Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Telegram kanalining logotibi platformauzb — platforma.uz
Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 180

2021-12-14 08:03:24 ​​Сенат, Қонунчилик палатаси, МТРК ва бюджет лойиҳаси...

Эртага Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси бошланади. Видеоконференцалоқа шаклида икки кун давом этадиган тадбирда "мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи қонунлар ва бошқа муҳим масалалар" кўриб чиқилади.

Шу йиғилишда ҳойнаҳой келаси йил учун ажратиладиган бюджет лоиҳаси ҳам қабул қилинади. Бундан аввал қуйи палатамиз вакиллари мазкур ҳужжатни учта ўқиш жараёнини бир зумда тасдиқлаган эди. Бу сафар юқори палатамиз қандай қарор қабул қилади? Бюджет лойиҳасини қабул қилишда бирор кутилмаган ҳолат рўй берармикин?!

Майли, асосий гап бунда эмас. Асосийси, тадбирнинг жонли эфирга узатилишида. Сенат Президент ҳужжати имзоланмасидан анча олдин жонли эфирларни бошлаб юборган. Бу гал ялпи мажлис “УзРепорт” ва Сенатнинг “YouTube”даги саҳифаси ва илк бор МТРКнинг “Ўзбекистон” канали орқали тўғридан-тўғри ёритилар экан.

Мана, неча кун ўтдики, МТРК нима сабабдан Қонунчилик палатаси мажлисларини жонли эфирга узатмагани бўйича бирор баёнот бермади?
@platformauzb
6.3K viewsedited  05:03
Ochish/sharhlash
2021-12-13 17:47:04
УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига ташланган қуръа бекор қилиниб, қайтадан ўтказилди. Натижа шундай бўлди.

Дастлабки ўйинлар 2022 йилнинг 15–16 ҳамда 22–23 февраль кунлари, жавоб учрашувлари эса 8–9 ва 15–16 март кунлари ўтказилади.

@platformauzb
4.1K views14:47
Ochish/sharhlash
2021-12-13 15:40:10
Тошкентда ёшлар ойлиги доирасида “Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги” бошланмоқда — Абдулазиз Назиров

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назировнинг хабар беришича, «Тошкент ёшларни севади» шиори остида ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида 14-17 декабрь кунлари Тошкентдаги ёшлар марказида “Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги” бўлиб ўтади.

Назаримизда, пойтахт ёшлар ойлигига жуда қаттиқ тайёргарлик кўрган. Ҳар ҳафта ёшлар учун янгидан-янги мана шу каби фойдали дастурлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси эса мутлақо бепул. Албатта, ўз навбатида ёшлар ҳам бундан унумли фойдаланиб қолишлари керак.

Пойтахтдаги “Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги” учрашувларнинг тақвим режаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин https://t.me/AANazirov/152

@platformauzb
5.7K views12:40
Ochish/sharhlash
2021-12-13 13:48:45 Сенат қани, Ҳукумат қани, прокуратура қани?..

Йўлни кенгайтириш баҳонасида Қўйлиқ бозори пойтахтдан бир неча ўн километр узоқда жойлашган, қайсидир олигарх қурган “Food City” савдо мажмуасига кўчирилиши сўнгги бир ҳафтада ижтимоий тармоқларнинг асосий мавзусига айланди.

Бу ҳолат, очиғи, менда ҳам бир қатор саволларни туғдирмоқда:

Биринчидан
, Тошкент шаҳри балансида бўлган ва пойтахт бюджетига ҳар йили (биргина солиқлардан) миллиардлаб фойда келтираётган савдо мажмуаларининг вилоят ҳудудига ўтиб кетишидан ким манфаатдор?

Ўзбекистоннинг энг таниқли ва таъсирли амалдори, омадли миллиардери — Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ҳам ҳавас қилгулик имижини кунпаякун қилувчи бундай қарорга келинишига ким ёки нима мажбур қилмоқда?

Иккинчидан
, куппа-кундузи минглаб тадбиркорлар ҳуқуқлари поймол этилаётган бир шароитда на ҳуқуқ-тартибот идоралари, на Ҳукумат, на Сенат бунга тайинли муносабат билдирмаётгани янада таажжубланарли.

