Get Mystery Box with random crypto!

“Яшил макон”: божхоначилар ва ўқувчилар кўчат экишди! Шу кунл | Rasul Kusherbayev

“Яшил макон”: божхоначилар ва ўқувчилар кўчат экишди!

Шу кунларда юртимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида пойтахтимизнинг Сергели туманидаги ихтисослаштирилган мактабда кўчат экиш акцияси ўтказилди.

Мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари Божхона қўмитаси Матбуот хизмати ва Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда мактаб ҳовлисига 100 тупга яқин кўчатлар экишди.

Павлония, япон сакураси, каштан, чинор каби манзарали дарахтлар ҳамда олма, шафтоли каби мевали кўчатлар мактаб атрофининг яшил маконга айланишига муносиб ҳисса қўшади.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, ўқувчиларнинг ҳар бири биттадан кўчатга масъул этиб бириктирилди ва эндиликда улар мактабни битиргунга қадар ушбу кўчатларни парваришлаб боришади.

https://t.me/husantangriyev