Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Telegram kanalining logotibi r_kusherbayev — Rasul Kusherbayev
Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 105.82K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 21

2024-04-22 16:20:36 Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида бўлган Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Маданият вазирлиги тизимига киритилди.

@r_kusherbayev
37.6K views13:20
Ochish/sharhlash
2024-04-22 16:11:29 Йил охирига қадар доллар курси ошишда давом этади

23 апрелдан АҚШ долларнинг расмий курси 12 711 сўм (+21 сўм) этиб белгиланди.

Йил бошидан бери курс қарийб 360 сўмга кўтарилган.

Афсуски йил охирига қадар долларнинг курси ошишда давом этиши прогноз қилинмоқда.

@r_kusherbayev
39.7K viewsedited  13:11
Ochish/sharhlash
2024-04-22 11:30:52
Ipak Yo'li Banki'дан фойдали омонат — Миллий 25!

Миллий 25 — бу йилига 25% ставкали онлайн-омонат бўлиб 24 ой муддатни ўз ичига олади. Бу каби омонатлар жамғармасини узоқ муддатга режалаштирган одамлар учун анча самаралидир. Омонатни очиш учун банк филиалига бориш ҳам шарт эмас, барчасини Ipak Yo'li Mobile иловаси орқали амалга ошириш мумкин.

Омонат ҳақида батафсил: @ipaksupport

Instagram | Telegram | Ipak Yo'li Mobile | Реклама
37.4K views08:30
Ochish/sharhlash
2024-04-21 09:06:54 Олдиндан тўлаб қўйилса, тариф 2 ой мобайнида эски нархда қабул ҳисобланади

“Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 116-бандида “Маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди”, дейилган.

Шунингдек, “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 102-бандида “Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади”, деган қоида мавжуд.

Шундан келиб чиқилса, 1 майга қадар тўлов қилган ҳақдор абонентларга 2 ой муддат мобайнида эски тариф қоидалари амал қилади.

Масалан, сиз электр энергияси учун 30 апрелда 1 миллион 100 минг сўм тўлаб қўйсангиз ва май ойида 1 000 кВт·соат электр энергияси ёқсангиз, сизнинг шахсий ҳисоб рақамингиздан 200 кВт·соат учун 59 минг сўм (295 сўмдан), 800 кВт·соат учун эса 472 минг сўм (590 сўмдан), жами 531 минг сўм ечиб олинади. Июнь ойида худди шу тартиб давом этади.

1 июль ҳолатига 38 минг сўм пул билан ўтасиз ҳамда шу кундан эътиборан 1 кВт·соат учун сиздан 450 сўм ечиб олина бошлайди.

Аммо қарздор ёки май ойининг бошидаёқ ҳисоб рақамида маблағи тугаб, янги тўловни амалга оширишга мажбур бўлган абонентлар учун тариф ўзгаради ҳамда улар янги тўлов билан тегишли равишда 450/650 – 1000/1500 сўмдан ҳақ тўлашни бошлайдилар.

@r_kusherbayev
42.8K views06:06
Ochish/sharhlash
2024-04-20 16:10:19
#yordamkerak

Assalomu alaykum, sahovatpesha insonlar!

Bu ukamiz juda yosh bo‘lishiga qaramay buyragidan (почка) ayrilibdi. Dializ bilan yashamoqda.

Buyrak operatsiyasi uchun zudlik bilan 10 000 AQSh dollari kerak ekan. Oilada yolgʻiz farzand.

Imkoni borlar yordam berishlari mumkin! Boʻlmasa tarqating!

Sizni yordamingiz bir insonning umrini saqlab qolishi mumkin!

Ehson qilmoqchi bo'lganlar uchun plastik karta raqami : 5614681813753146
Xamzayev Jamshid

Manzil: Toshkent viloyati, Chinoz tumani, Paxta qishlogʻi, Navroʻz maxallasi
28.3K views13:10
Ochish/sharhlash
2024-04-20 11:53:34
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.

15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.

