Табиатга 6 млрд 635 млн сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқлан | Rasul Kusherbayev
Табиатга 6 млрд 635 млн сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди
Экология вазирлиги томонидан Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида олиб борилган назорат рейд тадбирларида дарёнинг муҳофаза минтақасидан 1 дона юкловчи ва 2 дона «МАН» русумли юк ташувчи транспорт воситалари ёрдамида шағал маҳсулоти ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Суриштирув давомида қум-шағал «Шарқ нефтгаз бизнес» МЧЖ раҳбари О. К. томонидан қаздирилганлиги маълум бўлди. Ўлчов натижасида табиатга етказилган зарар 6 миллиард 635 миллион 894 минг 160 сўмни ташкил қилди.
Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўришни таъминлаш мақсадида ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди.