Get Mystery Box with random crypto!

Майда шохли моллар рақамли идентификация қилинади. Витаминга б | Rasul Kusherbayev

Майда шохли моллар рақамли идентификация қилинади. Витаминга бойитилган омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилади.

Куни кеча Президентнинг
"Яйловларни мухофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (ПФ 24-сон, 16.02.2023 й.) Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра 2023 йилда:

Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида йиллик қуввати 10 минг тонна бўлган майда шохли моллар учун витамин ва минераллар билан бойитилган омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилади;

Самарқанд вилоятида Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти базасида Чорва ҳайвонлари генетик тадқиқоти лабораторияси ташкил этилади;

Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасига аъзо қоракўлчилик-наслчилик хўжаликларида 500 минг бош майда шохли молларни рақамли идентификация қилиш чоралари кўрилади.

@r_kusherbayev