Kanal manzili:
Toifalar:
Bloglar ,
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
19.70K
Kanalning ta’rifi
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 182
2021-02-13 11:38:13
"Coca-cola иши" -
бўйича воқеалар бошланиши ва қандай давом этаётгани ҳақида ёзгандим. Ушбу видеода асл ҳолат нима бўлаётганини содда тилда тушунтирганман. Жамоатчиликдан бундай "катта иш" олдида бефарқ бўлмаслигини илтимос қилардим. 30-40 йилдан кейин муаммолар ўзгармай, таппи ёқиб давлатни қарғаб ўтиришнинг олдини олишнинг айни вақти.
Танқидларимиз бошлангач, хусусийлаштиришни янада жадаллаштириш тўғрисида Президент ҳужжатини ҳам чиқаришди. Оломон бўлманг, ерга қараб, майда нарсаларда жоизми ножоизми деб турганимизда "кимлардир" ўзининг "улушини" хусусийлаштираётгандек. Савол ҳали ҳам актуал. Нега
2019 йилнинг ўзида 270 миллиард атрофида соф фойда олган "Coca-cola" компанияси айнан тор доирада сотилиши керак?
Батафсил видео
Каналга манзил:
@Zafarbek_Solijonov
3.9K views08:38
2021-02-13 11:15:11
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Биронта дарахтга тегилмайди“Мовий гумбазлар” ресторани яқинидаги хиёбонда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жамоатчилик вакиллари билан Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Истиқлол” мажмуасини барпо этиш масаласига оид учрашув бўлиб ўтмоқда.
Учрашувнинг айни дамдаги асосий тафсилотлари:
“Истиқлол” мажмуаси Мустақилликнинг рамзини акс эттирувчи СТЕЛЛА барпо этилишини кўзда тутади! Бошқа ҳеч қандай қурилиш иншоотлари бўлмайди.
Фақат шу жойда ишлар олиб борилади. Стелла атрофидаги периметр ободонлаштирилади, қолган хиёбон ҳудудининг бир метри ҳам тегилмайди. Биронта дарахтга тегилмайди.
@platformauzb
7.3K views08:15
2021-02-13 08:17:11
Аркадағнинг навбатдаги "инновацияси"Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедев ўғли Сардорни Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Олий назорат палатаси раиси лавозимига тайинлади ва уни мамлакат Хавфсизлик кенгаши таркибига киритди.
Хуллас, қўшниларимизда ҳокимиятни отадан болага "транзит" қилиш йўлида яна бир катта қадам ташланибди.Алабайлар ва тулпорлар раҳнамоси ўзи ва вориси(бу давлат ичкарисида аллақачон тан олинган ёки тан олдирилган)га "хавфсизлик ёстиқчаси"ни таъминлаш учун ана шундай "админстратив инновация"га қўл урган. Яъни Гурбангули оға Вазирлар Маҳкамасига ҳукумат раҳбарининг янги ўринбосари лавозимини жорий этди.
Ушбу курси эгаси эса юқорида айтганимиздек, мамлакатдаги энг асосий назорат органини бошқаради ва "Совбез" аъзосига айланади.Айтишларича, шу бўйича ўтказилган навбатдаги мажлисда
Аркадағнинг ушбу ғоясини барча "катталар" чексиз мамнуният ва фахр билан кутиб олиб, блокнотларига йирик ҳарфлар билан ёзиб олишган.@platformauzb
7.3K viewsedited 05:17
2021-02-12 20:42:48
Рональду дунёда биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 500 миллион обуначи йиғди
Португалиялик футболчи Криштиану Рональду дунёда биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 500 миллиондан зиёд обуначиларга эга бўлган шахс сифатида тарихга кирди.
36 ёшли португалияликнинг «Instagram»да 261 миллион, «Facebook»да 148 миллион, «Twitter»да эса 91 миллион кузатувчиси бор.
@platformauzb
7.9K viewsedited 17:42
2021-02-12 16:27:17
Итнинг касал эгасига кўрсатган садоқати дунёни ҳайратга солмоқда
@platformauzb
10.1K views13:27
2021-02-12 16:18:54
Ўзбекистонда янги очилган Bugun.uz сайти иш услуби жиҳатдан бошқа сайтларга ўхшамайди. Тўғри уларда доимий янгиланадиган хабарлар лентаси бор, аммо уларда таҳририят офиси, иш услуби ва техникаси ҳақида ҳикоя қилувчи «Блог», мансабдорлар, машҳур шахслар «Рейтинг»и ҳамда таҳлилий мақолалар бериб бориладиган «Колумнистлар» бўлимлари бор.
Ўзбекистон шароитида интернет тезлигининг унчалик юқори эмаслиги ҳам ҳисобга олинган бўлиб, техниклар томонидан интернет тезлиги паст бўлган ҳудудларда ҳам сайтдан қийинчиликсиз фойдаланиш имконияти яратилган. Яъни сайт жуда тез очилади.
Айтганча, нашрнинг Instagram саҳифамиз ҳам бошқа нашрларникидан фарқ қилади. Ижтимоий тармоқда фақатгина янгиликлар эмас, қизиқарли маълумотлар, фотосуратлар ҳамда видеоҳикоялар бериб борилади. Сўз эркинлиги юқори бўлган жамиятни яратиш учун кучли ОАВ керак. ОАВ кучли бўлиши учун рақобат юқори бўлиши керак, ўқувчида танлов учун вариант кўп бўлиш керак. Bugun.uz сайти айнан шундай рақобатбардош сайт бўлишига умид қиламиз.
7.8K views13:18
2021-02-12 15:58:11
Қозоғистон Россиянинг “Спутник V” вакцинасини тасдиқлаган 27-давлат бўлди. Мамлакатда ушбу вакцина билан эмлаш 1 февралдан бошланган эди. Ҳозиргача 13 мингдан ортиқ киши уни қабул қилди.
@platformauzb
7.2K views12:58
2021-02-12 14:01:55
Тайинлов!
Президент Фармони билан
Баҳриддин Баҳодирович Валиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
@platformauzb
12.3K viewsedited 11:01
2021-02-12 14:00:27
Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Абдухалим Холмахматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
@platformauzb
11.5K viewsedited 11:00
2021-02-12 13:55:46
Президент қарори билан
Нажмиддин Садирович Тураходжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори лавозимидан озод этилди.
@platformauzb
14.4K views10:55