Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 177

2021-12-21 11:48:44
Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўчага чиқмасликни тавсия қилди

Айни пайтда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё ҳудудларини кучли чанг бўрони қоплаган. Бундай аномал шароитда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳудудларда яшайдиган аҳолига мурожаат қилиб, чангли ҳавода кўчага чиқмасликни тавсия қилди. Шунингдек, ғуборли ҳаводан қандай ҳимояланиш бўйича ўз тавсияларини эълон қилди.

@platformauzb
6.2K viewsedited  08:48
Ochish/sharhlash
2021-12-21 11:34:47
Айни пайтда Қашқадарёда кучли чанг-тўзон кузатилмоқда.

@platformauzb
6.0K views08:34
Ochish/sharhlash
2021-12-21 10:26:01
"Матбуотчилар уйи" сотилмайди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бугун бир неча марта сотувга қўйилиб, тақдири шу пайтгача номаълум бўлиб қолаётган Матбуотчилар уйига келиб, марказий босма нашрлар бош муҳаррирлари билан учрашув ўтказди.

Унда иштирок этганларнинг билдиришича, пойтахтнинг қоқ марказида жойлашган "Матбуотчилар уйи" сотилмайдиган бўлибди. Бу бинода катта таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий қиёфага келтириларкан.

Манбаларга кўра, ЎзА, Ўзбекистон журналистлари уюшмаси ҳам янгиланиши кутилаётган мазкур бинога кўчирилади.

@platformauzb
6.4K viewsedited  07:26
Ochish/sharhlash
2021-12-21 08:08:34
Россия Федерациясидаги меҳнат муҳожирларига декабрь ойининг охиридан бошлаб бармоқ излари ва биометрик маълумотларга оид электрон маълумотларга эга патент бериш бошланади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги раҳбари томонидан тегишли буйруқ имзоланган.
@platformauzb
6.2K views05:08
Ochish/sharhlash
2021-12-20 19:39:57
"Оскар"га етаклайдиган “Олтин Ҳумо”

22 декабрь куни Киночилар уйида Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан анъанавий “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти бўлиб ўтади.

Тақдимотда ғолиблар "Энг яхши сценарий", "Энг яхши операторлик иши", "Энг яхши режиссёрлик иши", "Энг яхши аёл роли", "Энг яхши эркак роли", "Томошабин меҳрини қозонган фильм", "Энг яхши фильм", "Миллий кинематографияга қўшган ҳиссаси учун" каби номинациялар бўйича тақдирланади.

Мазкур кинотақдимот дастуридан 2019-2020 йиллар суратга олинган фильмлар ўрин олган бўлиб, тадбир кино соҳасида фаолият юритаётган ижодкорларнинг меҳнатларини муносиб баҳолаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Ўйлайманки, “Олтин Ҳумо” киноижодкорларимизни "Оскар"га етаклашга ундайди. Буни янаям вақт кўрсатади.
@platformauzb
3.6K views16:39
Ochish/sharhlash
2021-12-20 17:24:09 Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.

@platformauzb
7.2K viewsedited  14:24
Ochish/sharhlash
2021-12-20 13:46:10
Пойтахт ҳокими ёшлар учун йил давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилди

Тошкент ёшлар форуми – 2021 доирасидаги мурожаатида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев йил давомида ёшларнинг таълим олиши, иш билан таъминланиши, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш ва лойиҳаларини амалга ошириш учун қилинган ишларни санаб ўтди.

Жумладан, 2021 йилнинг ўзида Тошкентда 14та маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилгани, 410та касб-ҳунар маркази, 12та IT-ўқув маркази ва 80та кутубхона ташкил этилгани айтилди.
5.9K views10:46
Ochish/sharhlash
2021-12-20 11:58:35
"Малика" савдо комплекси 125 миллиард сўмга сотилибди.
Манба хабарга тузатиш киритибди.

Вазирлик изоҳи: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати мазкур савдо комплекси 125 миллиард сўмлик нарх билан савдога қўйилганлигини маълум қилди.

@platformauzb
6.9K viewsedited  08:58
Ochish/sharhlash
2021-12-20 09:10:43 ​​Узрингни пишириб е!... Божхона тўловларидан воз кечиш ёки уни пасайтириш вақти аллақачон келди...

