Get Mystery Box with random crypto!

Коррупция ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашда кў | Rasul Kusherbayev

Коррупция ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашда кўмаклашганлар мукофотланади

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — БҲМнинг уч баравари миқдорида;

б) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг ўттиз бараваригача бўлса:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг беш баравари миқдорида;

унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг етти баравари миқдорида;

оғир жиноят учун — БҲМнинг
ўн баравари миқдорида;

ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг ўн беш баравари миқдорида;

в) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун-БҲМнинг ўн баравари миқдорида;

унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг ўн беш баравари миқдорида;

оғир жиноят учун — БҲМнинг йигирма баравари миқдорида;

ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг йигирма беш баравари миқдорида;

г) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

анча миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн беш фоизи миқдорида;

кўп ёки жуда кўп миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн фоизи миқдорида.

@r_kusherbayev