Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентнинг ҳар бир маҳалласига қўшимча 1 миллиард сўмдан мабл | Rasul Kusherbayev

Тошкентнинг ҳар бир маҳалласига қўшимча 1 миллиард сўмдан маблағ ажратилмоқда

Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига 584 миллиард сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратилмоқда.

Ушбу кредит маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласига қўшимча 1 миллиард сўмдан маблағ берилади.

Бу пулларни "катталар"ни чўнтак фирмалари шунчаки ўзлаштириб юбормаслиги учун фуқаролар маблағлар ишлатилиши устидан фаол жамоатчилик назоратини олиб боришлари керак.

@r_kusherbayev