Get Mystery Box with random crypto!

Пахта ёғи хавфсизлигини таъминламаган 14 та ёғ-мой корхонаси ф | Расмий хабарлар I Официальные новости

Пахта ёғи хавфсизлигини таъминламаган 14 та ёғ-мой корхонаси фаолияти юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материаллар киритилди

Бу ҳақда «Ўзагроинспекция» Ахборот хизмати маълум қилди:

«Ҳудудий ишчи комиссиялар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ёғ-мой корхоналарида ўрнатилган тартибда назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Бугунги кунда республика бўйича мавжуд 500 тадан ортиқ ёғ-мой корхонасининг 263 тасида текширув ўтказилиши белгиланган бўлиб, 238 та корхоналарда текшириш якунланди.

Текширув натижасига кўра, ПФ-6094-сонли Фармонда белгиланган талаб 32 та ёғ-мой корхонасида таъминланган ва 206 тасида таъминланмагани аён бўлди.

Пахта техник чигитини қайта ишлаш учун тўлиқ технологик цикли ёки тайёр маҳсулотлар учун гигиеник ва мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлмаган ёғ-мой корхоналари бўйича 199 та тақдимнома Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасига киритилди ва уларнинг пахта техник чигитини харид қилиш бўйича биржа савдоларида иштирок этишини олди олинди.

Белгиланган талаблар бажарилмаган корхоналарга жами 156 маротаба (огоҳлантириш, кўрсатма ва тақдимномалар киритиш орқали) таъсир чоралари қўлланилган. 14 та ёғ-мой корхонаси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига материаллар киритилиши таъминланган».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official