Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали О
Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.27K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Musilman_9192

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2021-06-19 17:43:17 Кўнглим ёмон оғриди

Кўнгил кўчасидан сизни сўроқлаб,
Хаёлан сиз билан сухбат қураман.
Хамон гўдак каби талпиниб сизга,
Тополмай кўз ёшим тўкиб бораман.

Бораман, туғилган ховлимга бот, бот,
Сизни ахтараман, сиз эккан гулдан,
Хатто тополмасдан бирор изингиз,
Кўнглим йиғлар, овозсиз сассиз.

Мен нега билмадим, қадрингиз она.
Кун келиб тополмай, қилишим нола.
Кўз ёшим қуритди, аламлар яна,
Онажон соғиндим, мен хамон бола.

Сочимга қор қўнди, унутолмадим.
Ёшлигим тарк этди кўниколмадим.
Юзимда ажинлар юрагим ғашлар,
Соғинчидан эгилди бу мағрур бошлар.

Муҳайё Нишонова

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
5.0K views14:43
Ochish/sharhlash
2021-06-19 15:03:22 Нуриддин ҳожи домла - Жаннатга олиб кирадиган калима

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
7.6K views12:03
Ochish/sharhlash
2021-06-19 12:09:19 Бир дарвеш узоқ бир шаҳарда машҳур авлиё яшашини эшитиб, унинг зиёратига отланибди. Йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб, дашту саҳролар ўша авлиёнинг манзилига етиб, унинг эшигини қоқибди.
“Ҳай, ким?” овоз берибди болахона даричасидан аёл киши.
“Мен фалон юртдан ҳазратимнинг зиёратларига келган дарвешман” дебди мусофир.
“Овора бўлибсан, дарвеш, — дебди аёл. — Мен унинг хотиниман. Дунёда иккита аблаҳ бўлса, биттаси ўша. Дунёда иккита беномус, алдоқчи бўлса, биттаси ўша шайтони лаин. Зиёратингга арзимайди у”, дея бор ҳақорату маломатларни ёғдириб, эрининг бошига мағзава тўкибди. “Келган йўлингга қайт” деб гапини тугатибди.
Дарвеш ҳанг-манг бўлиб қолибди. Эътироз этмоқчи бўлиб оғиз жуфтлабдию яна ўзини тийибди. “Майли, нима бўлса ҳам кўрай, чақиринг” деб оёқ тирабди.
“У уйда йўқ, чиқиб кетган” дебди аёл.
Шунда дарвеш чор-ночор эшикдан йироқлашиб, тўрт-беш қадам нари кетибди. Бир одам учрабди. “Мабодо фалон авлиёни кўрмадингизми?” сўрабди дарвеш ундан. “Кўрдим, — дебди ҳалиги киши, — ўтин тергани ўрмонга кетди”.
Дарвеш ўрмонга қараб юрибди. Бир пайт ўрмондан авлиё чиқиб келибди. Арслонга ўтин ортиб, устига ўзи ўтириб олганмиш. Йўғон бир илонни қамчи қилиб, боши узра айлантириб келаётганмиш.
“Ҳай, дарвеш! — дебди йироқдан. — Кўнглингдан нима гаплар кечганини айтайми?”
“Айтинг” дебди дарвеш.
“Шундоқ авлиё одам шундай жоҳил хотин билан қандай тирикчилик қиларкин?” деб ўйладинг.
“Тўғри” дебди дарвеш.
“Ўйлаб қара, бир хотиннинг жаврига чидай олмасам, нечук авлиё бўлдим? Ўшанинг жаврига чидадимки, арслонни эшшак қилиб, устига ўтин ортиб, илонни қамчи қилиб юрибман” дебди авлиё.

Хўш, бу ривоят билан Мавлоно нима демоқчи? Ҳалиги аёл – шунчаки аёл эмас, дунё. Мавлоно айтмоқчики, бу дунёга келдингми, бас, у сени аяб ўтирмайди. Машаққатларга дучор қилади, бошингга таҳқиру ҳақоратлар ёғдиради. Ана шунга чидай олсанг, марра сеники, бир нимага эришасан. Чидамасанг, нарёғини ўзингдан кўр. Ҳа, дунёни чидаганга чиқарган. Мана, сизга ривоят замиридан келиб чиқадиган ҳикмат.

