Get Mystery Box with random crypto!

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг расмий муносабати Жорий йилнинг 1 | Расмий хабарлар I Официальные новости

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг расмий муносабати

Жорий йилнинг 18 февраль кунида 11-сонли “Шарқ” “Бухоро — Тошкент” йўналишидаги йўловчи поездининг “Самарқанд — Тошкент” йўналишида ҳаракатланган россиялик сайёҳ ўзининг купесида мавжуд камчиликлар ҳақида видеолавҳа тайёрлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди. Кўрсатилган камчиликлар юзасидан ушбу санада хизмат вазифасини олиб борган вагон кузатувчилари ва поезд бошлиғига қатъий интизомий жазо қўлланилди ҳамда йўловчи поездларда сервис ва хизмат кўрсатиш қоидалари ҳақида қайта кўрсатмалар бериб ўтилди. Ҳозирги кунда барча йўналишлар ҳаракати давомида йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишини текшириш мақсадида ишчи гуруҳ қўшимча фаолиятини бошлади.

Шунигдек, видеолавҳада айтиб ўтилган йўналишнинг чипта нархи 100 АҚШ долларидан ошиқлиги ҳақиқатга тўғри келмайди, сайёҳ мазкур йўналиш учун чиптани Россия Федерациясининг “РЖД” сайтидан электрон тарзда 4213,9 рублга расмийлаштирган. Мазкур вагон люкс тоифасида бўлиб, 4 та купедан иборат ва фақат 8 та йўловчи учун хизмат кўрсатади. Ушбу йўналиш чипта нархи 385 980 сўм ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк