Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали О
Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.27K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Musilman_9192

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-07-22 19:30:05 ДЕНГИЗ ТУБИДА АЛЛОҲГА САЖДА ҚИЛГАН ЙИГИТ

Бу дунё ҳаёти мол-дунё, ўйин – кулги, енгил-елпи нарсалардан иборат деб ўйлайдиган ёш йигит эдим… Жумъа куни эди. Дўстларим билан бирга соҳил бўйида ўтирар эдик. Улар одатдагидек ғофил қалблилар жамоаси эди..
Бир пайт “Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ” деган нидони эшитдим. Ҳаётим давомида жуда кўп маротаба “Азон” овозини эшитгандим. Лекин бирор марта бўлса ҳам “фалаҳ” сўзини маъносини тушунмаган эканман. Шайтон қалбимни шунчалар муҳрлаб қўйган эканки, ҳатто азон сўзлари мен тушунмайдиган сўзларга айланган эди. Атрофимизда одамлар жойнамозларини солиб, намоз ўқиш учун тайёрланишар эди.

Биз эса сув остида дам олиш учун сувга тушиш мосламалари, ҳаво олиш учун мўлжалланган асбобларни тайёрлаш билан овора эдик. Ва ниҳоят махсус кийимларни кийиб, денгизга тушдик. Соҳилдан анча узоқлашиб, денгиз ўрталарига бориб қолдик. Ҳамма нарса кўнгилдагидек эди. Нақадар ажойиб саёҳат!!! Кутилмаганда, тиш ва лаблар орқали оғизга сув киришини тўсиб турадиган, қувурчаси орқали ташқаридан ҳаво олиш учун мўлжалланган резина каучук ҳаво олаётган пайтимда ёрилиб кетди. Шўр сув томчилари оқиб кириб, нафас йўлимни беркитиб қўйди. Ўлишни бошлаётгандим.. Менга ҳаво керак эди! Ҳаво…

Хавотирга туша бошладим... Денгиз ҳам қоронғу зулмат эди.. Дўстларим эса мендан узоқда эдилар… Вазият ниҳоятда хатарли эканини англай бошладим.. Мен ўлаяпман… Инграй бошладим.. Шўр сув тобора тиқилиб борарди.. Ҳаётим бир тасма мисоли кўз ўнгимдан ўта бошлади.. ..биринчи инграшимдаёқ.. қанчалар заиф, ожиз эканимни ҳис қилдим.. Аллоҳ таоло бир неча томчи шўр сувга эрк бериши билан, менга қанчалар кучли, Жаббор Зот эканлигини кўрсатиб қўйган эди.. Аллоҳдан ўзга бошпана берадиган, асрайдиган Зот йўқ эканлигига ишонч хосил қилдим..

Тез ҳаракат қилиб сувдан чиқишга уриндим, лекин мен жуда ҳам чуқурда эдим.. Менинг ўлимимда хеч қандай муаммо йўқ эди. Муаммо, қандай қилиб Аллоҳ билан учрашишимда эди.. Мендан қилган амалларим ҳақида сўраган пайтда нима деб жавоб бераман?! Майли, уларни ҳисобламай тура қолай… Лекин намозим-чи? Ахир уни ҳам зое қилиб қўйганман-ку?! Шаҳодат калималарини эсладим… Ҳаётим ушбу икки калима билан якунланишини хоҳлардим.. Эндигина “ашҳ..” деганимни биламан, томоғим бўғила бошлади… Гўё бир кўринмас қўл бўйнимдан тутиб гапиришдан тўсаётгандек эди… Бор кучим билан ҳаракат қилдим ".. ашҳ… ашҳ… ашҳ…”
Лекин ушбу ҳарфлардан уёғига ўта олмасдим.. Қалбим билан чинқира бошладим.. “Роббим мени қайтар… Роббим мени қайтар… бир соатга… бир дақиқага… бир лаҳзага бўлса ҳам…”

Лекин э-воҳҳ… Ҳеч нарсани сезмай беҳуш бўла бошлагандим.. Атрофимни қоронғу зулмат ўраб олганди.. Охирги ёдимда қолгани шу эди.. Лекин бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ раҳмати жуда ҳам кенг Зотдир.. Тўсатдан кўксимга ҳаво қайтадан кира бошлади… Кўз олдимда эса бир киши ҳаво найчасини оғзимга тутиб турарди. Биз денгизни ўртасида турган ҳолимизда у мени яшаб қолишим учун ҳаракат қиларди… Унинг юзида табассумни кўрдим. Бундан тушундимки, аҳволим яхшиланиб борарди.. Қалбим, тилим, танамдаги ҳар бир ҳужайрам билан: “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммадан Росулуллоҳ… Аллоҳга ҳамд бўлсин..” дер эдим..

