоизлик давлат гранти асосида қабул квотаси ажратилди».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official