Жамол Камол таржимаси

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
11.4K views09:09
Ochish/sharhlash
2021-06-19 11:33:18
ҚОМАТНИ ТИК ТУТИШ УЧУН, БОЛАЛАР ВА КАТТАЛАРГА ВИБРАЦИЯЛИ ЭЛЕКТРОН КОРСЕТ.

Масалан: Агар сиз эгилиб юрсангиз, корсет сизга қаддингни тик тут деган маънода бирдан ВИБРАЦИЯ беради.
Эгилиб қолсангиз ақилли корсет, буни дархол сезади ва эслатувчи огоҳлантирувчи сигнал ишга тушади ВИБРАЦИЯ ишлаб кетади, бу букурликдан кутилиш учун энг яхши мураббийдир.
Ушбу ажойиб, ақилли КОРСЕТ сигнализация тизимидан фойдаланиш холатни яхшилайди ва сизнинг танангизнинг асосий жойларига бўйнингиз, елкангиз, юкори орқа умуртқа поғонангизни текислаш учун ёрдам беради.
Корсет ёмон холатни сезади, агар фойдаланувчининг орқа томони 25 даражадан кўпрок эгилган бўлса, умуртқани тўғирлашини эслатиш учун тебраниш сигналини беради.
Умуртқани самарали даволаш учун дунёдаги биринчи табиий, жаррохликсиз ечим.

O'zbekiston bo'ylab tuman markazlariga yetkazib berish mutloq BЕPUL

Narxi: 197000 so'm

Batafsil:
sotuvchi.com/s/yyxrk
Buyurtma:
sotuvchi.com/s/yyxrk
10.0K views08:33
Ochish/sharhlash
2021-06-19 10:03:09
Мен унга зулм қилиб қўйган кишидан қўрққаним каби ҳеч кимдан қўрқмадим. Чунки унинг ёрдамчиси Аллоҳдир...

Язид ибн Ҳатим

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
10.7K views07:03
Ochish/sharhlash
2021-06-19 08:02:13 КЕЛИНЛАРГА МАСЛАҲАТ

Оқ либосда оқ қушдек,
Осмонларга учдингиз,
Файзли бир хонадонга,
Келин бўлиб тушдингиз.

Ҳуснингизга ой келин,
Фаришталар ҳавасда,
Яхшилик тиланг доим,
Яхши сўз ҳар нафасда.

Сиздан меҳр кутганга,
Меҳр беринг бир қатим,
Энг аввало қилинг сиз,
Куёв бола ҳурматин.

Оқиб келган дарёлар,
У ҳали ҳам оқиндир,
Билсангиз эркакни эр,
Қиладиган хотиндир.

Ширин сўз гадоси кўп,
Кимлар бўлмас парвона,
Онажон денг,онажон,
Қайнона ҳам бир она.

Фурсат келса сўз айтинг,
Оқил доно сўз бўлинг,
Кайнона,қайнотага,
Келин эмас қиз бўлинг.

Сабрли бўлинг ҳар дам,
Ҳеч ҳам кўзни ёшламанг,
Ҳар бир уйнинг сири бор,
Асло сирни фошламанг.

Гапдан фойда бўлмаган,
Фойда фаҳм-фаросат,
Икки уй аросида,
Гап ташиган-аросат.

Меҳнат қилиб ўлган йўқ,
Қолган гаплар бултурги,
Қўлингиз кесов бўлсин,
Сочларингиз супурги.

Ҳаёт катта бир мактаб,
Унда кўпдир синовлар,
Бахтингиз тутинг маҳкам,
Чанг солмасин бировлар.

Тонманг Ҳақдан тонманг ҳеч,
Тақдир азал Ҳақ бўлар,
Синовлардан ўтсангиз,
Бахтингиз ҳам нақд бўлар.

Бахтли бўлсин ҳар оила,
,, Ажримлар'' арисин,
Ҳар ким қўшгани билан,
Қўша-қўша қарисин.

Хуршид Карим

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
15.2K views05:02
Ochish/sharhlash
2021-06-19 06:02:21 Жахл -бу оловдир,
Оловни олов билан ўчириб бўлмагани учун,
САБР деган нарса бор!

