Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Янгиҳаёт туманида Божхона қўмитаси томонидан ноқонуний т | Rasul Kusherbayev

Бугун Янгиҳаёт туманида Божхона қўмитаси томонидан ноқонуний тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш тадбири ўтказилди.

Расмийларга кўра, йўқ қилинаётган тамаки маҳсулотларидан 154 320 қутиси 2023 йилнинг август ойида Тошкент шахар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан аниқланган ҳолатда ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган экан. Умумий қиймати 2 млрд. сўмлик контрабанда бу!

Албатта, айбдорлар тегишли жазосини олган (4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш), лекин қанийди шу билан масала хал бўлиб қолса! Булар олиб кираверишади, биз ёқаверамиз. Шуни кириб келмасидан тўхтатиб қолиш наҳотки қийин?! Охирги пайтларда контрабанда тамаки маҳсулотлари улуши ортгани кузатиляпти. Вақт борида тегишли идоралар буни ўз назоратига олишлари шарт.

@r_kusherbayev