Get Mystery Box with random crypto!

2020 йилда 151 минг 266 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тик | Расмий хабарлар I Официальные новости

2020 йилда 151 минг 266 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланган

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълумот қилди.


"Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида прокурорлар секторидаги эҳтиёжманд оилаларга озиқ–овқат ва дори дармон берилиши таъминланди, 3 мингдан ортиқ оилага ихчам иссиқхона қурилишида ёрдам кўрсатилди;

Шунингдек, 150 мингдан зиёд ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди;

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 504 нафар аёлга арзон уй-жой ажратилишида амалий ёрдам берилди;

“Ёшлар – келажагимиз” дастури доирасида 8 минг 618 нафар ёш тадбиркорга 1,8 трлн. сўм кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилиб, 42 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди;

“Меҳрибонлик уйлари” ва “Болалар шаҳарчаси” муассасаларининг 216 нафар битирувчиси уй-жой билан таъминланди;

Ривожланишда нуқсони бўлган
109 мингдан зиёд болалар тиббий кўрикдан ўтказилди, 4 минг 397 нафарига дори -дармон, тиббиёт жиҳозлари ва ўқув қуроллари берилди;

4 минг 397 нафар тадбиркорга кредит, 965 нафарига ер майдони, 249 нафарига бино ажратилишида, 3 минг 675 нафарига коммуникация тармоқларига уланишида ҳамда 2 минг 729 нафарига лицензия ва рухсатномалар берилишида амалий кўмак берилди.

Кўрсатилган ёрдам натижасида 14 минг 407 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. 19 минг 357 та корхонанинг фаолияти тикланиши ҳамда 50 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши таъминланди.


2020 йилда жами 151 минг 266 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланди;

34 минг 482 та қонунга зид ҳуқуқий ҳужжатлар қонунга мувофиқлаштирилди, аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан 18 минг 988 та тақдимнома киритилди, судларга 305 млрд. сўм зарарни ундириш ҳақида 9 минг 779 та ариза берилди. Прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида жами 736 млрд. сўм зарар ундирилиши таъминланди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official