Get Mystery Box with random crypto!

Президентимиз завод қурилишида иштирок этган барча муҳандис ва | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Президентимиз завод қурилишида иштирок этган барча муҳандис ва қурувчиларга, лойиҳани амалга оширишга кўмаклашган хорижий ҳамкорларга миннатдорлик билдирди.

"GTL заводи ва Шўртан газ-кимё мажмуасини кенгайтириш бўйича лойиҳалар Янги Ўзбекистонда янги саноат даврини яратиш йўлидаги илк йирик қадамларимиздан биридир.

Биз қанча оғир бўлмасин, мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш ва халқимиз учун муносиб турмуш даражасини яратиш йўлида маррани баланд олиб ишлаш ва яшашга ўргандик.

Янги йил остонамизда эшик қоқиб турган ушбу қувончли лаҳзаларда, барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга, саноат соҳасининг жонкуяр ва фидойи ишчи-ходимларига чуқур эҳтиром билан таъзим қиламан", деди давлатимиз раҳбари ва барчани кириб келаётган янги – 2022 йил билан муборакбод этди.