Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 104.14K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 143

2023-02-09 06:38:11
Қуёш панеллари аҳолига даромад олиб келадими?

Президент бу ҳақида тушунтириш бериб ўтди.

@r_kusherbayev
28.1K views03:38
Ochish/sharhlash
2023-02-08 16:25:48 Яна битта блогерга жиноят иши очилди

Ўзининг кўплаб танқидий чиқишлари билан танилган блогер Абдуқодир Муминовга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”), 165-моддаси (“Товламачилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

А.Муминов процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

@r_kusherbayev
23.0K viewsedited  13:25
Ochish/sharhlash
2023-02-08 15:58:39 Тошкент шаҳрида қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун 1 миллиард доллар йўналтирилади.
25.6K views12:58
Ochish/sharhlash
2023-02-08 15:56:30 Давлат электр энергиясининг ҳар бир киловатини 1 минг сўмдан сотиб олади

Президент электр ишлаб чиқаришда давлат монополиясидан кетиб, рақобатли муҳит жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

Жумладан, панел ўрнатган тадбиркорлар ишлаб чиқарган электрни давлат кафолатли сотиб олади. Кейинги йилдан эса бошқа истеъмолчиларга ҳам сотиши мумкин бўлади.

Аҳоли ўз хонадонида панел ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ тармоққа сотган электр энергиясининг ҳар бир киловати 1 минг сўмдан сотиб олинади (ҳозирги тариф 295 сўм).

Ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиб, маблағлар хонадон эгасининг пластик картасига ўтказиб берилади.
29.5K views12:56
Ochish/sharhlash
2023-02-08 08:09:35 IMEI кодни рўйхатдан ўтишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади

Мобил қурилмаларини IMEI кодини ноқонуний равишда ўзгартирганлик учун жавобгарлик белгиланмаган.

Бу тўғри иш.

Чунки нима учун Ўзбекистонда IMEI кодни клонлаштиришмоқда? Код учун тўловдан қочиш мақсадида.

Халқни эзиб, ҳаводан "соққа" қилинаётганига жавоб тариқасида одамлар ҳам пул тўлашдан шундай йўл билан қочиши табиий ҳол. Сиз шоҳида бўлсангиз халқ баргида. Яъни, одамларни бундай ишлар билан шуғулланишга ҳаводан "соққа" қилишга ўтиб олган IMEI код учун тўловни йўлга қўйганларни ўзлари айбдор.

Кодларни клонлаштириш телефон ўғирлаш учун қилинмоқда, дейилган сабаб эса бўрттиришдан бўлак нарсамас.

Майли IMEI кодини ноқонуний ўзгартирганлик учун жавобгарлик белгилансин. Бироқ бундан олдин IMEI кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилиб қўйиш керак. Шунда ҳам адолатли ҳам телефонни ўғирлаш мақсадида ўзгартирган бўлса мантиқли жазо бўлади.

Унгача бундай жавобгарлик ташаббуси ортида фақат ва фақат халқ устидан пул қилиш мақсади тушунилади.

@r_kusherbayev
48.5K views05:09
Ochish/sharhlash
2023-02-07 15:36:10
Кўзбўямачиликлардан қутулиш имкони борми?

P/S: Барчаси шахсий фикрлар бўлиб, унга қўшилмаслик мумкин.

@r_kusherbayev
30.2K views12:36
Ochish/sharhlash
2023-02-07 11:17:28 2023 йил 7 февраль (Тошкент вақти билан) соат 10.00 ҳолатига кўра, зилзила оқибатида Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Бундан ташқари, тўрт нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган.
32.4K views08:17
Ochish/sharhlash
2023-02-07 08:42:34
Диққат жамоатчилик муҳокамаси!

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да
амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

"Тараққиёт стратегияси" маркази барча фуқаролардан 2023 йилги Давлат дастури лойиҳасининг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни Марказнинг махсус 2023.strategy.uz ҳамда davlatdasturi.uz порталлари ёки ижтимоий тармоқлардаги @dscuzbekistan ва @YangiTaraqqiyotStrategiyasi телеграмм каналлари орқали билдиришларини сўраб қолади.

МУҲОКАМАЛАР 2023 ЙИЛНИНГ 6 ФЕВРАЛИДАН 17 ФЕВРАЛИГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ.

Каналимизга обуна бўлинг

https://t.me/dscuzbekistan

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
32.4K views05:42
Ochish/sharhlash
2023-02-07 06:30:32 Тошкент шаҳрининг 120 та маҳалласида трансформаторлар юкламани кўтармагани учун бир ойнинг ўзида 5-6 марталаб таъмирланган.

Ҳанузгача тизимда ўғирлик жуда катта. Ресурслар хўжасизларча талон-торож қилинаяпти. Биргина декабрь ойида электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 12 мингдан зиёд ҳолатда 600 миллиард сўмлик зарар аниқланган. Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари устидан назорат бутунлай издан чиққан.

Батафсил
35.7K views03:30
Ochish/sharhlash
2023-02-06 15:53:00 Ўзбекистон томонидан Туркияга инсонпарварлик ёрдами ва зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида 60 нафар фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилди.
19.6K views12:53
Ochish/sharhlash