Get Mystery Box with random crypto!

Шимолий Кореяда 11 кунлик миллий мотам эълон қилинди. Сабаби б | platforma.uz

Шимолий Кореяда 11 кунлик миллий мотам эълон қилинди. Сабаби бундан 10 йил олдин КХДРнинг буюк раҳбари деб тилга олинадиган Ким Чен Ир вафот этган эди.

Аҳоли даставвал уч дақиқалик сукут сақлаб турди. Бу вақт ичида барча ҳаракатлар тўхтади. Автомобиллар, жамоат транспортлари, кемалар давомли сигнал чалиб турди. Одамлар эгилиб ҳурмат бажо келтирди.

Энди 11 кун мобайнида аҳолига кулиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бозорлик қилиш тақиқланади.

Фақат меҳнат қилиш ва таъзияли ҳолатда бўлишга рухсат берилган. Полиция бу борада барчани кузатиб боради.

Юқоридаги лавҳада Ким Чен Ир билан хайрлашишдан парчани ҳам кўришингиз мумкин.
@platformauzb