Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Telegram kanalining logotibi platformauzb — platforma.uz
Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 183

2021-02-12 13:54:32 Президент қарори билан, Яхёжон Артикбоевич Абдулхаков Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
@platformauzb
15.9K viewsedited  10:54
Ochish/sharhlash
2021-02-12 13:52:59 Президент қарори билан Рустам Абдуганиевич Хатамов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
@platformauzb
15.3K views10:52
Ochish/sharhlash
2021-02-12 13:50:59 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Баходир Ахмедович Матлюбов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
@platformauzb
14.2K viewsedited  10:50
Ochish/sharhlash
2021-02-12 12:48:32 ​​Захарова Ўзбекистондаги тил сиёсати ҳақида яна муносабат билдирди

Россия ташқи ишлар вазирлиги ахборот ва матбуот департаменти директори, фамилияси ҳамда қиладиган баёнотлари кўпинча ўзбекчадаги бир сўзни эслатиб юборадиган Мария Захарова Ўзбекистонда ўзбек тили мавқеини кучайтириш бўйича олиб борилаётган сиёсат ҳақида ўз фикрларини билдирибди.

Эътиборлиси, бу сафарги чиқиши олдинги тепадан келишлардан анча фарқ қилади ва юмшоқ «тон»га эга (балки хулоса чиқаргандир, балки бошқа сабаб...), лекин маъносида ўша-ўша фироқ бор. Хуллас, Мария хоним шундай деб ёзибди:

" 27 январда Ўзбекистонда «Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қайд этиб ўтамизки, унда бошқа тилларнинг мақоми (республикада 100га яқин элат яшайди) ва тил белгиси бўйича камситишга йўл қўйилмасликка оид қоидалар ўз аксини топган.

Биз Ўзбекистонда рус тилини билишни мустаҳкамлашга қаратилган қатор қўшма таълим лойиҳаларини амалга оширмоқдамиз. У тарқалиши ва ижтимоий аҳамияти жиҳатидан давлат тилидан кейинги иккини ўринда туради ва Ўзбекистондаги ўрта мактабларда уни ўрганиш мажбурийдир.

2020 йил октябрь ойида Республика раҳбарияти томонидан А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиалини ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишини ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам деб ҳисоблаймиз. У бакалавр ва магистрларни тайёрлаш билан бир қаторда ҳамкорларимиз томонидан етишмаслиги айтилаётган педагогларни профессионал қайта тайёрлаш билан ҳам шуғулланади. Бугунги кунда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида уларнинг сони қарийб 1000 кишини ташкил этади.

2020 йил октябрь ойида Россия маориф вазирлиги ва Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги томонидан А.Усмоновнинг «Санъат, илм-фан ва спорт» хайрия жамғармаси кўмагида А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети базасида Ўзбекистонда рус тили ва рус тилида умумтаълим фанларини ўқитиш сифатини ошириш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган лойиҳа ишга туширилди.

2020 — 2030 йилларда республикага минг нафаргача россиялик мутахассисларни юборган ҳолда, Ўзбекистон халқ таълими тизимидаги педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича 14 та ҳудудий марказ ҳамда мамлакатдаги 10 мингтагача мактабларни босқичма-босқич қамраб олиш режалаштирилмоқда."

P/s: Бундай кутилмаган, балки кутилган баёнот бежиз эмас, деб ўйладик. Сабаби, яқинда, аниқроғи, 9 февраль куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистон мактаблари ва олий ўқув юртларида дарс бериш мақсадида юртимизга ташриф буюрган 27 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчи ва олимлари билан учрашган эди. Мазкур мутахассислар Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Жиззах, Навоий вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб боришлари режалаштирилган.

@platformauzb
9.5K views09:48
Ochish/sharhlash
2021-02-12 09:38:29
Сиёсат тили ва тил сиёсати

Россияда неоимпериалистлар қайта бош кўтариб, жон-жаҳди билан собиқ СССРни тиклашга уринмоқда.

