Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.25K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 174

2021-12-23 14:45:39 ​​Бугунги Туркия атрофида нималар бўлмоқда?

(Учинчи мақола)

Бирон бир шахсни улуғлаш фикридан йироқман, аммо гап келганда шуни таъкидлаш жоизки, Эрдоған жуда катта тажрибага эга бўлган моҳир сиёсатчи. Ҳарқалай, у бошқараётган ҳукумат учун бу каби инқирозли вазият билан тўқнашиш биринчи марта эмас, ва ҳар гал Эрдоған масалани тўғри ҳал қилиб, вазиятдан чиқиб кетишни уддалаган.

Яъни, бундан келиб чиқиб айтмочиманки, бу сафар ҳам инқироз узоққа чўзилмайди, мухолифат уюштираётган норозиликлар ҳам Эрдоған ҳукумати вазиятни тиклаш учун янги механизм ва тезкор чораларни ишга тушириши билан ўз-ўзидан барҳам топади.

Шу сабабли, президент Эрдоғаннинг истеъфога чиқарилиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Шу билан бир қаторда, навбатдаги президент ва парламент сайловларини муддатидан олдин ўтказиш таклифи ҳам бекор қилинди ва Эрдоған уларнинг ўз вақтида, яъни 2023 йилда бўлиб ўтишини яна бир бор таъкидлади.

Ҳозирча Эрдоған мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, бироз сабр қилишга ва ҳукумат амалга ошираётган янги иқтисодий моделга ишонишга чақирди. Жумладан, амалга оширилган тезкор чоралар оқибатида 21 декабрда турк лирасининг долларга нисбатан қиймати кескин ўсиб бошлагани (30-40 % гача) ҳақида хабар тарқалди. Демак, инқироз ҳадемай орқада қолади.

Бу масала тўлалигича Тукияга тегишли бўлшига қарамасдан, мени барибир яна бир нарса ўйлантириб қўйди. Ўз орамизда юрган ёки ташқи доирадаги россияпарастлар доимо “туркийпараст”ларга тош отиб келишади. Аммо шуни тушуниб олишимиз жоизки, Туркиянинг заифлашиши ва ютқизиши, ўйлашимча, барча туркий давлатларнинг заифлашиши бўлиб қолади.

Хулоса тарзида яна ўша мени кўп ўйлантирадиган журналистика муаммосига қайтаман. Зеро, халқаро журналистика ёхуд халқаро шарҳловчилик ушбу соҳанинг энг муҳим йўналишларидан бири. Ахир, ҳеч бўлмаса бизга энг қизиқ бўлган халқаро воқеалар моҳиятини ёритиш ва уларни таҳлил қилиб бериш вазифасини ҳеч ким бекор қилгани йўқ-ку.

Аммо матбуотимизда бизни қониқтирадиган мақолани топмай, яна ўша бизнинг “миямизни икки марта чайқаб, уч марта ювиб ташлайдиган”, яъни фақат Кремль манфаатларини олға сурадиган манбаларга мурожаат қилишга мажбур бўлаверамиз.

Хуллас, ўша саволни ҳадеб такрорлайверамиз – Янги Ўзбекистонда замонавий журналистикани ривожлантириш ғоялари концепциясини ишлаб чиқишга ким жавобгар?

@platformauzb
5.7K views11:45
Ochish/sharhlash
2021-12-23 12:04:05 ​​Бугунги Туркия атрофида нималар бўлмоқда?

(Иккинчи мақола)

Ҳақиқатан, кейинги даврда Туркия халқаро майдонда ўзини ниҳоятда дадил тутишга ва мустақил сиёсат олиб боришга уринаётгани кўпчилик кузатувчилар томонидан эътироф этилмоқда.

Бунинг тасдиғи сифатида, турк лидери Эрдоғаннинг ислом дини обрўйини тўкишга уринган француз президенти Макронга ёки Нетаньяху бошчилигидаги сионизм доираларга берган ўта кескин жавобларини, Туркиянинг бевосита ёрдамига таянган Озарбайжоннинг Россияга орқа қилиб келган Арманистонни енгиб, ниҳоят 20 йилдан кейин ўз ерларини озод қилишга эришганини, Сурия шимолида яшаётган туркий қавмларни ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиб, Россия билан талашишаётгани ёки Анқаранинг туркий давлатлар бирлигини кучайтириш йўлидаги сўнгги саъй-ҳаракатларини эсласак, кифоя.

