Get Mystery Box with random crypto!

'Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий қудрати ва салоҳияти айнан мана | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

"Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий қудрати ва салоҳияти айнан мана шундай мажмуаларда яққол намоён бўлади" - Президент.

Мажмуада йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

Ушбу маҳсулотлар ҳисобига йилига 500 миллион долларлик импорт ўрни қопланади, 200 миллион долларлик экспорт ва 2 триллион сўмлик солиқ тушумлари таъминланади.

"Алоҳида таъкидлаш керак, биз 300 миллион долларлик газни қайта ишлаб, уни қиймати 3 баробар юқори ва дунё бозорида талаб катта бўлган тайёр маҳсулотларга айлантирамиз", - деди давлатимиз раҳбари.