Сувдан чиққанимда, мен бошқа бир инсонга айланган эдим… Ҳаётга бўлган қарашларим ўзгарди… Кунлар ўтар экан мен Аллоҳга янада яқинлашиб борардим… Ҳаётда мавжудлигим, яшаётганлигим сирини англадим. Аллоҳ таолонинг: “Фақатгина ибодат қилишлари учун..” деган сўзини эсладим..

Нақадар ҳақ гап… Биз беҳудага яратилмаганмиз! Кунлар ўтди… Бу воқеани эслаб денгизга бордим… Махсус кийимларни кийиб сувга тушдим.. Бир ўзим денгизни ўртасидаги ўша жойга бордим… Ўша ерда Аллоҳ таъолога сажда қилдим. Ҳаётимда ушбу сажда каби сажда қилганимни эслай олмайман. Мана шу жойда мендан илгари бирор киши сажда қилган ҳам деб ўйламайман. Шояд ушбу макон қиёмат куни шоҳидлик берса-ю, денгиз ўртасида қилган саждам сабабли Аллоҳ таъоло менга раҳм қилиб, Ўзининг жаннатига дохил айласа эди. Аллоҳим дуоларимни ижобат эт.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
9.2K views16:30
Ochish/sharhlash
2021-07-22 17:40:05 Инсонга бир фарзанд бўлмасин армон!

Тундан то тонгача қадар паришон,
Юзидан хорғинлик берса бир нишон,
Эй дунё сен билгин, сўзимга ишон,
Инсонга бир фарзанд бўлмасин армон!

Мевасиз дарахт ҳам яшолмас узоқ,
Азоблар қалбига қўяр бир тузоқ,
Сариқ рангда эмас, бўлса ҳам куз оқ,
Инсонга бир фарзанд бўлмасин армон!

Ҳатто мағрур қадди букилса ғамдан,
Кўзлари ёшланиб, бўшамас намдан,
Қалби ёришмайди, фойда йўқ шамдан,
Инсонга бир фарзанд бўлмасин армон!

Гап айтинг, сўзинггиз авайлаб аста,
Меҳр беринг илтимос, юракка даста,
Фарзандсиз диллари, вайрон ва ҳаста,
Инсонга бир фарзанд бўлмасин армон!

Кўрсинлар улар ҳам ўғил ва қизлар,
Қувонсин, бахтидан шод бўлсин юзлар,
Эрисин, юракда музлаган музлар,
Инсонга бир фарзанд бўлмасин армон!

Санжарбек Акбаров

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
10.5K views14:40
Ochish/sharhlash
2021-07-22 17:10:06
ALOE EKSTRAKTI
shifobaxsh va tinchlantiruvchi ta'sirga ega!

Terini namlaydi va tinchlantiradi

Ajinlarni kamaytiradi, terini tekislaydi

Yoshga bog'liq o'zgarishlarning namoyon bo'lishini sekinlashtiradi

Aloe ekstrakti: Aloe terini intensiv ravishda namlaydi, ajinlar yumshatadi, toksik moddalarni yo'q qiladi, shishishni ketkazadi va immunitetni uyg'otadi.

O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish bepul!

Narxi: 197000 so'm

Batafsil:
sotuvchi.com/s/kc193
Buyurtma:
sotuvchi.com/s/kc193
10.4K views14:10
Ochish/sharhlash
2021-07-22 15:00:02 Шукуруллоҳ домла - Ўлим ҳақида

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
11.4K views12:00
Ochish/sharhlash
2021-07-22 12:00:08 БИР КУНИ...

Ҳар доим ота уйимга борганимда онам билан суҳбат қуриб, тунни тонгга улаймиз. Онам бу йил кексайиб қолди. Бир пайтлар айтиб берган воқеаларни яна қайта айта бошласалар ҳам худди ҳозир эшитаётгандек жон қулоғим билан тинглайман. Буви, пахта теримида нима бўлган эди, деб сўрайман эшитгим келиб. Кўзлари ёлқинланиб ҳикоя бошлайди:
– Ўшанда ўн бешга ҳам кирмаган эдим. Ўқувчи ҳам, ўқитувчи ҳам пахта йиғим-теримида колхозчига айланарди. Мен “мингчи” эдим. Мукофотга хонатлас қўйилганини эшитиб бел боғладим. Бригадамизда менга ўхшаган теримчилар анчагина эди. Ўн кунликда биринчи ўринни эгаллаш осон кечмасди. Энанг раҳматли: “Қизим, сен мукофотга ташлаб овора бўлма, ҳалол меҳнат қилсанг ҳам раиснинг қизи-да, деб гапиришлари аниқ”,– деди. Барибир айтганимдан қайтмадим. Ким қанча пахта тераётганини ҳар куни қоралаб борардим. Етти кун деганда мендан ўзиб кетганлар бўлди. Бир куни уйдагилар ухлаб ётган ярим тунда далага отландим. Уйимиз яқинида қадимги мозор бор эди. Ўша ердан ўтаётганимда бироз этим жунжикди, иккиландим. Ортимга қайтиб мазза қилиб ухламоқчи ҳам бўлдим. Аммо шижоатим қўймади. Кўзимни маҳкам юмиб, дала томонга одимлайвердим. Ойдинда пахтазор чароғон эди. Худди биров тошпонар ёқиб ёнимда юргандек эгатларга ёруғлик тушарди. Тун эканлигини унутиб эгат оралардим. Бир-икки этак пахтани териб, тугиб қўйганимдан қувониб дала этагига бориб қолганимни билмай қолибман. Қалин қамишлар қоплаган ботқоқлик, овлоқ ерлардан қандайдир қушларнинг ёқимсиз қичқириғи эшитиларди. Ортимга қайтдим. Қайтганда ҳам елкамга ортган пахта тўла этак билан анча ергача йиқилиб-сурилиб, югуриб бордим. Қўлларим шилиниб кетганди. Мозор яқинидаги далада оқариб турган пахталарни кўриб термоқчи бўлдим. Бир қадам ташлашимни биламан, ўқ ариқ устида катта оқ илон кулча бўлиб ётганини кўрдим. Жуда катта илон эди. Ҳозир ҳам кўз олдимда туради. Қўрқиб додлаб юборай дедим. Кесак отдим, тош отдим, жилай демасди. Борарга бошқа йўл тополмаганим учун четда ўтириб илоннинг кетишини кутдим. Пинакка кетибман. Тушимда илон эмас, оқ чопон кийган юзлари нурли оқсоқол ўша ерда ўтириб намоз ўқиётган эмиш. Отахонга кўзим тушиб ёлғиз эмаслигимдан қувониб кетибман. Кўз очиб тонг ёришганини кўриб, яна бўйнимга этак илдим. Уч кеча- кундуз кўз юммай пахта терганим учун ўн кунликда биринчиликни олдим. Уйқусизликдан кўзларим ичига ботиб кетган, тирсиллаб ёрилган қўлларимдан қон сизиб турган бўлса ҳам ўша дамда бахтиёр эдим. Аммо... Биласанми, болам, нима дейишган: “Абдужалил раиснинг қизи биринчиликни олади-да! Биз овора бўлиб тер тўкибмиз. Кечаси хирмондан олинган пахтани тугиб тарозига қўйди, буни ҳамма билади. Бирданига икки ҳисса кўп терадиган мингчига айланиб қолармиди...” Шунда қўлимдаги хонатласни ўша жизиллаб гапирган аёлнинг этагига ташладим. Ёрилиб, титилиб кетган бармоғимга ипаги ёпишган мато ортимдан ерга судрала бошлади. Изимга қайтиб уни ташлаб кетаётганимда ўша аёл кафтимни силаб: “Ҳалолинг бўлсин болам. Раис бобо қизига хирмондан пахта эмас, омбордан атласни олиб берса бўларди-ку, ўзининг ҳукмида эди. Аммо сен ҳам биздек этагига гул тикиб бўз матодан кўйлак кийиб юрибсан, мени кечир қизим, мени кечир”, – деди.
Онамнинг киртайган кўзлари ёшга тўлади. Кафтим билан авайлаб артаман.
– Онажоооон, атлас кўйлак тикиб берсам киясизми? –дейман эркалаб...

Мунаввара Усмонова

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
13.6K views09:00
Ochish/sharhlash
2021-07-22 11:30:08
ҚОМАТНИ ТИК ТУТИШ УЧУН, БОЛАЛАР ВА КАТТАЛАРГА ВИБРАЦИЯЛИ ЭЛЕКТРОН КОРСЕТ.

Масалан: Агар сиз эгилиб юрсангиз, корсет сизга қаддингни тик тут деган маънода бирдан ВИБРАЦИЯ беради.
Эгилиб қолсангиз ақилли корсет, буни дархол сезади ва эслатувчи огоҳлантирувчи сигнал ишга тушади ВИБРАЦИЯ ишлаб кетади, бу букурликдан кутилиш учун энг яхши мураббийдир.
Ушбу ажойиб, ақилли КОРСЕТ сигнализация тизимидан фойдаланиш холатни яхшилайди ва сизнинг танангизнинг асосий жойларига бўйнингиз, елкангиз, юкори орқа умуртқа поғонангизни текислаш учун ёрдам беради.
Корсет ёмон холатни сезади, агар фойдаланувчининг орқа томони 25 даражадан кўпрок эгилган бўлса, умуртқани тўғирлашини эслатиш учун тебраниш сигналини беради.
Умуртқани самарали даволаш учун дунёдаги биринчи табиий, жаррохликсиз ечим.

O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish bepul!

Narxi: 197000 so'm

Batafsil:
sotuvchi.com/s/uT5cf
Buyurtma:
sotuvchi.com/s/uT5cf
12.3K views08:30
Ochish/sharhlash
2021-07-22 10:00:09
- Ҳаммаси яхши...
Бу баъзида қаҳрнинг, баъзида сабрнинг, баъзида муросанинг, баъзида баҳонанинг ифодаси!...

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
12.7K views07:00
Ochish/sharhlash
2021-07-22 08:00:04 Саҳроларда гул бўлсанг гар гиёҳи бўл,
Қалам бўлсанг дард олгувчи сиёҳи бўл,
Ҳар юракни севинтирсин хислатинг лек,
Фақат битта вафодорнинг дилмоҳи бўл.

Бўлсанг ҳамки бошқалардан ортда қолган,
Луқма бўлма кимлардандир ортиб қолган,
Садоқатнинг оловини дилга солган,
Фақат битта вафодорнинг дил моҳи бўл.

Беш кунлик дун лаззатлидир вафо билан,
Баъзан умринг куяр битта хато билан,
Ўтинчларинг ижобатин кўкдан тилан,
Фақат битта вафодорнинг дил моҳи бўл.

Қасд олмоқни Худога қўй, дўст куйдирса,
Отилган ўқ, моғор босган сўз куйдирса,
Бахтнинг ўзи кириб келар Хақ суйдирса,
Фақат битта вафодорнинг дил моҳи бўл.

Ёлғизликка ёр айласа суратингни,
Қайғуларга бериб қўйма ҳайратингни,
Ишқи билан шод этибди сийратингни,
Фақат битта вафодорнинг дил моҳи бўл.

НИЛУФАР ТОҲИРОВА

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
14.0K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-07-22 06:00:05 ​Болаларни алдаманг!

Тилимизга ўрнашиб қолган, ўзимиз билмаган ҳолда ишлатиб, фарзандларимизни ёлғончилик ва ўзига нисбатан ишончсизликка олиб келиши мумкин бўлган иборалар мавжуд. Биз уларни кундалик ҳаётда ўзимизнинг ҳаловатимизни ўйлаб ишлатамиз. Лекин уларнинг бола руҳиятига таъсири салбийдир. Уларни сиз ҳам ишлатгансиз:

1. «Қўрқма, оғримайди!»
Биз болани даволаётганда (укол, яраларни боғлашда) мана шу гапни айтишимиз табиий ҳол. Лекин бу жараёнлар оғриқсиз бўлмаслиги ҳаммага аён. Шу гапдан сўнг оғриқни ҳис қилган бола ота-онасига ҳам, шифокорга ҳам ишонмай қўяди.

2. «Сен қолавер, мен кетдим!»
Ўйнаётган болани уйга олиб кетиш учун айтган гапингиздан сўнг бола қўрққанидан йиғлаганча ортингиздан югуради. Сиз мақсадингизга етдингиз, шундайми? Лекин бола бу таҳдид ёлғон эканини билмайди ва бир куни мени ташлаб кетишлари мумкин, деган фикрга келиб қолади. Бу ҳолнинг такрорланиши эса унинг ота-онасининг муҳаббатига бўлган ишончини парчалаб боради. Балки фарзандингиз яна озгина ўйнагани яхшироқдир, нима дедингиз?

3. «Баракалла, яхши бажаряпсан!»
Тўғри, болани рағбатлантириб туриш керак. Лекин агар бу меъёрдан ортиқча бўлса, 30 ёшга кирганида ҳам дастрўмолчасини ўзи ювгани учун мақтов эшитишни хоҳлаб туради. Мақтамасангиз, рағбатлантирмасангиз, ҳеч бир ишни қилишни хоҳламайди. Шунинг учун бола улғайган сари у билан гаплашишнинг меъёрларига амал қилган маъқул.