“UzAuto Motors” компанияси 2021 йил 20 декабрдан 2022 йил 1 февралгача “Nexia", “Spark”, “Cobalt”, “Lacetti” автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатди.

Аслида дунё автосаноатида ҳам шундай ҳолатлар бўлиб турибди. Пандемия таъсирида кўплаб компаниялар ўз заводлари фаолиятини вақтинча тўхтатди ва натижада умумий ишлаб чиқариш занжирида узилиш кузатилмоқда. Нархлар ошяпти.

Лекин бошқа давлатлардаги ҳолатдан фарқли ўлароқ, бизнинг монополист компаниямизнинг деярли бир ярим ой янги шартномалар тузишни тўхтатиб туриши иккиламчи бозорда автомобиллар баҳосининг ҳаддан зиёд ошишига олиб келади. Буни оддий одам ҳам фахмлай олади.

Сабаби, ички бозоримизда соғлом рақобат учун деярли муҳит шаклланмаган. Яъни “Сен бўлмасанг бошқаси”, деб кетаверишга бизда танлов имконияти йўқ. Аниқроғи, импорт автомобиллар учун божхона тўловининг юқорилиги истеъмолчиларнинг муқобил вариантлардан фойдаланишига тўсқинлик қилади. Бу жиҳатдан “UzAuto Motors”нинг кўнгли тўқ.

“Соғлом рақобат борку, мана, бошқа компанияларнинг ҳам автомобиль заводлари очилган, маҳаллий бозорга маҳсулот етказиб беряпти”, дея келтириладиган асосларга эса тўлиқ қўшилиб бўлмайди. Чунки улар ҳам оддий халқнинг чўнтаги кўтарадиган нархда машина таклиф қилаётгани йўқ. Қила олмайди ҳам.

Хўп, унда қачонгача “UzAuto Motors”нинг узрини эшитамиз, қош-қовоғига қараймиз? Агар ишлаб чиқаришда қийналаётган, талабга яраша таклифни таъминлаб бера олмаётган, оддий қилиб айтганда, қўлидан келмаётган бўлса, нега унга кўз тикиб ўтираверишимиз керак? Ваҳоланки, шу йил август ойида тадбиркорлар билан бўлган мулоқотда давлат раҳбари ҳам яна бир карра ушбу завод фаолиятига тўхталиб, берилган солиқ ва бошқа имтиёзларга қарамасдан у ҳеч қачон халқ манфаати учун хизмат қилмаганини таъкидлаганди.

Мен амалга ошишига ишонмасам-да, айтишни истардимки, бундай шароитда четдан кириб келаётган автомобиллар учун божхона тўловларини пасайтиришдан бошқа яхшироқ чора йўқ. Бу билан ҳақиқий рақобат юзага келади. Аҳоли учун танлов имконияти яратилади. “UzAuto Motors” ҳам мажбур ҳаёт учун курашади. Ҳукуматимиз ҳаммасига кўз юмиб, ушбу қадамни ташлашга журъат қила олса, ишонинг бу тарихий қарор тарихда қолади. Халқ бир умр миннатдор бўлади. Жуда қийин, аммо амалга оширса бўладиган чора. Хоҳиш бўлса кифоя...

@platformauzb
7.0K viewsedited  06:10
Ochish/sharhlash
2021-12-19 13:55:21
Шимолий Кореяда 11 кунлик миллий мотам эълон қилинди. Сабаби бундан 10 йил олдин КХДРнинг буюк раҳбари деб тилга олинадиган Ким Чен Ир вафот этган эди.

Аҳоли даставвал уч дақиқалик сукут сақлаб турди. Бу вақт ичида барча ҳаракатлар тўхтади. Автомобиллар, жамоат транспортлари, кемалар давомли сигнал чалиб турди. Одамлар эгилиб ҳурмат бажо келтирди.

Энди 11 кун мобайнида аҳолига кулиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бозорлик қилиш тақиқланади.

Фақат меҳнат қилиш ва таъзияли ҳолатда бўлишга рухсат берилган. Полиция бу борада барчани кузатиб боради.

Юқоридаги лавҳада Ким Чен Ир билан хайрлашишдан парчани ҳам кўришингиз мумкин.
@platformauzb
5.5K viewsedited  10:55
Ochish/sharhlash