Тепадагиларнинг эътиборини тортишга ҳаракат қилган тадбиркорларнинг ҳибсга олиниши эса бизда қонунлар ўрни келганида “зўр” ишлашини кўрсатяпти.

Қўйлиқ бозори — пойтахтнинг асосий логистика марказларидан бири эди. Унинг кўчирилиши эса озиқ-овқат нархларида жиддий сакрашларни, таъминотда (айниқса, Янги йил байрами арафасида) эса жиддий тақчиллини келтириб чиқаришига ишончим комил.

Ва ниҳоят Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўси... Мулк ва бизнес дахлсизлигини қонунлар эмас, қайсидир амалдорнинг икки лаби орасидан чиқадиган сўз ҳал қилиб қолар экан, Ўзбекистон халқи бир тўда муттаҳам — монополистларнинг қурбони бўлиб қолаверади...

@platformauzb
7.6K viewsedited  10:48
Ochish/sharhlash
2021-12-13 13:04:21
Қалин қор ёққани туфайли «Тахтақорача» довони вақтинча ёпилди. ФВВ

@platformauzb
6.3K views10:04
Ochish/sharhlash
2021-12-13 08:23:05 ​​Автобуслар ҳаракати, ҳайдовчилар фаолияти...қачон тартиб ўрнатилади?!

Пойтахтда охирги кунларда автобуслар иштирокида рўй берган йўл транспорт ҳодисалари шу мавзуда айрим мулоҳазаларни ёзишга ундади.

...Тошкентда жамоат транспортлари фаолиятига нисбатан бўладиган эътирозларнинг энг катта қисми автобус ҳайдовчиларининг ўз ишига ўта масъулиятсиз, совуққон муносабати боғлиқ, десам кўпчилик фикримга қўшилса керак.

Автобусни бетартиб бошқариш, бир-бири билан пойга ўйнаб, йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйиш, рулда бемалол телефонда гаплашиш, фильм ё бирор дастур кўриш, сигарета чекиш, бекатларда белгиланганидан ортиқча туриб, одамларнинг вақтини ўғирлаш, асабини бузиш, муомала маданиятини билмаслик, тап тортмай сўкинишлар - эҳҳе, минуслар шу даражада кўпки, йиллар давомида пойтахт юзига доғ бўлиб келаётган бундай ҳолатларга кимдир нуқта қўя олармикан, деб савол берасану, ҳеч жавоб тополмайсан.

Кечирасизу, ҳатто ҳайдовчию кондукторларимизнинг кийиниши талабга жавоб бермайди. Юниформа йўқлиги етмаганидек, айримлари борини ҳам тоза қилиб киймайди, жамоат ичида озода либосда бўлишим керак, деган тушунчага эга эмас. Қисқаси, тартиб йўқ, тизим йўқ.

Хорижда бўлганлар уларда қандайлигини яхши билади. Солиштирсак, тўғриси, одам уялиб кетади. Биз эса оғзимизни тўлдириб Тошкентни мегаполис дея мақтаймиз. Мегаполис фақат баланд ёки чиройли бинолардан иборат эмас, албатта. Ана шундай номга лойиқ бўлиш учун жамоат транспорти ҳам рисоладагидек бўлиши керак. Четдан келадиган меҳмон ҳам шу орқали кўп нарсани тасаввур қилади. Хулоса чиқаради.

Тўғри, “Тошшаҳартрансхизмат” мутасаддилари ҳайдовчилар билан боғлиқ бирор эътирозли вазият туғилса, муҳокама қилар, ўша ҳайдовчига ҳайфсан берар ёки уни ишдан бўшатар. Аммо бундай ҳолат яна такрорланаверади, эътирозлар туғилаверади. Демак, аниқ бир тизим яратиш вақти келди. Масалан, ҳайдовчи ва кондукторларни ишга олишда ўта қатъий талаб ўрнатиш, ишлаётганларини тўлиқ “элакдан ўтказиш”, жавобгарликни кучайтириш зарур.

