Get Mystery Box with random crypto!

'Ҳақиқий қаҳрамонлик намунаси' - Президент янги завод қурилиши | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

"Ҳақиқий қаҳрамонлик намунаси" - Президент янги завод қурилиши ҳақида.

"Тўғриси, биз GTL лойиҳасини бошлаганимизда, кўпчилик буни уддалашимизга шубҳа билан қараган эди.

Лекин, биз қатъий интилиш ва машаққатли меҳнатимиз билан, барчамиз биргаликда мураккаб синов ва қийинчиликларни енгиб ўтиб, мана шундай янги ва замонавий, юқори технологик мажмуани барпо этишга эришдик. Бу билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди.

Айниқса, коронавирус пандемияси даврида хориждан мутахассис ва ускуналар келтириш, қурилиш майдонида 10 мингдан ортиқ ишчининг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш, албатта осон бўлгани йўқ.

Аммо, ҳамжиҳатлик билан ўз вақтида амалга оширган зарур чора-тадбирларимиз натижасида, ушбу муҳим лойиҳа бўйича иш пандемия даврида ҳам бирор кун тўхтамади.

Меҳнаткаш, серғайрат ва фидойи қурувчи ва муҳандислар, тажрибали мутахассислар, минглаб матонатли ишчилар карантин талабларига қатъий амал қилиб, узоқ вақт оиласи, яқинларидан олисда ишлаб, ҳақиқий қаҳрамонлик намунасини кўрсатди", деди давлатимиз раҳбари.