Табиийки, бу фактлар ўз навбатида турк давлатини заифлаштиришга қаратилган уринишларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, Туркияга қарши кучларнинг асосий зарбаси айнан Эрдоғанга қаратилган, десак муболаға бўлмайди. Ҳарқалай, 20 йилдан буён давлатни бошқариб келаётган Эрдоғаннинг Туркиянинг бугунги сиёсатидаги роли нақадар муҳимлиги яққол кўриниб турибди.

Шу сабабли, халқаро майдондаги ҳукмрон бўлиб келган йирик кучлар Туркияни иқтисодий заифлаштириш ва Эрдоғанни обрўсизлантириш йўли билан Анқарани катта сиёсат доирасидан четлатиш мақсадида барча имконлардан фойдаланишга уринишлари турган гап.

Бу ҳол, ҳаттоки, Туркиядаги иқтисодий аҳволнинг танглашгани тўғрисидаги нохуш хабарларни иложи борича яшин тезлигида тарқатишда ким жонбозлик қилганлигида ҳам яққол кўринди. Мисолдан, бу йўналишда Ғарб ва рус матбуоти вакиллари алоҳида иштиёқ билан ҳаракат қилишди десак, ҳеч бир муболаға бўлмайди.

Айни пайтда Туркиянинг ички доирасида ҳам 20 йил давомида Эрдоғаннинг анча-мунча сиёсий душманлари йиғилиб қолганини таъкидлаб ўтиш жоиз. «Financial Times» газетасининг Туркиядаги мухбири Лора Пайтел айтишича, ички мухолифат вакиллари мамлакатда ҳозир юзага келган танг аҳволни Эрдоғанга қарши ҳужум уюштириш учун жуда қулай вазият деб ҳисоблашмоқда. Яъни, мухолифатнинг журналист фош қилган фикрига кўра, лира инқирози туфайли Туркия иқтисодининг батамом зафилашиб синиши уларга Эрдоғанни ҳокимиятдан кетказишга ёрдам беради.

Мисолдан, Келажак партияси раҳбари, яқиндагина Эрдоған партиясидан чиқиб мухолифат тарафига ўтган Ахмет Довуд-ўғли ҳукумат олиб бораётган иқтисодий сиёсатни нафақат “саводсизлик, балки давлатга нисбатан сотқинлик” деб атади.

Бундан ташқари, пайтдан фойдаланиб мухолиф бўлган яна икки партия –Халқ-республика партияси раҳбари Кемал Қиличдар-ўғли ва “Яхши партия” лидери Мерал Акшенер ҳам аслида 2023 йилнинг июнь ойига тайинланган президент ва парламент сайловларини муддатидан олдин ўтказишни талаб қилишмоқда.

(Давоми бор)

@platformauzb
6.4K views09:04
Ochish/sharhlash
2021-12-23 09:59:15 ​​Бугунги Туркия атрофида нималар бўлмоқда?

(Биринчи мақола)

Кейинги ойларда жаҳон матбуотида Туркия яна молиявий инқирозга юз тутаётгани, лиранинг курси синаётгани ва, аксинча, инфляция, нарх-наво ва ишсизликнинг юқори суръатлар билан ўсаётгани, одамлар нон учун навбатга туришаётгани, Истанбул ва Анқара кўчаларида эса норозилик юришлари уюштирилаётгани ҳақида бири-биридан нохуш хабарлар тарқалиб бошлади.

Туркия Ўзбекистоннинг мустақиллигини тан олган дунёдаги биринчи давлат. Сўнгра икки ўрта муносабатида совуқчилик ҳукм сургани ҳам рост гап. Аммо бу алоҳида мавзу, чунки қандай омиллар икки ўртага совуқчилик туширгани ҳақида ҳалигача бирон бир таҳлил бўлгани йўқ.

Мен айтмоқчи бўлганим, охирги йилларда Туркия энг яқин иқтисодий ҳамкорларимиздан бирига айланди (ташқи савдода 4-ўриндаги ҳамкоримиз). Бу мамлакат билан сиёсий яқинлик пайдо бўлди ва дўстона муносабатлар шаклланмоқда.

Шу сабабли Туркияда бўлиб ўтаётган жараёнлар халқимизда кучли қизиқиш уйғотиши табиий. Аммо негадир матбуотимизда Туркияда юзага келган вазиятнинг мағзини тушунтириб берадиган бирон шарҳни ёки таҳлилни кўрмадим. Бу ҳолни нима билан тушунтириш мумкин, шунчаки бефарқликми, сиёсий журъатсизликми ёки шарҳлаб бериш учун савиянинг етишмаслигими? Билмадим...

