Get Mystery Box with random crypto!

Бокира фоҳиша Шу кунларда мамлакат солиқ тизими, умуман, тадб | platforma.uz

Бокира фоҳиша

Шу кунларда мамлакат солиқ тизими, умуман, тадбиркорларнинг ва халқнинг иқтисодий аҳволини танг қилиб қўйиши мумкин бўлган қарор қабул қилиниши мумкин.

Солиқ қўмитаси товарларнинг бозор нархини аниқлаб, шу нарх асосида солиқ ҳисоблашга ўтмоқчи. Ҳа, тўғри бу қарор лойиҳаси, лекин бу лойиҳа қабул қилинса, ундан ёмони йўқ.

Дастлаб қарор лойиҳасининг номига эътибор беринг: “Товарларнинг (хизматларнинг) бозор нархларидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш орқали тенг рақобат муҳитини яратиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси.эълон қилинди.

Бу нима дегани, товар (хизматларнинг) бозор нархларини аниқлаб, шундан келиб чиқиб солиқ солиш дегани, яна бунинг ичига рақобат муҳитини яратиш сўзларини қўшиб қўйиши худдики фоҳишанинг мен бокираман дейишига ўхшайди.

Оддий тилда тушунтирадиган бўлсам, Али, Вали, Соли, дейлик, автомойка бизнеси билан шуғулланишга қарор қилишди. Алининг автомойкасида бир мошина ювиш 100 000 сўм, Валиникида 70 000 сўм, Солиники сал четроқда шунга уники 10 000 сўм.

Шунда солиқ қўмитаси бозор нархи деб Валининг нархини белгилади, яъни 70 000 сўм, энди 100 000 сўм оладиган автомойка ҳам 70 000 дан келиб чиқиб солиқ тўлайди, 10 000 сўмлик автомойка ҳам 70 000 сўмдан келиб солиқ тўлайди.

Шунча товар ва хизматларнинг бозор нархини аниқлаб чиқиб шунга кўра солиқ базасини яратиш ва уни мунтазам бозорга кўра янгилаб туришнинг ўзига миллиардлаб, балки триллионлаб пул сарфлар. Мен бу қарор лойиҳасидан умуман бир мантиқ кўрмаяпман, кимдир тушунтириб юборсин.

Солиқ қўмитаси бозор нархини қандай аниқлайди? Ундан кўра бозор деган тушунчани умуман лексиконимиздан йўқотайлик.

Ишлам калламаяпти.

@platformauzb