Get Mystery Box with random crypto!

Бир мусулмон киши, куфр давлатида яшаб турган бўлсаю, у давлат | Radioblog Sahwii

Бир мусулмон киши, куфр давлатида яшаб турган бўлсаю, у давлат Ислом диёрига қарши уруш бошласа, масалан АҚШ ўз вақтида Ироқ ва Афғонистонга қарши урушди. Бундай пайтда, уламолар ижмо қилган ҳукм шуки, мусулмон киши, у давлат ҳарбий хизматига бориши ҳаромдир. Улар билан бирга қўшилиб, Ислом диёрига урушда қатнашиши мумкинмас. Бу урушда у ўлса, Исломдан ташқарида ўлган бўлади. Лекин, у яшаб турган диёрга, бошқа куфр давлати ҳужум қилса, у ўзини ватанини ҳимояси учун урушиши жоиздир. Бунга мисол Россия ва Украина бўла олади. Руслар Украинага бостириб киришди. Украина мусулмонлари ҳам, уларга қарши қурол билан жанга кирдилар. Украина муфтийлари, бунга рухсат беришди ва бу урушни жоиз деб фатволар чиқаришди. Рус муфтийлари ҳам, бу босқинчиликни жоиз деган фатволари бор. Лекин, уларнинг фатволари ботилдир. Улар сиёсий талаб тақозосига кўра берилган фатводир. Ислом асосига кўра эмас. Лекин, бундан ташқари, Ўзбекистон каби, бошқаруви куфр ва халқи мусулмон бўлган давлатлар кўп. Бу давлатлардаги мусулмон фуқароларни шу давлат ҳудудини қўриқлашга ҳарбий хизматга боришини, шу давлатлар муфтийлари жоиз дейишади. Лекин, бунда ҳам баъзи қалтис нуқталари бор. Агар куфр ҳукми билан яшаётган давлат, Исломий аҳкомлар билан яшаётган давлатга қарши уруш бошласа, бу давлатдаги мусулмонларга, бу урушда иштирок этишлари ҳаром бўлади. Бунга СССРни, 1979 йилда, Афғонистонга бостириб кириши мисолдир. Бу урушда кўплаб мусулмонлар қатнашди ва аксари у ерда ўлиб кетишди. Ана шулар ҳукми, ихтилофлидир. Баъзилар, булар музтарр бўлишган ва узрлидир дейишади. Баъзилар, булар куфрга хизмат қилиб, ўлганлар дейишган. Валлоҳу аълам. Ҳарбий хизматга боришлик, у ерда қўлига қурол олиб, одам ўлдиришни тақозо этади. Шариат талаби шуки, мусулмон киши, бошқа мусулмонни ўлдириши мумкинмас. Бу кабира гуноҳдир. Аксинча, мусулмон киши, бошқа мусулмонга ёрдамлашиши лозимдир.

Наби саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Муслим муслимнинг биродаридир. Унга зулм қилмайди. Уни хорламайди. Уни таҳқирламайди. Ҳар бир муслимнинг қони, моли, ва обрўси бошқа муслим учун ҳаромдир.

(Имоми Бухорий ривояти)

Бу мазмунда бошқа саҳиҳ ҳадислар ҳам кўпдир.

أنَّ رَسولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ قالَ: المُسْلِمُ أخُو المُسْلِمِ لا يَظْلِمُهُ ولَا يُسْلِمُهُ، ومَن كانَ في حَاجَةِ أخِيهِ كانَ اللَّهُ في حَاجَتِهِ، ومَن فَرَّجَ عن مُسْلِمٍ كُرْبَةً، فَرَّجَ اللَّهُ عنْه كُرْبَةً مِن كُرُبَاتِ يَومِ القِيَامَةِ، ومَن سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللَّهُ يَومَ القِيَامَةِ.
الراوي : عبدالله بن عمر | المحدث : البخاري | المصدر : صحيح البخاري
الصفحة أو الرقم: 2442 | خلاصة حكم المحدث : [صحيح]


Бугунги давлатчилик ва улардаги ҳарбий хизматлар асосан исломга зиддир. Аксар ҳолларда, шу ҳарбийлар ва милиция, ДХХ, ва шу каби, куч ишлатар тизимларида хизмат қилишлик, шу давлатдаги мусулмон фуқароларни ҳаққига тажовуз қилишга сабаб бўлади. Бунга мисол ИАК давридир. Унинг даврида, минг минглаб мусулмонлар қамалди ва калтакланди ва қатл қилинди. Андижонда эса, оломонни отиб ташлашди. Булар бари, шу ҳарбийлар ва милиция ва шу каби, куч ишлатар соҳасида ишловчилар томонидан бажарилди. ИАК ўзи келиб бировни отмаган бўлсада, барча ишни шу солдатлар бажаришди. Демак, золимга хизмат қилиб, мусулмонга зарар беришди. Бу ишларини оқлашга қиёматда уларда ҳеч қандай ҳужжат йўқ. Буйруқ беришганди. Шунга мажбур бўлдик деган гаплари ўтмайди. Улар қиёматда шу зулм учун, ИАК билан биргаликда, тўла жавобгар бўладилар.

Бас, Биз Мусога: «Асонг билан денгизни ур», деб ваҳий қилдик. Бас, у (денгиз) бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди. Ва кейин бошқаларни ҳам яқинлаштирдик. (Яъни, Фиръавн ва унинг аскарларини ҳам денгизга яқинлаштирдик.) Мусо ва унга эргашганларга, ҳаммаларига нажот бердик. (65) Сўнгра бошқаларни ғарқ қилдик.

Шуаро сураси 63,64,65 оятлари

Бу оятлардан биламизки, Фиравн қўшинидаги аскарлар у билан бирга ҳалок бўлдилар. Сабаби, улар шу золимга бўйсуниб, унинг амри билан Мусо алайҳиссаломга қарши чиққанлари эди. Каримов амрига бўйсуниб, мусулмонларга зулм қилганлар топган моллари ҳаромдир. Улар шу дунёда тавба қилмасалар, Каримов билан бирга жазога мустаҳиқ бўладилар. Валлоҳу аълам.