Бунинг учун Москва “арсенали”даги барча воситалар ишга солиняпти: қўшни республикалар ҳудуди Россияники деб даъво қилинаётир, “россиецентризм” йўриғига юрмаётганларга ҳар хил иқтисодий босимлар ўтказилмоқда, тил сиёсати масаласида уларнинг ички ишларига аралашилмоқда.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШга бориб, унинг раҳбарияти билан музокара қилгани учун бизга қарши “помидор уруши” эълон қилингани, рус сиёсатчилари ҳадеб Ўзбекистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқига киришга ундаётгани бундай хатти-ҳаракатларнинг кўринишларидир...

Таниқли сиёсатшунос Фахриддин Низомовнинг мана бу мақоласида шу ҳақдаги мулоҳазалар билан батафсил танишасиз.

@platformauzb
8.1K views06:38
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:23:24 ​​Қадрият билан мажбурий меҳнатни фарқлаб олишимиз керак

Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманидаги 13-мактабда 5, 7, 8-синф ўқувчилари таълим муассасаси ҳудудудини ободонлаштиришга олиб чиқилибдию, ана ўшандан кейин мактаб жамоасининг тинчи йўқолибди. “Нега ундай қилдинг?”, “Нега мажбурий меҳнатга йўл қўйдинг?”деган сўров кўпайган-да. Ҳатто директор тушунтириш хати ёзибди (афсус)...

Рости, мен ҳам мажбурий меҳнатга тиш-тирноғи билан қарши одамман. Бир вақтлар дарсларимизнинг кўп қисми далада ўтганини ҳам яхши эслайман. Ғўзани ягоналаш, плёнка остига қошиқда гўнг солиб чиқиш, чопиқ қилиш, чеканка, пахта териш...қўйингки, деҳқончиликнинг ҳамма жараёнига ўқувчилар жалб этиларди. Собиқ иттифоқ давридаку ҳатто қор остидан пахта терилган. Ҳақиқий мажбурлаш ўша эди. Бундай тизимни халқаро ташкилотлар доим қоралаб, танқид қилиб келган. Бу Ўзбекистон имижига, ташқи муносабатларга, савдога ҳам жиддий салбий таъсир қилган.

Лекин сўнгги йилларда ушбу “қора анъана”га чек қўйилди. Ҳозир Ўзбекистон Ҳукуматининг ўзи буни назорат қилиб, мажбурий меҳнатга қарши туряпти. Аммо мажбурий меҳнат билан қадриятларни аралаштириб юбормаслик керак, назаримда. Афсуски, билган-билмаган ҳам ҳамма нарсага “мажбурий меҳнат” тамғасини ёпиштиряпти.

Тозалик, озодалик ҳамма жойда керак. Уйда ўзимиз бош бўлиб, боламизни ер чоптирамиз, ариқ тозалатамиз, ҳовли супиртирамиз... Бу ҳам бир тарбия усули аслида. Ота-бобомиз шундай қилган. Меҳнатга ўргатган.

Бироқ нега энди мактабда бўлса буни қоралашга ўтиб олдик? Ҳатто синфни тозалашса ота-онаси “ишлатишга ҳаққингиз йўқ”, деб дўқ уриб келадиган бўлиб қолди. Бизга нима бўлди ўзи? Ўқитувчи “ўзимиз ўқийдиган даргоҳни тоза тутайлик”, деган ниятда болаларни эзгуликка бошлаган, жиноятга эмаску. Эсланг, илгарилари ҳам синфимизни, мактаб ҳовлисини ўйнаб-кулиб тозалаганмиз. Навбатчилик қилганмиз. Бир жойимиз камайиб қолмаган. Ўзимиз ҳам, ота-онамиз ҳам норози бўлмаган. Аксинча, хурсанд бўлишган.

