Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали О
Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.27K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Musilman_9192

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2021-06-21 04:01:18
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!


- Бомдод намози пайтида ухлаб ётган, сўнг иши учун уйғонган кимсага ҳайрон қоласан! Ризқ учун уйғонади - ю, аммо ризқ берувчиси бўлган, Роббисининг нидосига жавоб қилмайди.

Аллоҳим, эзгу орзуларимиз ушалсин, хотимамиз солиҳ амал билан гўзал бўлсин!

Аллоҳим, дуоларимизда ихлосни, тоатларимизда қабулни, яхшиликларга шукрни, намозларда хушуъни, қоқилганимизда авфингни сўраймиз!

Кунимизни нур устига нурли, барака устига баракали қил!
Бизга розилигингга сабаб бўладиган ишларни осон ва муҳбуб қил!

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
21.3K views01:01
Ochish/sharhlash
2021-06-20 19:33:20 ​​Ҳали ҳам ақли етмайди бунча йўлга қандай бориб қолганини. Шайтонлар олиб кетганми,-деб қўрқиб, бир ҳафта олдин бутун қишлоққа энди умуман ароқ ичмаслигини айтиб масжидга қатнай бошлади!- дедию, яна гапида давом этди.
-- Ана ўзиям келяпти масжиддан!- кўрсатди қўлини ишора қилиб.
Биз эса уни кутмасдан тезгина машинамизга миндикда йўлимизда яна давом этдик.
Шеригимга гап тегдику яна:
-- Кўрдингми Нодир....биз бир мусулмонни ароқ ичишдан қайтардик, савоб иш қилдик!- дея гапида давом этарди, мен эса ҳар доимгидек уйқу аралаш гапини эшитиб борардим.

Ҳа азизларим, мана бу ҳикояда баён қилингани каби, бир нарса , бир воқеа сабаб ароқ ичишдан бир инсон қайтибди. Ароқ бу ҳаром, чўчқа гўшти каби ҳаромдир. Буни асли мусулмон ичмаслиги керак. Ароқ ичган инсон ҳар хил шаклга кириб қолади, гуноҳ иш қилади, ҳаттоки зино иш қилишгача боради. Келинг азизлар шу ҳикоядан ибрат олайлик.
Аллоҳ охиратимизни обод қилсин.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
16.2K views16:33
Ochish/sharhlash
2021-06-20 19:28:21 ЎЗИМИЗЧА САВОБ ИШ ҚИЛДИК...

(воқеа асосида ёзилди)