Facebook | Instagram
30.0K views08:53
Ochish/sharhlash
2024-04-19 23:19:53 Тошкентдаги Абдулла Қодирий ва “Дўстлик” боғлари қайта таъмирланадиган бўлибди. Бунинг учун камида 20 миллион доллар сарфланяпти.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Абдулла Қодирий ва “Дўстлик” боғларини қайта таъмирлаш, аҳоли фойдаланиши учун замонавий кўринишга келтириш бўйича тегишли қарор қабул қилибди. Уларни ижарага олган BMP Smart Decision Management Ўзбекистон-Сингапур қўшма корхонаси ҳар бир истироҳат боғига камида 10 миллион доллардан инвестиция киритмоқчи экан.

Умид қиламизки, у ердаги биронта дарахтга шикаст етказилмай, аксинча яшиллик ҳудуди янада кенгайтирлган ҳолда аҳоли учун қулай масканга айлантирилади. Муҳими одамлар яшиллик зарурлигини тушуниб етишмоқда.

Бу мақсаддан заррача оғишилса, жамоатчилик фикрига асосан лойиҳа тўхтатилиши зарур.

Афсуски, пойтахтда бунақа қаровсиз жойлар кўп. Шуларни вақтида яшилликни сақлаб қолиш шарти билан эгаларига ижарага берган маъқул. Бўлмаса, биронта олғир бизнесмен илиб кетиб, дом ёки бизнес марказ қуриб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Шу боис, жамоатчиликдаги хавотирлар ҳам ўринли.

Менимча Тошкент, умуман, барча шаҳарларимизда ҳам яшилликни сақлаб қолишга доир лойиҳалар ҳозирда энг оптимал ечимлардан бири.

@r_kusherbayev
36.3K views20:19
Ochish/sharhlash
2024-04-19 18:29:24
Мижозни камситган "крутой" узр сўраб чиқди

Асли касби сартарош бўлган шахс вилоятлик болани камситиб, сочини қиртишлаб қўполлик қилгани учун қонунда белгиланган жазога рози экани, мижоз ва унинг яқинларидан узр сўрашини билдирди.

Шахсан мен бу камситувга албатта ҳуқуқий бахо берилиши шарт, деб ҳисоблайман.

@r_kusherbayev
41.5K views15:29
Ochish/sharhlash
2024-04-19 12:18:12
"Жентра" ҳайдовчиси тезликни деб икки болани қурбон қилди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 26 ёшли ҳайдовчи меъёридан ортиқ тезликда ҳаракатланиб, йўл четидаги икки нафар мактаб ўқувчиларини уриб юбориб, уларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлди.

Болалар 5- ва 7-синфда ўқишган.

"Қотил ҳайдовчи" аҳоли пунктида 100 км/соатдан ортиқ тезликда ҳаракатланган. У 4 ой давомида 11 маротаба тезликни ошириш бўйича йўл қоидаларини бузган.

Биз марҳумларнинг оиласи ва яқинларига Аллоҳдан сабр тилаймиз!

Тезликни ошириб, радарларга тушиб, нолийдиганларнинг ҳам фарзандлари омон бўлишсин!

@r_kusherbayev
44.0K viewsedited  09:18
Ochish/sharhlash
2024-04-19 08:18:06
Табиатга 6 млрд 635 млн сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди

Экология вазирлиги томонидан Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида олиб борилган назорат рейд тадбирларида дарёнинг муҳофаза минтақасидан 1 дона юкловчи ва 2 дона «МАН» русумли юк ташувчи транспорт воситалари ёрдамида шағал маҳсулоти ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Суриштирув давомида қум-шағал «Шарқ нефтгаз бизнес» МЧЖ раҳбари О. К. томонидан қаздирилганлиги маълум бўлди. Ўлчов натижасида табиатга етказилган зарар 6 миллиард 635 миллион 894 минг 160 сўмни ташкил қилди.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўришни таъминлаш мақсадида ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди.

@r_kusherbayev
14.2K views05:18
Ochish/sharhlash