Get Mystery Box with random crypto!

#кунсаволи Электр энергияси учун оширилган тариф, тариф сиёса | Rasul Kusherbayev

#кунсаволи

Электр энергияси учун оширилган тариф, тариф сиёсати принципига зид эмасми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 310-сон қарори билан "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари" тасдиқланган.

Унда "электр энергияси учун белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар 2023 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади", деган қоида тариф сиёсатининг асосий принципларидан бири сифатида белгиланган.

Агар ушбу принцип йил бошидан буён кучда бўлса, жорий йилнинг 1 майидан бошлаб электр энергияси учун оширилган тарифни қандай изоҳлаш мумкин?

Энергетика вазирлиги ёки бошқа масъул орган буни изоҳлаб берса мақсадга мувофиқ бўларди.

@r_kusherbayev