Кўп йиллардан бери ҳайдовчилик қиламан.- дея гап бошлади бир танишим. Олдин кичик машиналар ҳайдардим, кейин бир оғайним ўзини юкга мосланган камазини менга берди. Қаердан юкга буюртма олса ўша ердан юкни олиб манзилга етказардим.
Шундай командировкалардан бирида, мени бир шеригим билан узоқроқ жойга юкга жўнатди. Ноябрь ойлари эди. Ҳаво ҳам кечалари совуқ тушиб қолган. Шеригим Сафарали кўп гапирар, қанақа мавзудан бўлса ҳам унга фарқи йўқ эди. Мен сал уйқум келганлиги сабаб рулни унга бердимда ўзим унинг гапларинин тинглаб уйқуга кетибман. Бир пайт Сафаралининг биқинимдан туртиши сабаб уйғониб кетдим. Қарасам машина тўхтаган:
-- Қара Нодир, пастда йўл ёқасида бир одам ўлиб ётибди!- деди.
Кеч тушиб қолган, лекин қандай кўриб қолди ҳайронман? Биз пастга тушдик, ва ўша одамнинг олдига бордик. Қимир этмасдан ўша одам ётарди, ёнида велосепеди ҳам ерда ётарди. Ўша одам нафас олмасди. Сунъий нафас бермоқчи бўлганимизда оғзидан ароқни ҳиди анқиб турарди. Шунда шеригим :
-- Бу ердан тезроқ қочайлик, акс ҳолда бирортаси кўриб қолса бизни қотил деб шубҳаланмасин!- деди.
Мени ҳам хаёлимдан шу фикр ўтаётганди. Шундай бўлса ҳам машинадан аптечкани олиб, ундан нашатир спиртни олдимда пахтага томизиб ўша одамга ҳидлатдим. Бир пайт ўша одам қимирлай бошлади. Ва кўзини бир очди-да бир қараб яна кўзини юмди. У жуда ҳам кўп ароқ ичганидан ўзини билмасди. Бир пайт шеригим чўнтагини ковлади. Мен унга бу ишни қилма дейишимга қарамасдан чўнтагидан паспортини олди. Биз кетаётган манзилимиз йўлида экан яшаш жойи. Исми Алимардон экан. Бир ароқхўр экан, деб аччиқланиб уни қолдириб кетмоқчи эдик, лекин совуқда шамоллаб қолишини ўйлаб олиб кетишга қарор қилдик. Паспортини чўнтагига солиб, уни ҳам йўл йўлакай манзилига ташлаб ўтишни режалаштирдик.
Машинани юк хонасига уни кўтариб чиқардик, велосепедини ҳам ортиб йўлимизда давом этдик. Сафаралининг лақиллаб кўп гапиришидан чалғиб, ҳам яна кўзим уйқуга кетиб қолибди. Бир пайт уйғонсан шеригим машинани тўхтатиб, мени уйғотаётган экан. Машина юк хонасида ўша йўловчимиз қўшиқ айтишни бошлаган экан. Биз ўша йўловчимизни манзилига ташлаш ёдимиздан кўтарилибди. Уни манзилидан деярли юз км ўтиб кетибмиз. Ортга қайтамиз десак вақт йўқ, ҳам ортиқча ёқилғи солиш керак. Ўзимиз билан олиб кетамиз десак уни бу ҳолатида олиб юриш, яна қайтгунча юк ортамиз юкхонага.
Хуллас машина бардачогидан бир шиша ароқни олдик-да, тўлдириб бир стакан қуйиб бердик. У бажонидил ичди-да яна маст ҳолида уйқуга кетди. Биз уни кўтариб йўл четига эски чопонимизни тўшаб устига ётқиздик. Устидан ўзини кир курткасини ҳам ёпиб, ёнига велосепедини , ярим шиша ароқни ҳам қўйиб, ва ўз йўлимизда давом этдик.
Биз юкга борган жойимизда бир ҳафтача қолиб кетдик. Ўша ерда бошқа юк олиб бошқа манзилга ташлаб келишга ҳам улгурдик. Ва охир оқибат ўз юкимизни олиб ўша келган йўлимиздан қайтаётиб, Алимардонга нима бўлди экан дея қизиқдик. Одамгарчилик юзасидан ундан хабар олиш кераклигини англаб, у яшайдиган туман ва қишлоққа топиб бордик. Суриштириб уйини ҳам топдик.
Уй ҳовлисида бир аёл иш қилиб юрган экан. Менимча хотини бўлса керак. Биз ўша аёлдан Алимардон ҳақида сўрадик. Ҳақиқатдан уни хотини экан ўша аёл.
-- Сизларга нима учун керак эрим? - деди.
-- Эски қадрдонимиз, йўл йўлакай ўтиб кетаётиб у билан юз грамм ичмоқчи эдик !-деди шеригим.
Товба гапни ҳам қаердан топади бу гапдон, ўзи умуман ароқ ичмайди.
-- Эски дўстларни унутмаслик бу жуда яхши, лекин бир ҳафта бўлди эрим ичишни ташлаб номоз ўқишни бошлаган. Бугун жума номозига кетган!- деди хотини.
-- Э бу янгиликку, бу қандай рўй берди?- сўради шеригим.
-- Бир ҳафта олдин укамларникига қўшни қишлоққа бориб кўп ароқ ичибди. Қечқурун у велосепедида келавериб йўлда нима бўлганини эслолмайди. У бир пайт кўзини очса, юз км узоқликда ётган эмиш.
15.2K views16:28
Ochish/sharhlash
2021-06-20 17:43:09 Ёлғиз тунларимда ухламай чиқсам,
Тонгда қуёш кутиб босса ҳаяжон.
Меҳримни кўз ёшдан битталаб йиқсам,
Юборгим келади Сизга онажон!

Дилимда гапларим тўпланиб қолган,
Ҳеч кимга айтмаган сирларим бисёр.
Ҳаттоки юрагим уришдан толган,
У Сизга талпинар, мушфиқ онажон.

Бошимга кечалар ёстиқар ботса,
Ишонган дўстларим сотсалар мени.
Саратонда ёшим киприкда қотса,
Дардлашгим келади Сиз-ла , онажон.

Дунё ташвишидан тўлди бардошим,
Қўл силтаб барига, кетайми, дейман.
Тиззангизга қўйиб сўнг дардли бошим,
Ухлагим келади, мунис, онажон

Меҳрибон табассум кўзим ўнгида,
Ухласам қулоқда аллаларингиз.
Ҳар қачон дуоим бош-у сўнгида,
Албатта, Сиз борсиз, азиз онажон.

Қалбингиз мисоли бир оҳанрабо,
Ёзингиз кўкдаги порлаган қуёш.
Овозингиз майин, саҳарги сабо,
Жудаям соғиндим, Сизни онажон.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
16.9K views14:43
Ochish/sharhlash
2021-06-20 15:03:17 Солихон домла - Никоҳли кишини намози, никоҳсиз кишини намозидан афзал

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
15.4K views12:03
Ochish/sharhlash
2021-06-20 12:03:11 Ўлик туғилган болани "киндигини" дархол кесманг. ЧУНКИ УНИНГ ИЧИДА БОЛАНИ ЖОНИ БЎЛАДИ.

Бир хикоя айтиб бераман: Қизириқ туманидан бугун бир оила аёлимни олдига уколга келган экан. Осма уколни улагандан кейин вақт кетади, ўша вақт оралиғида сухбатлашиб яхши Ибратли ўзи кўрган мўжизали воқеани айтиб берибди.

Бир оилани туғилган болалари ҳаммаси ўлик туғиларкан, 4 чи фарзанди туғиладиган болага "қушноч" ни туғдиришга олиб боришибди. Бола ўлик туғилган киндиги кесилмаган ҳолда ётарди. Қушноч киндигини ушлаб она тарафдан болага қарата сиқиб соға бошлади. 1.5- соатда бола инграб қўйибди. 2 чи соатда чинқириб тирилибди.

P.S. Ҳозирда кўплаб касалхоналарда бола ўлик туғилса врачлар дархол киндикни кесишади ва болани ўлдириб юборишади. Балким улар ҳам "соатлаб ўлик туғилган болани киндигини онадан болага қараб соғса"
Давлатимизда туғруқхоналарда қанчадан қанча мурғак чақалоқлар сақланиб қолиниб кўплаб оилалар хурсанчилига сабабчи бўлардик...!!!


Рустамбек

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
19.9K views09:03
Ochish/sharhlash
2021-06-20 11:33:08
МИНИ КОНДИЦИОНЕР. УЙ ВА МАШИНА УЧУН. Доставка бепул
Тўловни махсулот қўлингизга текканда амалга оширасиз

Иссиқ кунлар ҳам яқинлашмоқда. Ҳамма иссиқ ҳаводан қочиб, муздек хоналарга, жойларга шошади. Уй ва машина учун мўлжалланган мини кондиционерлар айнан сиз қидираётган кичик мўжиза. Ёнингизда олиб юришингиз учун айнан ушбу мини-кондиционер жуда ҳам қулай.

Электр энергиясининг сарфи сезилмайди
Ўзингиз хоҳлаган хона, ишхона ёки машинангизга ўрнатиб, ишлатишингиз мумкин.
Қурилмада 3 хил тезлик тури мавжуд. Сиз ўзингиз хоҳлаган тезликдан беъмалол фойдалана оласиз.
Қурилма автоматик ўчиш хусусиятига эга.

O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish mutloq BЕPUL

Narxi: 297000 so'm

Batafsil:
sotuvchi.com/s/n6ifG
Buyurtma:
sotuvchi.com/s/n6ifG
15.7K views08:33
Ochish/sharhlash
2021-06-20 10:03:02
Бир гуноҳ қилганингда дарҳол тавба қил! Инсон сувга тушгани учун эмас, сувдан чиқмагани учун чўкади.

Жалолиддин Румий

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
16.3K views07:03
Ochish/sharhlash
2021-06-20 08:02:08 ҲАЁТ БУНЧА ГЎЗАЛСАН

Алвон алвон гулларинг,
Пасту баланд йўлларинг,
Саҳроси кенг чўлларинг,
Ҳаёт бунча гўзалсан.

Кулиб турган чоғингда,
Ором олдим боғингда,
Гоҳ суяндим тоғингда,
Ҳаёт бунча гўзалсан.

Сарғайиб гул шохида,
Аразлайсан гоҳида,
Айни баҳор чоғида,
Ҳаёт бунча гўзалсан.

Осмон тўла юлдузлар,
Қуёш порлар кундузлар,
Ой-момо сени излар,
Ҳаёт бунча гўзалсан.

Зилол-зилол сувларинг,
Кўм-кўк майса зорларинг,
Қишда ёғган қорларинг,
Ҳаёт бунча гўзалсан.

Йиғлатмагин ҳеч кимни,
Хор қилмагин ҳеч кимни,
Қувонтиргинг кўнглимни,
Ҳаёт бунча гўзалсан.

ФАРҲОДХОН

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
17.2K views05:02
Ochish/sharhlash
2021-06-20 06:01:14 ​​Биласизми
Тиш пастасининг ноодатий қўлланиши…

Чивин чақиши ва майда шилинишлар натижасидаги қичишишни йўқотади.
Енгил куйишда оғриқсизлантиради.
Юздаги ҳуснбузарлардан қолган янги доғларни тезроқ кетказишдa ёрдам беради.
Қўл тирноқларини ялтиллатиб тозалайди.
Сочларни силлиқлашда қўл келади. Гел шаклидаги тиш пасталарини соч учун ҳам қўллаш мумкин.
Қўллардан пиёз, саримсоқпиёз ҳамда балиқ ҳидини кетказишда ёрдам беради.
Кийим-кечак ва гиламлардан қийин кетувчи доғларни тозалашда қўл келади.
Оқ рангдаги оёқ кийимлар кераксиз тиш чўткаси билан ишқаланса, янгидек оппоқ ҳолига қайтади.
Деворларга чизилган қалам ҳамда фламастер изларини осон кетказади.
Кумуш заргарлик буюмларини ялтиллатиб тозалайди.
Қирилган компьютер дискларини ҳам тозалайди.
Гўдаклар сут идишларидаги нохуш ҳидни тезда йўқотади.
Тагига олган металл ҳамда чўян идишларни тозалашда ёрдам беради.
Чўмилиш учун махсус кўзойнаклар тиш пастаси билан ювилса, сув остида парланмайди.

Умида Худойназарова

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
21.2K views03:01
Ochish/sharhlash