Get Mystery Box with random crypto!

Кечиринг она Орзу-ҳавасларим осмонга етди, Бажармоқлик учун у | Оналар Канали

Кечиринг она

Орзу-ҳавасларим осмонга етди,
Бажармоқлик учун умрингиз кетди.
Ташвишим қаддингиз эгиб дол этди,
Худбин қизингизни кечиринг, она.

Сизга дунёларни бермадим она,
Юрак ғамингизни термадим она.
Армонни куйловчи шеърмидим она,
Шоир қизингизни кечиринг она.

Йўқлашга борибман дардларим билан,
Турмуш икирлари, гардларим билан.
Безовта қилганим-шартларим билан,
Нодон қизингизни кечиринг она.

Қачон корингизни бердим амаллаб,
Муштоқ чоғингизда бордим ҳаяллаб.
Менинг ғамларимни олдиз, атайлаб,
Нолон қизингизни кечиринг она.

Бир бор эшитмадим нолиш, оҳингиз,
Биз учун гуллаган мудом боғингиз.
Қанчаси меники сочда оқингиз?
Хайрон қизингизни кечиринг она.

Дард-у ҳасратлардан кечиб юрибман,
Омад-у бахтларни қучиб юрибман.
Сиз сабаб самода учиб юрибман,
Осмон қизингизни кечиринг она.

Гарчи мени тинмай алқайсиз бисёр,
Ҳар неки ҳатардан асрайсиз минг бор.
Пойингизга чўкиб сўрайман такрор,
Эрка қизингизни кечиринг она.

Дилобар Уралова

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx