Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 176

2021-12-22 15:13:39 ​​Ҳокимлар мангу муаммолардан ўз халқини қутқариши ҳақида ўйлаши керак

Бир нарсани тушунмаяпман-да. Фарғона ҳокими “озсанг, унча пул бераман”, Андижон ҳокими “пиёда юрсанг, бунча соққа бераман, Дубайга жўнатаман”, деган мурожаат билан чиқди. Бу нима, гипнозми, иллюзиями ёки аслият?

Ўзимни худди ҳалиги "Алиса мўъжизалар мамлакатида"ги сюжетлар ичига кириб қолгандек тасаввур қиляпман... Озсанг, пиёда юрсанг (булар ҳаммаси аслида ўзинг учун фойдали), пул берса. Ҳоким сенинг соғлигинг ҳақида қайғурса...

Очиғи, хўрлигинг келиб йиғлавораркансан. Ҳатто, менга чойнинг ўзи кифоя, қандни эса болаларга беринг, деган доҳий ҳам бундай жўмардлик олдида мулзамдай...

Майли, қочиримни қўйиб, жиддий гурунгдан олайлик. Аслида шу ҳолат сизга нимани англатади? Мен ижобий маънода ўйладимки, юрсанг, соғлом бўласан, озсанг, ҳаракатинг енгил бўлади, умринг узаяди, дори, касалхона, демайсан ва ҳоказо.

Бу — нормал мақсад. Бироқ тарғибот усулининг танланиши нотўғри. Ҳоким бир вилоятнинг эгаси. Агар ўша ерда уч миллион аҳоли яшаса, иссиқ-совуғига у жавобгар.

Бундан ташқари, давлат сиёсатига дахлдор қанча лойиҳалар, ишлар бор. Шундай бир паллада ҳокимлар бундай майда ишлар билан шуғулланиб ўтириши, ОАВга чиқиб баёнот бериши қайси мантиққа тўғри келади?

Аслида ҳокимнинг иши Малайзиягами, Германиягами бориб бирор миллиардернинг пинжига кириб, ийдириб, ҳудудига инвестиция олиб келиш, иш ўринлари яратиш, Ўрусияда дирдираб юрган болалару аёлларни Ватанга қайтариб, ишли қилиш, свет-газ деган мангу муаммолардан ўз халқини қутқариш ҳақида ўйлаш бўлиши керакмасми?

Бу акалар эса худди араб шаҳзодаларидай одамларнинг индивидуал ҳаракатларига дов тикиб, бундан мутаассир бўлишга шайланиб ўтирибди.

Қолаверса, ўзи нега бизда ҳамма нарса пул билан ўлчанадиган бўлиб бораётир? Нега бу ишнинг бошига мулозимлар чиқиб олди? Нима учун улар ҳамма нарса пул билан ўлчанади, пулсиз ҳеч нарса ҳал бўлмайди, деган бизда азалдан яшаб келаётган фалсафани ўзлари шакллантиришга, унга расмий мақом беришга уринишмоқда?

@platformauzb
5.8K views12:13
Ochish/sharhlash
2021-12-22 12:14:05
Нурматов Жўрабек Хамидович Наманган вилоятининг Норин тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
***
Риззаев Жаҳонгир Носиржанович Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
@t.me/platformauzb
6.1K views09:14
Ochish/sharhlash
2021-12-22 09:47:55
Астанов Самандар Мустафоқулович Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
***
Дилмурод Ғафурович Қодиров Наманган вилоятининг Косонсой тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
*
**
Қудратов Шерзод Асадович Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
@t.me/platformauzb
6.5K views06:47
Ochish/sharhlash
2021-12-22 07:28:13
6.7K views04:28
Ochish/sharhlash
2021-12-22 07:09:02
Қайга борсам, бошда...

Озод ака “шу миллатнинг вакили сифатида ҳаммамиз дўппи кияйлик”, деганда иш вақтини назарда тутган, концертларни эмас. Шунинг учун, “дўппингиз қани?”, “нега кепкадасиз?”, деб асабини бузиб юрманглар, илтимос. Ака ҳам одам, шароитга, кайфиятга қарайди, кўнгил тусаганини кияди. Агар бундай қилишга ҳаққи бўлмаса, айтинглар.

@platformauzb
6.2K views04:09
Ochish/sharhlash
2021-12-22 05:44:02
Германияда янги чекловлар жорий қилинди

Коронавирусга қарши эмланмаганлар уйларида икки кишидан, вакцина олган ва касалликка чалиниб бўлганлар эса ўн кишидан ортиқ меҳмон қабул қилишлари мумкин эмас. Бундан ташқари, футбол учрашувлари яна томошабинларсиз ўтказилади.

@platformauzb
6.1K views02:44
Ochish/sharhlash
2021-12-21 20:14:14
Дебют. Биринчиси доим қадрли бўлган...

Бугун "Дебют старт — 2021" ёшлар миллий кинофестивали бўлиб ўтди. Ғолиблар турли номинациялар бўйича тақдирланишди.