Агар ҳамма нарсага мажбурий меҳнат деб қарайверсак, қадриятларимизни бой берамиз. Демократияни бир қолипга солиб бўлмаганидек, ҳамма нуқтага ҳам бу талаб тушавермайди. Бу менинг шахсий фикрим. Сизга ёқмаслиги мумкин, аммо мен шундай ўйлайман...

@platformauzb
9.2K views04:23
Ochish/sharhlash
2021-02-11 17:18:38 ЕОИИ ҳақида...

Кучли давлатлар билан муносабатнинг мақбул йўли бор...

(Иккинчи мақола)

Бу постимизда юқоридаги мавзунинг иккинчи қутбини эгаллаган, яъни ЕОИИга кириш янги мустамлакачилик (неоколаниализм)нинг бошланиши, деб қарайдиган ватандошлар жамоаси ҳақида сўз юритамиз.

Хийла кескин ва муросасиз қарашга эга бундай одамларни миллий туйғулар ва кўпроқ тарихий мотивлар бир-бирига яқин қилган, ҳамфикр этган. Марказида Россия турадиган ва бошқа аъзолар тенг ҳуқуқлиги мавжуд бўлмаган ҳар қандай регионалистик таъсирга улар "йўқ" деб жавоб қилишади.

Чор Россияси ва коммунистик режим бермаган "фаровонлик” ва “ҳузур-ҳаловат"ни улар марказида Россия турувчи ушбу иттифоқдан кутиш ҳам соғлом ақлдан эмас, деб қарашади.

Бироқ шароит шундайки, дунё глобаллашмоқда. Ёлғиз бўри бўлиб яшайдиган замон ҳам макон ҳам йўқ. Ҳамжиҳатлик, бирикиш барибир керак. Хўш, ким билан?!

Бу борада минтақада манфаатлари кесишаётган акторлар кундан-кун кўпаймоқда. АҚШ, Хитой, Россия ёки уч буюк кучдан хийла кам таъсирлироқ, бироқ кейинги пайтда жонланаётган Туркия, Эрон ва Форс кўрфазидаги сиёсий алянслар "таъсири" бизни истиқболга етаклайдими ва ёки яна бошқа куч ҳам борми?

Умуман олганда, минтақа давлатларининг тарқоқлиги ҳар бир ўйинчи давлат учун кўнгилдагидек, ўта муҳим фактор. Бу ўринда у Макивеллининг "бўлиб ташла ва бошқар" деган қоидасига бир мисолдек жаранглайди.

Лекин қадим Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган, жаҳон геосиёсатида муҳим ўрин тутувчи минтақамиз учун кучли давлатлар билан тенгма-тенг нуфузда муносабат қилишнинг мақбул йўли ҳам бор. Бу — минтақа интеграцияси.

Азалдан Туркистон деб келинган ўлка бирлашса (масалан, ЕИ форматида), бир ёқадан бош чиқарса, ўйлаймизки, бугун юзлашиб турган савол ва муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўларди.

@platformauzb
7.9K viewsedited  14:18
Ochish/sharhlash
2021-02-11 15:59:43
Хусусийлаштириш, "Coca-cola" атрофидаги гап-сўзлар ва хорижий тажриба – “Сўз блогерларга!”

Лойиҳанинг навбатдаги сонида бугуннинг энг муҳим мавзуларидан бири— давлат активларини хусусийлаштириш, жумладан, йирик корхона ташкилотлар давлат активларини сотиш, ушбу жараённинг ўзи хосликлари, муаммолари, хусусан “Coca-cola"нинг давлат улушини сотиш бўйича юзага келётган гап-сўзлар ҳақида гаплашилди.

Кўрсатувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, журналист Хуршид Далиев, блогерлар Нурбек Алимов, ҳуқуқшунос, блогер Зафарбек Солижонов, Баҳодир Аҳмедов, тадбиркор, блогер Равшан Абдуллаев ва лойиҳа муаллифи Муслим Мирзажоновлар иштирок этган.

Тўлиқ видео:



Каналга уланинг: @humanuzofficial
7.4K views12:59
Ochish/sharhlash