2021-05-04 06:02:26
• Бир кун келадики, золим ўз бармоқларини тишлайди.
• Курашиб эришилмаган ғалаба ғалаба эмас.
• Давлат— лашкарлару фуқароларнинг садоқати ва фидойилиги-ла қудратлидир.
• Адоват эмас— адолат енгади.
• Аввал йўлдош— кейин йўл.
• Бир калима ширин сўз қилични қинга киритар.
• Бир таёқни синдирмоқ мумкин, Кўп таёқни букиб ҳам бўлмас.
• Ботир жангда билинар, Доно— машваратда.
• Бошга қилич келса-да рост сўзла.
• Бўридан қўрққан ўрмонга кирмайди.
• Душманнинг кулгани— сирингни билгани.
• Душмандан қўрқма, мунофиқдан қўрқ.
• Емсиз от довон ошолмайди.
• Мерган овда билинар, ботир— ёвда.
• Номуссиз ҳаётдан, номусли ўлим яхши.
• Олтмишга кирган отадан ош сўрама.
• От минган отасини унутади.
• Ота бўлмаган ота қадрини билмас.
• Оғзингга қон тўлса ҳам душман олдида тупурма.
• Қилич ўткир бўлса-да ўз сопини кесмагай.
• Сўзлагувчи гар нодон эрур, тинглагувчи доно ўлсин.
• Той минган— от ҳам минади.
• Кечира олишлик— мардлик, кечира билмаслик номардлик саналади.
• Қонни қон билан эмас, сув билан ювишни ўрган.
• Яхши ит ўз ўлигин кўрсатмагай.
• Яхши одам юрт тузар, ёмон одам юрт бузар.
• Шижоатли кишиларни дўст тут, чунки Тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди.
Амир темур ўгитлариБарча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал @Onalar_kanali
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
19.1K views03:02