Ғам бу- заҳардир...
Гоҳо "заҳарни заҳар кесади" дейишади!
Баъзан у жон томирингни кесиши ҳам мумкин...
Шунинг учун САБР деган нарса бор!

Кулфат ўрмонингга яшиндек тушади...
Хўли қуруққа қарамай ёқаверади!
Йиғлаётган кўзларинг аслида бир аломат...
Сенга САБРнинг яшин ўчирувчи нарса эканлигини эслатувчи...

САБР ўзи нима?!
Тоғдай ғамни бир совуқ сув томчисидек ҳис эттирадиган неъматдир...
Оловни...
Заҳарни...
Яшинни...
"Бир томчи совуқ, сескантирувчи- сувдек" деб қабул қилдирадиган неъмат!

Ummu Zaynab Ummu

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
14.3K views03:02
Ochish/sharhlash
2021-06-19 04:01:08
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХАЙРЛИ ТОНГ


Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Қалбингиз иймонга,

Уйингиз қувончга,

Юзингиз нурларга,


Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
21.8K views01:01
Ochish/sharhlash
2021-06-18 19:33:31 Урғочи шер ов қилиши натижасида бир кийикни қўлга туширди. Кийикни ўлдириб, емоққа ҳозирланган урғочи шер англаб етдики, у овлаган кийик ҳомиладор экан…
Урғочи шер дархол, ҳомилага ёрдам бермоққа шошилди. У ўзини унутиб, ҳомилани ўлган она кийик қорнидан тортиб олди. Аммо, жуда кеч эди..
Нима иш қилиб қўйганини тушуниб етган урғочи шер, аста ўлган она кийик ва нобуд бўлган кийик ҳомиласи ёнига ўзини ташлади.... ётди...
Бу ҳолатни кузатиб турган фильм сураткаши узоқ кузатди. Аммо урғочи шер қимир этмасди. Сураткаш аста шерга яқинлашди....
Афсуски у жон таслим қилган эди...
Ҳайвонот тадқиқотчилар уюшмаси ушбу урғочи шерни жасадини очиб кўришга ва унда қандай ўлим содир бўлганини билмоққа қизиқдилар...
Тадқиқотчилар илмий далиллардан ҳайратга тушдилар...
Урғочи шер, кийикни ҳомиласи жон таслим қилганини англаган вақтда унинг юраги бардош беролмай ёрилиб кетган экан..

Аллоҳ ер юзидаги оналарга, ҳоҳ у одам бўлсин, ҳоҳ у ҳайвон бўлсин “оналик” ҳиссини, меҳрини жойлаган экан!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
21.9K views16:33
Ochish/sharhlash
2021-06-18 17:43:21 Кечиринг она

Орзу-ҳавасларим осмонга етди,
Бажармоқлик учун умрингиз кетди.
Ташвишим қаддингиз эгиб дол этди,
Худбин қизингизни кечиринг, она.

Сизга дунёларни бермадим она,
Юрак ғамингизни термадим она.
Армонни куйловчи шеърмидим она,
Шоир қизингизни кечиринг она.

Йўқлашга борибман дардларим билан,
Турмуш икирлари, гардларим билан.
Безовта қилганим-шартларим билан,
Нодон қизингизни кечиринг она.

Қачон корингизни бердим амаллаб,
Муштоқ чоғингизда бордим ҳаяллаб.
Менинг ғамларимни олдиз, атайлаб,
Нолон қизингизни кечиринг она.

Бир бор эшитмадим нолиш, оҳингиз,
Биз учун гуллаган мудом боғингиз.
Қанчаси меники сочда оқингиз?
Хайрон қизингизни кечиринг она.

Дард-у ҳасратлардан кечиб юрибман,
Омад-у бахтларни қучиб юрибман.
Сиз сабаб самода учиб юрибман,
Осмон қизингизни кечиринг она.

Гарчи мени тинмай алқайсиз бисёр,
Ҳар неки ҳатардан асрайсиз минг бор.
Пойингизга чўкиб сўрайман такрор,
Эрка қизингизни кечиринг она.

Дилобар Уралова

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
18.5K views14:43
Ochish/sharhlash