Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Telegram kanalining logotibi platformauzb — platforma.uz
Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 179

2021-12-17 07:14:58
Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг "Чонг Ва Дэ" қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими.

Фото: Yonhap news

@platformauzb
5.9K views04:14
Ochish/sharhlash
2021-12-16 13:45:26
«Тошкент ёшларни севади» шиори остида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган ёшлар ойлигида ҳеч бир ёшлар тоифаси назардан четда қолмаган. Бу йил олдинги йиллардан фарқли равишда ёшларнинг барча қатлами учун алоҳида лойиҳалар ва дастурлар тайёрланганининг гувоҳи бўляпмиз.

Жумладан, ойлик доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда ҳамкор ташкилотлар 13-16 декабрь кунлари Тошкент вилоятида ёшлар учун спорт, соғломлаштириш ва ватанпарварлик лойиҳасини амалга оширган.

Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи»да ўтказилган лойиҳанинг ёпилиш маросимида анъанавий учрашувлардан воз кечилиб, гулхан атрофида ёшлар томонидан айтилган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинган, мурожаат ва муаммолар ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилган.

@platformauzb
4.9K views10:45
Ochish/sharhlash
2021-12-16 11:58:43 Тадбиркор Когон шаҳар ҳокимлигига дўкон совға қилди

Туман ҳокимининг қарорига кўра, фуқаро Х.Рашидова жорий йилнинг 6 декабрь куни ўзига шахсий мулк сифатида тегишли бўлган Когон шаҳар бош бекати ҳудудидаги савдо дўкони Когон шаҳар ҳокимлигига беғараз топшириш тўғрисидаги ариза ёзган.

“Шаҳар ҳокими ўринбосари А.Аминов, шаҳар ҳокимлиги бош ҳисобчиси Г.Нишонова, “Когон уй-жойлар ва нотурар жойлардан фойдаланиш ва ҳисобга олиш” давлат унитар корхонаси раҳбари Ж.Ишанқуловга Когон шаҳар бош бекат ҳудудидаги хажми 60,0 м. кв. бўлган савдо дўконни нотариал идораси билан биргаликда белгиланган тартибда қабул қилиш ишларини амалга ошириш чораларини кўрсин”, дейилади қарорда.

@platformauzb
5.5K viewsedited  08:58
Ochish/sharhlash
2021-12-16 10:03:32
Жаҳонгир Ортиқхўжаев инвесторга берилган Ғафур Ғулом боғи масаласини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди

“1 йилдан ошдики, тадбиркоримиз ҳалигача ўзига қўйилган вазифаларни бажармади”, деди пойтахт ҳокими. Эслатиб ўтамиз, Ғафур Ғулом боғи қўштирноқ ичидаги “хорижлик” инвесторга боғни таъмирлаш шарти билан 49 йилга ижарага берилган.

Манба
6.1K views07:03
Ochish/sharhlash
2021-12-15 12:02:10
- Опа, энди нос ҳақида гапирманг, иложи бўлса, умуман, гапирманг, жонли эфирда бизнинг кимлигимизни билиб қолишяпти.
@platformauzb
5.6K views09:02
Ochish/sharhlash
2021-12-15 10:20:21 Бугун ребрендинг деган термин тилимизда кўп айланяпти. Бу фаол маркетинг стратегия. Яъни, бу истеъмолчилар, инвесторлар, рақобатчилар ва бошқа манфаатдор томонларнинг онгида янгича фикрни шакллантириш учун мавжуд брендни ўзгартириш. Бу ҳам аслида катта таваккалчилик.

Кўп ташкилот ва фирмалар йиллар ўтиб, ўз мақсадларини бир "обновить" қилиб олишга ҳаракат қиляпти. Бугун ана шундай ребрендингни амалга оширишга қарор қилган “Ўзбекистон почтаси” тадбирида бўлдик.

Энди бренднинг янги номи — Uzpost!
Янги шиори — “Янги имкониятлар кучи”

2021 йилнинг охирига қадар тўлиқ ишга тушириладиган энг муҳим ўзгаришлардан бири почта логистикасининг янги тизими бўлди. Янги тизим жараёнларни оптимизация қилишга, почта жўнатмаларини расмийлаштириш босқичларини қисқартиришга ёрдам беради.

