Get Mystery Box with random crypto!

Электр ва табиий газ нархи ошиши муносабати билан кам таъминла | Rasul Kusherbayev

Электр ва табиий газ нархи ошиши муносабати билан кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга қуйидаги ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади:

1 майгача бўлган муддатда ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олиб, минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқилади. Бунда, 1 млнга яқин энг кам пенсия ва нафақа олувчиларнинг пенсия ва нафақа миқдорлари минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаган миқдорда қайта ҳисобланади.

Аҳолининг муҳтож қатламларини иситиш мавсумида қўшимча ижтимоий ҳимоясини таъминлаш учун 2024 йил ноябрда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларга 270 минг миқдорда бир марталик компенсация ажратилади.

Ушбу компенсация “маҳалла еттилиги” хулосалари асосида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирмаган қўшимча 200 мингдан ортиқ муҳтож оилаларга ҳам тўлаб берилади.

Электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

@r_kusherbayev