4. «Мана, етиб қолдик!»
Йўлда йиғлаётган болани кўндириш учун энг яхши усул, тўғрими? Лекин кун келиб бола ҳам мана шундай ёлғон ишлата бошлашига розимисиз?!

5. «Билмайман!»
Жуда кўп савол бериш болаларга хос одат. Уларнинг саволларига эринмасдан жавоб беринг. «Билмайман!» деган жавобни дунёдаги энг билимли инсонлар деб ҳисоблаган ота-онасидан эшитган бола учун бу жуда қаттиқ зарба ҳисобланади. Айниқса, жавобни тарбиячисидан ёки бошқа бировдан эшитган болага бу янада аянчлироқдир. Энди унинг назарида ота-онасидан ҳам ақлли инсонлар бор. Сиз бунга қандай қарайсиз?

6. «Ўйлаб кўрамиз!»
Ҳаммамиз биламизки, бу «йўқ» деган гапнинг бошқача кўринишидир. Болада умид уйғотиб, уни алдаб нима қилдик?! «Йўқ!» деб қўяқолайлик! Унинг ҳар бир илтимосига «Хўп!» дейишимиз шарт эмас.

7. «Бугун парк ишламайди».
Ота-оналар вақтлари йўқлигида мана шу ёлғонни ишлатишади. Лекин деразадан, машина ойнасидан парклар ёки болалар майдончаларида ўйнаётган болаларни кўриб қолган бола энди сиз ҳақингизда нима деб ўйлайди? Демак, ёлғон гапириш мумкин экан, деган фикрга келади. Ундан кўра «Бугун менинг вақтим йўқ, ишим кўп», деб тўғри тушунтириш лозим.

8. «Мен сенинг ёшингдалигимда бундай қилмаганман!»
Болалар биз ҳам адашганимизни, хатолар қилганимизни, ҳар қандай одам ҳам бирор ишни бир неча бор уринганидан сўнг уддасидан чиқишини билишлари лозим. Бизнинг юқоридаги гапимиз эса боладаги ўзига бўлган ишончни синдириб қўяди.

9. «Мен сенинг ҳар бир қадамингни кўриб, билиб тураман!»
Бу гапдан кейин бола ўзини ҳимоясиз ҳис қилади. Ҳар бир қадамини қўрқиб босади, қўрқоқликка ўргана бошлайди. Ундан кўра боланинг ўзини қилган ишларининг ростини қўрқмасдан айтишга ўргатиш лозим. У сиздан қўрқяптими, айбни бошқаларга тўнкашни ўрганади.

10. «Торт ёки шоколад тугади!»
Болалар зарарли егуликларни кўп емасликлари учун ишлатиладиган машҳур ёлғон. Лекин фарзандингиз тортни кесаётганингизда, шоколадни дўкондан сотиб олганингизда қанча бўлган-у, яна қанча қолганини кўргани аниқ. Ёлғон гапиришнинг нима кераги бор? Яна озгина бериш ёки зарарини тушунтириш яхшироқ эмасми?

11. «Ўйинчоқларинг қаердалигини билмайман. Ўзинг йўқотгансан!»
Ота-оналар болаларнинг ўйинчоқларини ёйиб ташламаслиги ёки қайта ўйнамаслиги учун уни яшириб қўйишади. Кейин болага ўзи йўқотганини сингдирмоқчи бўлишади. Излаб топа олмаган бола ўзини айбдор ҳис қила бошлайди. Бу эса кейинчалик ҳам айбдорлик ҳисси билан яшашига олиб келади.

12. «Эртага яна келамиз!»
Болани кўндириш учун айтиладиган бу гапнинг ёлғонлиги аниқ. Кейинроқ келамиз ёки умуман келмаймиз, дейишни эп кўрмаган ота-оналар шу гапни ишлатишади. Бола бунинг ёлғонлигини билганидан сўнг сизга бўлган ишончи сўнади.

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
15.8K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-07-22 04:00:05
Сиз бир ҚУЁШ - кўнгилларни ёритгучи...

Сиз бир МЕҲР - бахт чашмасин илингучи...

Сиз бир ҚУВОНЧ - дилни завққа тўлдиргучи...

Сиз бир ОМАД - қалбда ғурур ундиргучи...

Ассалому алайкум Қадрлиларим.......

Барчамизга янги кун, янги имкон, қувонч муборак...


https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
26.8K views01:00
Ochish/sharhlash