Get Mystery Box with random crypto!

'Жентра' ҳайдовчиси тезликни деб икки болани қурбон қилди Жиз | Rasul Kusherbayev

"Жентра" ҳайдовчиси тезликни деб икки болани қурбон қилди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 26 ёшли ҳайдовчи меъёридан ортиқ тезликда ҳаракатланиб, йўл четидаги икки нафар мактаб ўқувчиларини уриб юбориб, уларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлди.

Болалар 5- ва 7-синфда ўқишган.

"Қотил ҳайдовчи" аҳоли пунктида 100 км/соатдан ортиқ тезликда ҳаракатланган. У 4 ой давомида 11 маротаба тезликни ошириш бўйича йўл қоидаларини бузган.

Биз марҳумларнинг оиласи ва яқинларига Аллоҳдан сабр тилаймиз!

Тезликни ошириб, радарларга тушиб, нолийдиганларнинг ҳам фарзандлари омон бўлишсин!

@r_kusherbayev