Умуман, бу борада янги тартибни йўлга қўйиш учун керак бўлса энг юқори даражада муҳокама қилиш лозим. Чунки гап нафақат шаҳарнинг имижи, балки инсонлар хавфсизлиги, ҳаёти билан ҳам боғлиқ.

@platformauzb
6.3K views05:23
Ochish/sharhlash
2021-12-11 16:41:26 Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлиги BioNTech компаниясининг Pfizer вакцинаси билан мамлакатдаги 5-11 ёшли болаларнинг эмланишига рухсат берди.
@platformauzb
7.4K views13:41
Ochish/sharhlash
2021-12-11 16:20:57
Тошкентда маҳалла даражасида ёшлар байрами ўтказилди

Пойтахтда «Тошкент ёшларни севади» шиори остида ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида 10 декабрь куни Шайхонтоҳур туманидаги «Сархумдон» маҳалласида ёшлар сайли ташкил этилган. Бу ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назиров маълум қилди.

Маҳалла даражасида ўтказилган ушбу тадбирларга қўшни Гулобод, Сузук ота, Чорсу маҳаллаларидан ҳам ёшлар келиб, иштирок этишган. Ёшлар учун 10 дан зиёд спорт тадбирлари, нуронийлар билан «Уч авлод учрашуви», Беш муҳим ташаббусга қаратилган турли кўргазмалар ва акциялар ташкил этилган.

Шунингдек, маҳаллада «Ёшлар байрами» ташкил этилиб, таниқли санъаткорлар, ёшларнинг севимли гуруҳлари ёшларга унутилмас ва такрорланмас онларни, ёшларга хос қайноқ кайфиятни улашишган. Президент ҳар гал маҳаллага тушиш кераклиги ҳақида гапиради. Бу борада Тошкент бошқаларга ҳақиқий намуна бўла олди, назаримизда.

@platformauzb
7.4K views13:20
Ochish/sharhlash
2021-12-11 13:49:54 Соғлиқни сақлаш вазирлигига, парламентимиз вакилларига таклиф!

Бу - кўпчиликнинг дарди. Очиқ мулоқотда айтиб кўринг...

Январь ойида Президент соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ўзи маълум қилди, ССВ эълонлар берди, хуллас, яна бир катта тадбирга ҳаракат бошланди. Гарчи мулоқот шифокорлар билан кечса-да, ўта долзарб бир масалани ўртага ташламоқчиманки, агар бунга эътибор қаратилиб, ечим топилса, ўйлайманки, жуда кўп юртдошларимизни қийнаётган муаммо ҳал бўлади.

...Икки-уч ҳафта олдин бир танишимиз қўнғироқ қилиб, 3,5 ойлик неварасининг ранги тобора сарғайиб бораётгани, вилоятидаги шифокорлар анчадан бери сабабини аниқлай олишмаётганини, шунинг учун “САМПИга кўрсатиб келинг”, дейишганини айтиб, ёрдам сўради. “Ўйлаб ўтирмай йўлга чиқинг, ўзим бирга олиб бораман”, дедим.

Келишди. Минг хил ҳаёлда йўлга тушдик. Кўнгилни чўктирмасликларини, ҳаммаси яхши бўлишини айтиб, далда берган бўлдим. Манзилга етиб бордик, улар сўраб келган хирургга учрашдик. Қон таҳлили, УЗИ қилиб, натижалар билан қабулига киришимизни тайинлади. Ҳамма деганларини бажариб, олдига кирдик.

Шифокор аввал болани кўздан кечирди, кейин қоғозларга қаради ва анчагача жим бўлиб қолди-да, бошини қимирлатди. Демак, масала жиддий. “Жуда кеч олиб келибсизлар. Бир ойлигида операция қилса бўларди, ҳозир 50 га 50. Шунинг учун энди ягона чора Ҳиндистонга бориб, жигар кўчириш операциясини қилдириш. Лекин дорилари қиммат, бориш-келиш, операция - осон бўлмайди. Яхшилаб маслаҳат қилиб, кейин келасизлар, битта фирма орқали таҳлиллар жўнатилади. Қиламиз дейишса, олиб борасизлар. Жигарни онадан олади”, деди.

