Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 105.82K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 22

2024-04-18 15:33:13
Қидирувдаги дарахт киллерлари топилди

Шу йилнинг 15 апрель куни юзларига ниқоб таққан номаълум шахслар Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани 8-мавзесида махсус қурилиш техникасидан фойдаланиб, кўп йиллик дарахтларни қасддан нобуд қилган эди.

Прокуратура органлари томонидан текшириш ўтказилиб, ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланибди.

Бош прокуратуранинг билдиришича, назорат тадбири давомида дарахтларни нобуд қилган шахслар ва ҳудудда қурилиш қилишни режалаштирган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

@r_kusherbayev
29.9K views12:33
Ochish/sharhlash
2024-04-18 15:05:27
#диққат #тарқатинг

Собиқ депутат Жаҳонгир Тулягановдан яна бир хайрли лойиҳа. Лойиҳани албатта қўллаб қувватлаш зарур. Дўстлар ушбу видеони барча гуруҳларга тарқатинг. Жаҳонгир Туляганов ҳали ҳамон халқ билан бирга.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi
28.2K views12:05
Ochish/sharhlash
2024-04-18 13:01:02 Бош прокуратура экология ходимларига тазйиқ бўйича текширув бошлади

Маълум қилишларича, Бош прокуратура томонидан давлат органлари мансабдор шахслари томонидан мансаб ваколатлари суистеъмол қилинган ҳолда экология вазирлигининг Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлари ходимларига нисбатан кўчатлар экилганлиги тўғрисидаги асоссиз маълумотларни махсус электрон платформага киритиш борасида тазйиқ ўтказилганлиги ҳақидаги хабар асосида текшириш бошланди.

Текшириш давомида хабардаги ҳар бир ҳолат ўрганилиб, унда эътироф этилган давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Куни кеча, биз Тошкент шаҳрида экилмаган кўчатларни экилди, деб "Яшил макон" платформага киритиш учун бир қатор экология ходимларига босим ва тазйиқлар ўтказилганини маълум қилган эдик.

@r_kusherbayev
29.8K views10:01
Ochish/sharhlash
2024-04-18 11:51:38
300 млн. сўм(гача) "Cаsh" кредити билан бизнесингизни ривожлантиринг!

Мақсадларда ҳеч қандай чекловлар йўқ: ривожланишга, ускуналарни янгилашга ёки янги лойиҳаларни ишга туширишга сармоя қилинг. Биз сизнинг ҳар қандай ташаббусингизни қўллаб-қувватлаймиз!

Ҳисоб рақамингизга тўғридан-тўғри ўтказилади: Кредит маблағларини банкдаги ҳисоб рақамингизга тезда ўтказамиз, бюрократияни минималлаштирамиз ва режаларингизни ишга тушишини тезлаштирамиз.

Қулай шартлар: Ишни ишонч билан бошлаш учун 24 ойга ва 3 ойлик имтиёзли давр билан 300 млн. сўмгача олинг.

Ҳозироқ бошланг: Ўзингизга қулай бўлган банкнинг хизмат кўрсатиш офисига ташриф буюринг. Биз юртимизнинг барча вилоятларида жойлашганмиз.

Батафсил маʼлумот учун 1254 рақамига қўнғироқ қилинг ёки ҳаволага ўтинг.

БРБ - тадбиркорлар банки.
34.4K views08:51
Ochish/sharhlash
2024-04-18 08:16:03 #кунсаволи

Электр энергияси учун оширилган тариф, тариф сиёсати принципига зид эмасми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 310-сон қарори билан "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари" тасдиқланган.

Унда "электр энергияси учун белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар 2023 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади", деган қоида тариф сиёсатининг асосий принципларидан бири сифатида белгиланган.

Агар ушбу принцип йил бошидан буён кучда бўлса, жорий йилнинг 1 майидан бошлаб электр энергияси учун оширилган тарифни қандай изоҳлаш мумкин?

Энергетика вазирлиги ёки бошқа масъул орган буни изоҳлаб берса мақсадга мувофиқ бўларди.

@r_kusherbayev
37.2K views05:16
Ochish/sharhlash
2024-04-18 07:44:11
“Яшил макон”: божхоначилар ва ўқувчилар кўчат экишди!

Шу кунларда юртимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида пойтахтимизнинг Сергели туманидаги ихтисослаштирилган мактабда кўчат экиш акцияси ўтказилди.

Мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари Божхона қўмитаси Матбуот хизмати ва Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда мактаб ҳовлисига 100 тупга яқин кўчатлар экишди.

Павлония, япон сакураси, каштан, чинор каби манзарали дарахтлар ҳамда олма, шафтоли каби мевали кўчатлар мактаб атрофининг яшил маконга айланишига муносиб ҳисса қўшади.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, ўқувчиларнинг ҳар бири биттадан кўчатга масъул этиб бириктирилди ва эндиликда улар мактабни битиргунга қадар ушбу кўчатларни парваришлаб боришади.

https://t.me/husantangriyev
30.7K views04:44
Ochish/sharhlash
2024-04-17 18:42:03
Оғир кунларда ҳам биргамиз!

Қозоғистондаги сув тошқинидан жабр кўрган қондош қариндош қозоғистонликларга гуманитар ёрдам карвони ташкил этилди.

Бу хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар ўз ёрдамларини қуйидаги манзилга юборишлари мумкин: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ниёзбек йўл 6-тор кўчаси, 20-уй.

Пластик карта рақами: 8600332956785400

Усенов Серикбай

тел. +99890-984-33-46

@r_kusherbayev
40.0K views15:42
Ochish/sharhlash
2024-04-17 13:58:35 Электр ва табиий газ нархи ошиши муносабати билан кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга қуйидаги ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади:

1 майгача бўлган муддатда ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олиб, минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқилади. Бунда, 1 млнга яқин энг кам пенсия ва нафақа олувчиларнинг пенсия ва нафақа миқдорлари минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаган миқдорда қайта ҳисобланади.

Аҳолининг муҳтож қатламларини иситиш мавсумида қўшимча ижтимоий ҳимоясини таъминлаш учун 2024 йил ноябрда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларга 270 минг миқдорда бир марталик компенсация ажратилади.

Ушбу компенсация “маҳалла еттилиги” хулосалари асосида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирмаган қўшимча 200 мингдан ортиқ муҳтож оилаларга ҳам тўлаб берилади.

Электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

@r_kusherbayev
44.2K views10:58
Ochish/sharhlash
2024-04-16 19:52:28
Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олган вақтида хизмат хонасида қўлга тушди.
20.6K views16:52
Ochish/sharhlash
2024-04-16 17:11:07
"Ошкора қотиллик қиссаси"

16 апрел тунда 00:37да ниқобли бир гурух шахслар давлат рақами белгиси йўқ эксковаторда Юнусобод тумани 8-мавзе 260-мактаб олдидаги дарахтларни нобуд қилгани айтилмоқда.

Айни вақтда ИИБ томонидан ушбу ҳуқуқбузарлар қидирилмоқда.

Қизиғи дарахтларни нобуд қилиш кимга, нимага керак бўлиб қолди?

Қидирув шу саволдан келиб чиқиб қилинса топиш ҳам осонроқ бўлса керак.

@r_kusherbayev
28.2K viewsedited  14:11
Ochish/sharhlash