Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентдаги Абдулла Қодирий ва “Дўстлик” боғлари қайта таъмирл | Rasul Kusherbayev

Тошкентдаги Абдулла Қодирий ва “Дўстлик” боғлари қайта таъмирланадиган бўлибди. Бунинг учун камида 20 миллион доллар сарфланяпти.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Абдулла Қодирий ва “Дўстлик” боғларини қайта таъмирлаш, аҳоли фойдаланиши учун замонавий кўринишга келтириш бўйича тегишли қарор қабул қилибди. Уларни ижарага олган BMP Smart Decision Management Ўзбекистон-Сингапур қўшма корхонаси ҳар бир истироҳат боғига камида 10 миллион доллардан инвестиция киритмоқчи экан.

Умид қиламизки, у ердаги биронта дарахтга шикаст етказилмай, аксинча яшиллик ҳудуди янада кенгайтирлган ҳолда аҳоли учун қулай масканга айлантирилади. Муҳими одамлар яшиллик зарурлигини тушуниб етишмоқда.

Бу мақсаддан заррача оғишилса, жамоатчилик фикрига асосан лойиҳа тўхтатилиши зарур.

Афсуски, пойтахтда бунақа қаровсиз жойлар кўп. Шуларни вақтида яшилликни сақлаб қолиш шарти билан эгаларига ижарага берган маъқул. Бўлмаса, биронта олғир бизнесмен илиб кетиб, дом ёки бизнес марказ қуриб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Шу боис, жамоатчиликдаги хавотирлар ҳам ўринли.

Менимча Тошкент, умуман, барча шаҳарларимизда ҳам яшилликни сақлаб қолишга доир лойиҳалар ҳозирда энг оптимал ечимлардан бири.

@r_kusherbayev