Get Mystery Box with random crypto!

​ Бўлажак стоматологлар билим ва маҳоратини баҳоловчи робот-си | Расмий хабарлар I Официальные новости

Бўлажак стоматологлар билим ва маҳоратини баҳоловчи робот-симулятор яратилди

Россиянинг Пермь миллий тадқиқот политехника университети ва Перм давлат тиббиёт университети олимлари ўзаро ҳамкорликда бўлажак стоматологлар учун махсус симулятор яратди.

Мазкур робот технологияси талабалар билим ва маҳоратини автоматик тарзда баҳолаб, худди бемор сингари кўрсатилган тиббий хизмат сифати ҳақида фикр билдира олади.

Симуляторга ҳақиқий эмал қаттиқлигига эга резина ва пластмасса материаллардан тайёрланган алмаштирилувчи тишлар ўрнатилган.

У тўрт турдаги стоматологик хизмат, яъни кариесни даволаш, коронка тайёрлаш, тишни олиб ташлаш ҳамда каналларни муолажа қилишга мўлжалланган.

Батафсил


https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official