Ўз фикримни билдирадиган бўлсам, бир нарса аниқ – яъни қардош турк давлатидаги “лира қулаши” можаросига фақатгина оддий бир иқтисодий ёки молиявий масала сифатида қараш мутлақо нотўғри бўлади.

Чунки ушбу, бир қараганда оддий иқтисодий масала бўлиб кўринаётган, лира қулаши аслида анча мураккаб сиёсий жараёнга айланиб кетаётгани кун сайин аниқ бўлиб бормоқда. Боз устига, айрим ташқи давлатлар ҳамда ички мухолифат кучлар вазиятнинг янада чигаллашишига хайрихоҳ бўлаётган кўринади.

Шу аснода, мен бу постимда Туркиядаги вазиятнинг иқтисодий жиҳатлари эмас, балки сиёсий моҳиятига эътиборни қаратмоқчиман. Чунки иқтисодёти ҳажми 765 млрд. доллар бўлган, аллақачон “Катта йигирмалик”ка аъзо бўлган давлатларнинг аксариятини қувлаб ўтишга ҳамда ЯИМнинг жон бошига ўлчами бўйича бир қатор Европа мамлакатларини ортда қолдиришга муваффақ бўлган Туркия иқтисодиёти ўзини тезда тиклаб олишига ишончим комил.

Боз устига, бугунги кунга келиб, Туркия ЯИМ миқдори (харид лаёқати партитети бўйича ҳисобланганда) бўйича дунёда 11- ўринни, ЯИМнинг номинал ўлчами бўйича эса 20-ўринни эгаллаб турибди.

Хуллас, бир сўз билан айтганда, иқтисодий ва ҳарбий салоҳияти ўсгани сайин Туркиянинг дунёдаги геосиёсий роли ҳам тобора кучайиб бормоқда. Аммо Анқаранинг халқаро майдондаги, айниқса, ислом дунёси ёки туркий давлатлар миқёсида таъсир кучи тобора ошиб бораётгани ўзини дунёнинг ҳукмрони ёки устуниман деб ўйлайдиган айрим куч марказларига мутлақо ёқмаётгани аниқ.

(Давоми бор)

@platformauzb
6.7K views06:59
Ochish/sharhlash
2021-12-23 07:42:49
Айни дақиқаларда "Қамчиқ" довонидаги ҳолат. ФВВ

@platformauzb
6.5K views04:42
Ochish/sharhlash
2021-12-23 05:39:39
Шермат Ёрматов вафот этди

Узоқ йиллар телевиденимизда «Қўшиғим – жон қўшиғим» телекўрсатувига муаллифлик қилган, минглаб болажонларга мусиқа санъати сирларини ўргатган Шермат Ёрматов вафот этди.

Шермат Ёрматов 1939 Фарғона вилояти, Фарғона туманида таваллуд топган.1967 йилда Тошкент давлат консерваториясини хор дирижёрлиги мутахасислиги бўйича тугатган.

Тошкент шаҳридаги 99-ўрта мактабда мусиқа ўқитувчиси ва «Бойчечак» хор студиясининг раҳбари (1962-82), Ўзтелерадиосида хор жамоаси дирижёри. (1967-70), «Булбулча» болалар хорининг бадиий раҳбари ва бош дирежёри (1971). 1970 йиллар ўртасидан бошлаб ўзбек болалар қўшиғи ҳамда хор санёатига бағишланган доимий «Қўшиғим – жон қўшиғим» телекўрсатувини олиб борди.

@platformauzb марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади.
7.4K views02:39
Ochish/sharhlash
2021-12-22 21:45:45
"Илҳақ" — йилнинг энг яхши фильми деб топилди

Бугун Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан Киночилар уйида анъанавий “Олтин Ҳумо” миллий киномукофотининг тантанали маросими ўтказилди.

Аввал киноюлдузлар ва ижодкорлар анънавий қизил йўлакчадан ўтишди. Сўнгра тадбир бошида кино соҳасида йил давомида амалга оширилган ишлар акс этган махсус видеоролик тақдим этилди.

Тадбирнинг энг ҳаяжонли онлари ўтганлар ёд этилиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Озодбек Назарбеков ижросидаги тароналар кайфиятимизни янада кўтарди.

Халқаро мукофотларда ютуқларни қўлга киритиб келаётган "Илҳақ" фильми миллий танловда ҳам тенгсиз, дея топилди.

Барча ғолиблар рўйхати қуйидаги ҳаволада келтирилган.
@platformauzb
2.0K views18:45
Ochish/sharhlash
2021-12-22 19:24:55 Осиё ва Кавказ давлатларининг Россиясиз учрашуви ўтказилиши таклиф этилди

Қирғизистоннинг Озарбайжондаги элчиси Кайрат Османалиев таклиф этган мазкур учрашув "5+3" форматида ўтказиш таклиф этилди.