“Гран-при” эгалари янада яхши фильм яратишлари учун пул маблағлари билан мукофотландилар

Бир бошидан санасак энди. Учинчи даражали cертификат “Ҳали уруш тугамади” фильми учун 200.000.000 сўм миқдордаги грант, иккинчи даражали сертификат “Монтаж” фильми учун 300.000.000 сўм миқдордаги грант, биринчи даражали бош соврин “Ҳали уруш тугамади” фильми учун 500.000.000 сўм миқдордаги грант 2022 йилда янги кинолойиҳалар суратга олиш учун тақдим этилди.

Биринчи қўлга киритилган мукофотлар ёдда қоларли ва кейингилари учун мотивация бўлади.
@platformauzb
3.4K views17:14
Ochish/sharhlash
2021-12-21 19:54:55
"Фақат мажлис ўтказавериш эмас, катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз мен сизни ҳурмат қилишни бошлайман" — президент ер ажратишдаги коррупция борасида бош прокурорга юзланди

@platformauzb
4.6K viewsedited  16:54
Ochish/sharhlash
2021-12-21 19:29:59
Қонунлар қандай қабул қилинади?

Спикер: Бошқатдан ўқиб беринг
Депутат: 35-моддасига эътибор қаратгандим.
Спикер: Ўқинг
Депутат: Транспорт инфратузилмаси объектлари ҳақида гап борган.
Спикер: Матнни ўқиб беринг.
Депутат:.....(сукунат)
Спикер: Қани шу қонун кимда бор?
Депутат: Очдим
Депутат ўқиб беради
Спикер: Сиз боя бошқа қонунни ўқиб бергандиз.
Орага Алишер Қодиров қўшилади.
Алишер Қодир: Қўмита умуман ишламаган
Спикер: Қўмита ишламаган дейишга ҳақингиз йўқ, чунки қўмита ишида ўзизам қатнашгансиз.
Алишер Қодир Спикерга: Сизам қатнашгансиз. 45 минутдан бери иккита моддани муҳокама қиляпмиз.
Спикер: Керак бўлса кечгача қиламиз.
Бироздан кейин орага Илҳом Абдуллаев қўшилади. Унинг нима деганини ҳатто спикер ҳам тушунмайди.

Якунда қайси модда ҳақида гап боряпти, ҳамма ҳар хилини айтади.
Депутатлар қонун моддаларини умуман англамай қабул қилишади шекилли...

Хуллас, бу латифа эмас, балки бугунги Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисидан лавҳа эди...
@t.me/platformauzb
5.7K viewsedited  16:29
Ochish/sharhlash
2021-12-21 13:06:08 ​​Бино-ку ёнга қолди, лекин журналистикамизнинг ўзи ўлиб бораётир…

Матбуотчилар кўчасидаги етти қаватли "Газетный корпус" биноcи Ортиқхўжаев ҳоким бўлгандан бери худди кўпкаридаги ичига туз тиқилган тулумдай тинимсиз тортди-тортди бўлди.

Ҳали сотилди, дейилди, ҳали кредит учун гаровга қўйилган экан, дейилди. Яна жуда катта, ҳеч ким дахл қилолмайдиган киборлар қўлига ўтган, деган гаплар тарқади. Хуллас, бу қизилияк журналистика вакилларининг юрагига аҳён-аҳён ўт ташлаб турилди.

Бу менимча, мазлум матбуотчиларни мусибатга кўниктиришдек гап эди. Аммо бугун Асадов келиб бино ҳеч кимга берилмаслиги, газеталар ҳам шу ерда қолишини расман эълон қилибди.

Бу менга адолат умуман йўқ бўлиб кетмагани, кимлардир таҳририятларни кўчага ҳайдаб, бу бинони ўз шахсий даромад манбаига айлантиришга ҳарчанд уринса-да, мақсадини амалга оширолмай қолиши ҳам мумкинлигини кўрсатди.

Аммо бугунги глобал дунёда журналистика шундай худо урган касбга айландики, бир муамонинг устига иккинчиси чиқади. Беихтиёр танаси дардга тўлиб кетган рамақижон касалга ўхшайди. Энди худо хоҳласа, етти қаватли бино ёнларига қолди. Ташвиш ариди.

Бироқ журналистика деб аталадиган соҳанинг ўзи ўлиб бораётир. Газеталарни айтаман. Тўрвахалтасини елкасига ташлаб, тиланчиликни касб қилган гадойдай ҳали у, ҳали бу амалдорнинг қабулхонасида обуна илинжида судралиб юрган кўп нашрлар ҳолдан тойиб, ўша саҳроларга сингиб йўқ бўлиб кетди.

Журналистика ҳозир чўкка тушган жўмарддай забун. Энди бу масалани ҳам ўйлаш, зарур чоралар ишлаб чиқиш керак, менимча. Акс ҳолда, етти қаватли бинога етти-саккизта одам кириб чиқиб, қўл учида ҳатто ўзиям ўқимайдиган газит чоп этиб юришидан бирор манфаат йўқ.

Матбуотнинг умумфалсафасини қайта кўриш керак. У бизга керакми, йўқми? Агар керак бўлса, унинг махсус "яшаш" концепциясини яратиш керак. Ўлдириш эса қўлимиздаги гап. Ҳатто у ҳозир ҳам тупроқдан салгина берироқ холос...

@platformauzb
5.6K views10:06
Ochish/sharhlash