Get Mystery Box with random crypto!

Бош прокуратура экология ходимларига тазйиқ бўйича текширув бо | Rasul Kusherbayev

Бош прокуратура экология ходимларига тазйиқ бўйича текширув бошлади

Маълум қилишларича, Бош прокуратура томонидан давлат органлари мансабдор шахслари томонидан мансаб ваколатлари суистеъмол қилинган ҳолда экология вазирлигининг Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлари ходимларига нисбатан кўчатлар экилганлиги тўғрисидаги асоссиз маълумотларни махсус электрон платформага киритиш борасида тазйиқ ўтказилганлиги ҳақидаги хабар асосида текшириш бошланди.

Текшириш давомида хабардаги ҳар бир ҳолат ўрганилиб, унда эътироф этилган давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Куни кеча, биз Тошкент шаҳрида экилмаган кўчатларни экилди, деб "Яшил макон" платформага киритиш учун бир қатор экология ходимларига босим ва тазйиқлар ўтказилганини маълум қилган эдик.

@r_kusherbayev