"Мазкур ташаббус формати орқали нафақат "5+3", балки "3+3" муаммоларини ҳам ҳал этиш мумкин, - дейди қирғиз элчиси. - Ушбу янги мулоқот платформасининг яратилишини Баку қўллаб - қувватлади, бу таклифга тез орада бошқа иштирокчи давлатлар ҳам қўшилиши мумкин. Улар орасида Россия йўқ".

PS. Путин Россияси ЕОИИ, яъни замонавий СССРни тиклаш йўлида ҳалак бўлаётган бир пайтда қирғиз элчисининг бу таклифи Янги йил арафасида баҳор "чақмоғи"дек акс этишини тасаввур қиляпман.

@platformauzb
4.0K viewsedited  16:24
Ochish/sharhlash
2021-12-22 15:13:39 ​​Ҳокимлар мангу муаммолардан ўз халқини қутқариши ҳақида ўйлаши керак

Бир нарсани тушунмаяпман-да. Фарғона ҳокими “озсанг, унча пул бераман”, Андижон ҳокими “пиёда юрсанг, бунча соққа бераман, Дубайга жўнатаман”, деган мурожаат билан чиқди. Бу нима, гипнозми, иллюзиями ёки аслият?

Ўзимни худди ҳалиги "Алиса мўъжизалар мамлакатида"ги сюжетлар ичига кириб қолгандек тасаввур қиляпман... Озсанг, пиёда юрсанг (булар ҳаммаси аслида ўзинг учун фойдали), пул берса. Ҳоким сенинг соғлигинг ҳақида қайғурса...

Очиғи, хўрлигинг келиб йиғлавораркансан. Ҳатто, менга чойнинг ўзи кифоя, қандни эса болаларга беринг, деган доҳий ҳам бундай жўмардлик олдида мулзамдай...

Майли, қочиримни қўйиб, жиддий гурунгдан олайлик. Аслида шу ҳолат сизга нимани англатади? Мен ижобий маънода ўйладимки, юрсанг, соғлом бўласан, озсанг, ҳаракатинг енгил бўлади, умринг узаяди, дори, касалхона, демайсан ва ҳоказо.

Бу — нормал мақсад. Бироқ тарғибот усулининг танланиши нотўғри. Ҳоким бир вилоятнинг эгаси. Агар ўша ерда уч миллион аҳоли яшаса, иссиқ-совуғига у жавобгар.

Бундан ташқари, давлат сиёсатига дахлдор қанча лойиҳалар, ишлар бор. Шундай бир паллада ҳокимлар бундай майда ишлар билан шуғулланиб ўтириши, ОАВга чиқиб баёнот бериши қайси мантиққа тўғри келади?

Аслида ҳокимнинг иши Малайзиягами, Германиягами бориб бирор миллиардернинг пинжига кириб, ийдириб, ҳудудига инвестиция олиб келиш, иш ўринлари яратиш, Ўрусияда дирдираб юрган болалару аёлларни Ватанга қайтариб, ишли қилиш, свет-газ деган мангу муаммолардан ўз халқини қутқариш ҳақида ўйлаш бўлиши керакмасми?

Бу акалар эса худди араб шаҳзодаларидай одамларнинг индивидуал ҳаракатларига дов тикиб, бундан мутаассир бўлишга шайланиб ўтирибди.

Қолаверса, ўзи нега бизда ҳамма нарса пул билан ўлчанадиган бўлиб бораётир? Нега бу ишнинг бошига мулозимлар чиқиб олди? Нима учун улар ҳамма нарса пул билан ўлчанади, пулсиз ҳеч нарса ҳал бўлмайди, деган бизда азалдан яшаб келаётган фалсафани ўзлари шакллантиришга, унга расмий мақом беришга уринишмоқда?

@platformauzb
5.8K views12:13
Ochish/sharhlash
2021-12-22 12:14:05
Нурматов Жўрабек Хамидович Наманган вилоятининг Норин тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
***
Риззаев Жаҳонгир Носиржанович Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
@t.me/platformauzb
6.1K views09:14
Ochish/sharhlash
2021-12-22 09:47:55
Астанов Самандар Мустафоқулович Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
***
Дилмурод Ғафурович Қодиров Наманган вилоятининг Косонсой тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
*
**
Қудратов Шерзод Асадович Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
@t.me/platformauzb
6.5K views06:47
Ochish/sharhlash