Get Mystery Box with random crypto!

IMEI кодни рўйхатдан ўтишни бепул қилгач, жавобгарлик белгилас | Rasul Kusherbayev

IMEI кодни рўйхатдан ўтишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади

Мобил қурилмаларини IMEI кодини ноқонуний равишда ўзгартирганлик учун жавобгарлик белгиланмаган.

Бу тўғри иш.

Чунки нима учун Ўзбекистонда IMEI кодни клонлаштиришмоқда? Код учун тўловдан қочиш мақсадида.

Халқни эзиб, ҳаводан "соққа" қилинаётганига жавоб тариқасида одамлар ҳам пул тўлашдан шундай йўл билан қочиши табиий ҳол. Сиз шоҳида бўлсангиз халқ баргида. Яъни, одамларни бундай ишлар билан шуғулланишга ҳаводан "соққа" қилишга ўтиб олган IMEI код учун тўловни йўлга қўйганларни ўзлари айбдор.

Кодларни клонлаштириш телефон ўғирлаш учун қилинмоқда, дейилган сабаб эса бўрттиришдан бўлак нарсамас.

Майли IMEI кодини ноқонуний ўзгартирганлик учун жавобгарлик белгилансин. Бироқ бундан олдин IMEI кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилиб қўйиш керак. Шунда ҳам адолатли ҳам телефонни ўғирлаш мақсадида ўзгартирган бўлса мантиқли жазо бўлади.

Унгача бундай жавобгарлик ташаббуси ортида фақат ва фақат халқ устидан пул қилиш мақсади тушунилади.

@r_kusherbayev