Эндиликда “Ўзбекистон почтаси” мижозлари ўз уйларидан чиқмасдан туриб ўз жўнатмаларини веб сайт, мобил илова ёки Телеграм бот орқали расмийлаштиришлари мумкин бўлади...


Тўлиқ: https://telegra.ph/%D0%8Ezbekiston-pochtasi-rebrendingni-amalga-oshirdi-12-14
5.7K views07:20
Ochish/sharhlash
2021-12-15 08:47:44 Коронавируснинг "омикрон" ва "дельта" штаммлари бир вақтнинг ўзида инсон танаси ҳужайраларига кириб, янги, янада хавфли вирус тури пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
@platformauzb
5.8K views05:47
Ochish/sharhlash
2021-12-15 08:33:55
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ойлигининг олдинги йилларга нисбатан фарқли жиҳати шундаки, бу йилги дастур пойтахтдаги ёшларнинг ҳар бир қатлами учун мўлжалланган лойиҳа ва тадбирларни ўз ичига олган.

Жумладан, пойтахтда ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида Давлат хавфсизлик хизмати, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ҳамкор ташкилотлар ёшлар иштирокида спорт, соғломлаштириш ва ватанпарварлик лойиҳасини амалга оширмоқда.

Ёшлар 13 декабрь куни Чирчиқ дала ўқув майдонида бўлиб, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, тактик тайёргарлик, амалий ўқ отиш, ҳарбий тиббий тайёргарлик, жисмоний тайёргарлик, ўқ отиш симуляция машғулотларида иштирок этганлар.

Бундан ташқари, ёшлар 14 декабрь куни Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да малакали психологлар, таниқли инсонлар иштирокида учрашувлар ва амалий машғулотлар ўтказдилар. Шунингдек, ёшларнинг 16 декабрга қадар турли хил мусобақалар, танловлар ва амалий машғулотларда иштирок этишлари режалаштирилган.

@pressuzb
5.1K views05:33
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:15:30
Бийдай далага 100 минг туп дарахт экилгани савобли иш. Яна денг, ҳаммаси қимматбаҳо кўчатлар…

Лекин “ЎзАвто”нинг бу “элпарварлик”дан кўзлаган бошқа илинжи бордай туюлди менга.

Масалан, одамларимиз бу шўрликлар шаънини 20 йил ичида қанча қарғишу сўкишларга кўмиб ташлади. Шу сабабли “Биз ҳам умримизда бир марта раҳмат эшитайлик” деб ният қилишгани тепадаги сурат остидаги “реклама” деган сўздан кўриниб турибди.

Аслида халққа бу монопол тузилмадан кўп нарса керакмас. Мошинларини сифатли ва ҳамёнбоп қилиб чиқарсин, етарли. Кейин дарахт экиб, далада кетмон чопмасаям, ўз-ўзидан раҳматларнинг тагида қолиб кетади.

@platformauzb
5.3K views13:15
Ochish/sharhlash
2021-12-14 10:22:53
«Қўйлиқ» маъмурияти бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақидаги хабарларни рад этди

«Қўйлиқ» деҳқон бозори директори ўринбосари Қодиржон Нормирзаев бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақида хат ёки оғзаки топшириқ берилмаганини, шу боис у бузилмаслигини маълум қилди. Бироқ, сотувчилар ва ишчилар Food City га кўчиш, акс ҳолда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантириш хатларини олишган. Маъмурият эса бундан хабари йўқлигини айтмоқда.

Бу ҳақда у ЎзАнинг видео репортажида айтиб ўтган:

«Янги мост бу ҳозирча лойиҳа. Ушбу мостни қурилишига 2025 йил ёки бошқа маълум бир вақт белгиланмаган. Қурилган тақдирда ҳам мост билан бозор орасида катта жой бор, айланма йўл қилиб, пастга туширганда ҳам бозорга ҳалақит қилмайди. Бозорнинг янги бозорга кўчирилиши бўйича ҳали бизга шаҳар ҳокимияти томонидан ёки бозорлар маркази томонидан ҳам ҳеч қанақа хабар берилмаган. Ва бизга бу бўйича огоҳлантириш хатлари ҳам юборилмаган».

@platformauzb
6.4K viewsedited  07:22
Ochish/sharhlash