Get Mystery Box with random crypto!

Давлатимиз раҳбари ишга туширилаётган заводнинг ноёб технологи | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Давлатимиз раҳбари ишга туширилаётган заводнинг ноёб технологик устунликлари ва мамлакатимиздаги бошқа саноат лойиҳаларидан ажралиб турувчи ҳусусиятлари ҳақида сўз юритди. Жумладан:

- бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, Жанубий Африка Республикаси ва Малайзияда барпо этилган;

- мажмуа қурилишида бир вақтнинг ўзида 13 мингдан ортиқ муҳандис ва ишчи-қурувчилар қатнашган;

- заводда Япония, Корея, Сингапур, АҚШ, Германия, Италия, Буюк Британия, Россия, Хитой каби 24 та давлатдаги 130 га яқин етакчи корхоналарда ишлаб чиқарилган 10 мингдан зиёд ускуналар ўрнатилди;

- ишлаб чиқаришга доир технологик ечимлар, ускуна ва жараёнларни қўллаш учун 140 та халқаро лицензия ва патент олинди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу завод мамлакатимизда ва умуман минтақамизда нефть-газ-кимё саноати соҳасидаги энг йирик корхонадир.