Get Mystery Box with random crypto!

КЕЛИНЛАРГА МАСЛАҲАТ Оқ либосда оқ қушдек, Осмонларга учдингиз | Оналар Канали

КЕЛИНЛАРГА МАСЛАҲАТ

Оқ либосда оқ қушдек,
Осмонларга учдингиз,
Файзли бир хонадонга,
Келин бўлиб тушдингиз.

Ҳуснингизга ой келин,
Фаришталар ҳавасда,
Яхшилик тиланг доим,
Яхши сўз ҳар нафасда.

Сиздан меҳр кутганга,
Меҳр беринг бир қатим,
Энг аввало қилинг сиз,
Куёв бола ҳурматин.

Оқиб келган дарёлар,
У ҳали ҳам оқиндир,
Билсангиз эркакни эр,
Қиладиган хотиндир.

Ширин сўз гадоси кўп,
Кимлар бўлмас парвона,
Онажон денг,онажон,
Қайнона ҳам бир она.

Фурсат келса сўз айтинг,
Оқил доно сўз бўлинг,
Кайнона,қайнотага,
Келин эмас қиз бўлинг.

Сабрли бўлинг ҳар дам,
Ҳеч ҳам кўзни ёшламанг,
Ҳар бир уйнинг сири бор,
Асло сирни фошламанг.

Гапдан фойда бўлмаган,
Фойда фаҳм-фаросат,
Икки уй аросида,
Гап ташиган-аросат.

Меҳнат қилиб ўлган йўқ,
Қолган гаплар бултурги,
Қўлингиз кесов бўлсин,
Сочларингиз супурги.

Ҳаёт катта бир мактаб,
Унда кўпдир синовлар,
Бахтингиз тутинг маҳкам,
Чанг солмасин бировлар.

Тонманг Ҳақдан тонманг ҳеч,
Тақдир азал Ҳақ бўлар,
Синовлардан ўтсангиз,
Бахтингиз ҳам нақд бўлар.

Бахтли бўлсин ҳар оила,
,, Ажримлар'' арисин,
Ҳар ким қўшгани билан,
Қўша-қўша қарисин.

Хуршид Карим

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx