Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.57K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-13 07:00:28
Расман. Сергей Шойгу Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимига тайинланди. Владимир Путин бу ҳақдаги фармонни имзолади.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
7.0K views04:00
Ochish/sharhlash
2024-05-12 21:40:45 Путин Николай Патрушевни Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод этди.

Сергей Шойгу Хавфсизлик кенгашининг янги котиби бўлиши кутиляпти.

Путин унинг ўрнига Андрей Белоусовни тайинламоқчи.

@platformauzb
7.0K views18:40
Ochish/sharhlash
2024-05-12 10:40:50 Телеграмда вирус тарқалмоқда

Фирибгарлар Сизга телеграм орқали «Telegram Premium» номли сохта ҳаволани юборишади. Уларнинг мақсади аккаунтингизни бошқариш ва эгаллаб олишдир. 

Агар ҳаволага кириб, Сизга келган кодни киритсангиз, контактларингизга «MIB», «IIB» каби зарарли ҳаволалар тарқатилади ва аккаунтингиз фирибгар бошқарувига ўтади, ўзингизни эса аккаунтингиздан чиқариб юборади.
  
Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади:

- икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
- смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;

- мессенжернинг «Қурилмалар» бўлимидаги «Фаол сеансларни» текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

@platformauzb
16.7K views07:40
Ochish/sharhlash
2024-05-09 16:32:46 ФВБ фавқулодда огоҳлантириш билан чиқди

Тошкент шаҳар ФВБ бугун пойтахт ҳудудида кучли шамол бўлиши кутилаётганлиги сабабли аҳолидан керакли хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия қилмоқда.

Жумладан:   
яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;

кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;

шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;

бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади.

Ўз навбатида, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмасликни тавсия этади.

@platformauzb
11.4K views13:32
Ochish/sharhlash
2023-10-27 17:36:36 Эгалик ҳужжати йўқ уй-жойларга кадастр ҳужжати берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда республикада 2,4 миллионта хонадоннинг эгалик ҳужжати йўқлиги таъкидланди. Уларнинг қадастр ҳужжати қилинса, одамларга ҳуқуқий, иқтисодий замин бўлади. Шу боис ҳужжатсиз уй-жойларга эгалик ҳуқуқини бериш бўйича қонун лойиҳасини якунига етказиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, аҳоли узоқ йиллардан буён уй-жой сифатида фойдаланиб келаётган, лекин ҳужжатда қишлоқ хўжалигига ерлари бўлиб қолаётган 817 минг гектар ерни хатловдан ўтказиб, ер тоифасини ўзгартириш таклифи билдирилди.

@platformauzb
17.0K views14:36
Ochish/sharhlash
2023-10-26 08:11:58 Партиялар "подъём" дейилишини кутишмоқда

​​​​Одам ёзмай, гапирмай дейди лекин мажбур бўласан баъзан.   Сиёсий партияларимизни айтаман. Улар таътилга чиққан театрлар жамоаларидай жим. "Мавсум" бошлангандан кейин бири қўйиб, бири қовун туширишни бошлайди. Бутун ОАВ, ижтимоий тармоқларни уларнинг қичқириқлари босиб кетади.

Аммо ҳозирча улар уйқуда. Сиёсий-ижтимоий ҳаётимизда шунча воқеалар бўлаётир, на бир мунозара бор, на жўяли муносабат. Россия-Украина ёки Ғазо инқирозини қўйиб турайлик (Зотан, бу мавзуларда гапиришга мен партияларимиз салафларида сиёсий тафаккур ва маданият етишишига шубҳа билан қарайман) ҳатто миллий манфаатлар масаласида ҳам улар оғиз очишмайди. Худди қўлга ўргатилган беданадек ишора кутиб туришади.

Нима бизда миллий масалаларда фақат "Миллий тикланиш" партияси муносабат берсин, деган кўрсатма борми? Бошқалар, масалан, либералларимиз ёки эски компартиячилар вориси бўлган Халқ партияси, "Адолат" ёки Эко партиячилар учун миллий манфаатларимиз, тилимиз, маданиятимиз, умумий қилиб айтганда, Миллатимиз ва Давлатимиз шаъни бегонами?

Сиёсат деган ҳодисанинг асл негизида давлат ва халқ манфаатлари биринчи ўринда турмайдими? Халқинг, давлатинг ҳақида менсимай гапираётган, сенга тепадан қараб муносабат қилаётган одамга шартта-шартта жавоб қайтармайсанми, муҳтарам депутат ака. Ёки шуниям биров ёзиб, ўнта нуқтадан ўтказиб, ўқийдиган матнингни стираллаб бериши керакми?

Ижтимоий тармоқларда зиёлилар, оддий одамлар бундай муносабатга (россиялик депутатларнинг ўзбек мактаблари борасидаги чиқишлари) эътирозларини билдираётган бир пайтда шу халқнинг парламентдаги вакиллари бўлган ноибларимиз ўзбек тили ҳақидаги қонун ёки тахминий айтганда жамиятда ўзбек тилининг нуфузини кескин оширган яхшими ёки "миллатлараро муносабат тили"  мақомини ҳам ўйлаб кўришимиз керакми, давлат тилининг нуфузини ошириб юборсак, у ёқдагилар кўнгли оғриб қолмасмикан, дея истиҳолали гурунг қилиб ётган бўлади. Албатта, мен факт айнан шундай демоқчи эмасман. Аммо манзара моҳиятан шундай.

Бешта партия, 150 депутат... Бу дунё стандартларига тўлиқ жавоб берадиган статистика. Бироқ бир устозимиз "шакл бор, мазмун йўқ" деганидек, моҳияти бўш бўлган ҳар қандай "предмет" худди саробга ўхшайди...

Шундай экан, мулоҳаза қўзғайдиган бир савол туғилади: бизга йиллаб ишламайдиган, фақат сайлов жараёнида бўзчининг мокисидек у ёқдан-бу ёққа югириб қоладиган бешта партия ва улар ичидан сайланадиган 150 депутат керакми ёки давлат ва халқ учун жон куйдирадиган нари борса, иккита партия ҳамда сиёсий ва интеллектуал жиҳатдан етук, миллатпарвар кам сонли, сараланган депутатлар жамоаси шакллангани яхшими?

P/S: Келаси йил мамлакатимизда парламент сайловлари ўтказилади. Қанчадан-қанча одам овора бўлади, хориждан кузатувчилар таклиф этилади ва ҳаммаси учун халқ бюджетидан миллиард-миллиард сўм маблағ сарфланади. Ва ҳайратланарлиси, бу сайловлар одамни психологик жиҳатдан ўзидан шубҳаланадиган даражага олиб  келганига анча бўлган. Масалан мен, (кўпчилик десам ҳам хато бўлмайди) сайлов натижалари, қайси партия нечанчи ўринни олиши, жараёнда тахминан ким нималар дейишини олдиндан тасаввур қила оламан. Ва айни ҳолат мени табиатимда  ғайритабиий хислат - синчилик бормикин, деган хавотирга солади.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
16.9K views05:11
Ochish/sharhlash
2023-06-12 20:41:48
ФВВ Қўқон шаҳрида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди

Бугун, 12 июнь куни соат 19:17 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Байналминал кўчасида жойлашган “Буюк ипак йўли” савдо комплекс ҳудудидаги дўкон расталарида ёнғин содир бўлган.

10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:25 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин қуршаб олиниб, ёғинни батамом ўчириш чоралари кўрилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган.

@platformauzb_live
3.4K views17:41
Ochish/sharhlash
2023-06-12 12:22:06 ​​Аслида улар дам олиши мумкин эди...

Энергетика вазирлигининг телеграм каналида ходимлар иссиқ об-ҳаво шароитига қарамасдан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаётгани, кўпчилигимиз дам олиш кунлари оила даврасида ёки шаҳар четида мароқли дам олаётганимизда, улар туну кун халқ хизматида эканига урғу берилган.

Ишчиларнинг бундай оғир меҳнати, албатта, ҳурматга лойиқ. Ҳақиқий қаҳрамонлик десаям бўлади. Ишчиларни айтяпмиз. Чунки бу касбнинг ўзига яраша машаққати бор. Лекин шундай иссиқда, кечаю кундуз, ҳатто дам олиш кунлари ҳам ишлашаётганининг асл сабаби нимада? Шу саволни ўртага қўйиб кўрайлик.

Улар одам эмасми, ҳамма қатори вақтида ишлаб, вақтида дам олишса бўлмайдими? Бўлади. Лекин ҳозир тармоқлар зўриқиб ишлаётган, юкламани кўтаролмай, ҳатто пойтахти азимнинг ҳали у тумани, ҳали бу туманида узилишлар бўлаётган пайтда бунга имкон йўқ. Юкламанинг ортиши эса истеъмолчилар сони кўпайишига нисбатан тармоқнинг шунга мосланмагани ёки ҳисоб-китоби олинмагани билан боғлиқ. Жайдари қилиб айтганда, дейлик, олдин битта линиядан 10 та хонадон фойдаланган бўлса, энди унга 40-50 та хонадон уланган.

Бундай ҳолатда табиийки таъминотни барқарор ушлаб туриш қийин. Трансформаторлар кўтаролмайди. Биз йиллар давомида Энергетика вазирлигининг фалон километрга тармоқлар тортдик, фалон сонда нимстанцияни алмаштирдик, янги трансформаторлар қўйдик деган ҳисоботларини эшитиб келдик.

Охирги йилларда жуда катта иш қилингандир. Лекин барибир истеъмолчилар сони билан тармоқнинг етказувчанлик имконияти ўртасида тавофут катта бўлиб қолди назаримизда. Шунинг учун узилишлар кузатилмоқда. Шунинг учун аномал иссиққаям, аномал совуққаям дош беролмаяпти. Шунинг учун ишчилар ҳам дам олиш кунлари ишлашга мажбур бўляпти...

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
4.7K views09:22
Ochish/sharhlash
2023-06-12 12:16:27
Сильвио Берлускони вафот этди

Таниқли италиялик сиёсатчи, мамлакат собиқ бош вазири Сильвио Берлускони узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди.

@platformauzb_live
4.4K views09:16
Ochish/sharhlash
2023-06-11 16:14:43
"14 киши ҳалок бўлганини тушуняпсизми?! Мен уларнинг оилалари билан учрашдим. Бир оилада икки ёшли бола етим қолди. Одамлар кредит билан қолди, ҳалок бўлганлар уларнинг боқувчиси эди".

Қосим-Жомарт Тўқаев ўрмон ёнғинларининг вақтида олди олинмагани учун мутасаддиларга жиддий эътироз билдирди.

Бундан ташқари, 14 нафар ўрмон хўжалиги ходими ҳалок бўлгани туфайли 12 июнь, душанба кунини мотам деб эълон қилди.

Тоқаев вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирар экан, "бу халқимиз учун катта фожиа" деди.

"Хабар 24"га кўра, ёнғинга чақмоқ чақиши сабаб бўлган ва шамол туфайли кенг ҳудудга ёйилган. Ҳозирги вақтда вазият барқарорлашган.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
5.6K views13:14
Ochish/sharhlash