Совуқ хабардан танишим, турмуш ўртоғи, эндигина оналик бахтини ҳис қилган қизи - ҳаммалари хўнграб йиғлаб юборишди. Бу манзарани таърифлаб бўлмайди. Очиғи, одам буни душманига ҳам раво кўрмайди... Койкада ҳеч нарсадан бехабар жилмайиб ётган гўдакка қараб эса менинг ҳам бўғзимга бир нима тиқилди. Унга жуда раҳмим келди. “Ўзимизда ҳам трансплантация бошлангандику, шу ерда қилса бўлмайдими?”, деб сўрадим.

Афсуски, ёш болаларга қонун билан рухсат берилмаган. Ҳов анави Олий Мажлисда ўтирган депутатларга шуни кимдир тушунтиролса, қонун қабул қилинса, ўзимизнинг шифокорлар ҳам жигар кўчиришни уддалай олишади. Билсангиз, бу қанча юртдошимизга ёрдам бўларди. Ҳозир бундай касал кўп бизда. Шу қонун йўқлигидан одамлар мажбур Ҳиндистонга боряпти. Пули борлар амаллаяпти, пули йўқларнинг эса кўз ўнгида жигарбанди нобуд бўляпти. Қўлингиздан ҳеч нарса келмай, уриб турган юракнинг тўхташини кузатиб туриш қандай даҳшат, тасаввур қиляпсизми?..”

Қисқаси, воқеа шундай бўлди. Афсуски, қадрдоним бой эмас, рўзғорини амаллаб юрғизади. Операция учун пул топишига ақлим етмайди. Аммо у қизига қараб, “Сен кўнглингни чўктирма қизим, неварам учун охиригача курашаман, ҳаракат қиламан. Олиб бораман ўша Ҳиндистонига”, дерди... Мен мана шу воқеадан кейин қонун ҳақида ўйлаб қолдим. Болаларда жигар трансплантациясига рухсат бериш учун бизга нима тўсқинлик қилади? Нега шунча юртдошимизнинг сарсон бўлишига қараб турамиз? Балки Президент билан мулоқотда ушбу масала ўртага ташланар? Мен айнан шуни айтган бўлардим.

@platformauzb
7.3K views10:49
Ochish/sharhlash
2021-12-11 10:43:31 Коррупциянинг “шарафли” ғалабаси...

Бизда кампаниябозлик йўргагимизда теккан касалга ўхшайди. Давом этавериб-этавериб у классик мақом — ананаъвий қадриятга ҳам айланиб кетган.

Ҳа, бугун кўп қусурларимиз фазилатга дўнган. Эътибор қилаётган бўлсангиз, сўнгги кунларда расмий ОАВмиз бир тарғиботга зўр беришга ўтди.

Ҳар янги йил арафасидаги бошоғриқ — пиротехникачиларга қарши оммавий уруш. Бу ишда энг фаол ташкилот ҳозирча Божхона қўмитаси, кейин бунга бошқа куч тизимларимиз ҳам қўшилади.

Ҳар куни ўнлаб “осон йўл билан бойишни ўйлаб, ноқонуний йўл билан мамлакатимизга портловчи перотехник воситаларни олиб кирмоқчи бўлган ноинсофлар ушлангани”ни ва ушбу маҳсулотлар йўқ қилинганини айтади.

Бу тарғибот ва кураш деярли 31 декабргача давом этади. Бироқ янги йил кирадиган 31 дееабрь ҳаммаси бир тийинга чиқади.

Ўша куни тақрибан кечки ўн бирлардан кейин бутун шаҳару қишлоқларимизни ўшанақа перотехникаларнинг гумбурлаган овози, мусаффо осмонимизни эса унинг камалакдек сержило шуълалари тўлдириб юборади...

Бу ҳолат сизга ғалати туюлмайдими? Бутун куч тизимлари, айниқса, божхона унинг чегарадан ўтишига қарши курашса-ю, янги йил кечаси...

Буни коррупциянинг шарафли ғалабаси, дейишимиз мумкинми ёки шунчаки англашилмовчилик, деб қўяқоламизми?

@platformauzb
7.3K viewsedited  07:43
Ochish/sharhlash