Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали О
Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.27K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Musilman_9192

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2021-06-11 19:33:23 ДОНО БОЛАНИНГ ЗЕҲНИ

Бир неча асрлар олдин Ислом оламининг илмий маркази бўлган Боғдодда жуда кўп уламолар яшашган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдодга ўз элчисини жўнатиб, унга мусулмонларни учта савол билан синаб кўришни топширди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди.

Элчи минбарга чиқиб:

— Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол-мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича:

Аллоҳдан аввал нима бўлган?

Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?

Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?

Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:

— Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!

Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Халифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди. Рум элчиси ёш мусулмонга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:

— Аллоҳдан аввал нима бўлган?

Бола саволга савол билан жавоб берди:

— Санашни биласизми?

— Ҳа, - деди элчи.

— Унда ўндан пастга қараб сананг!

Элчи "ўн, тўққиз, саккиз, дея санай бошлади ва ниҳоят "бир" деб тўхтади.

— Нега тўхтадингиз?, деди бола.

— Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?!, — деди ҳайронлик билан элчи.

— Оддий бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир.

Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:

— Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?

— Шам келтириб ёқинг, - деди бола. — Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг.

— Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади: шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга... Аниқ бир томонни айтиш мушкул, - дея ҳайрати ортди элчининг.

— Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасиз?! «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...» (Нур, 35) хитоб қилди бола.

Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршида турган бу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволни беришга оғиз жуфтлар экан, болакай унга:

— Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, — деди.

Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:

— Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?

— Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.
Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди. Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
8.6K views16:33
Ochish/sharhlash
2021-06-11 17:43:21 ​​​​Мусофирлар номидан

Биз биламиз йиллар сабрини,
Биз биламиз соғинч жабрини,
Ватан дея кимлар оҳ тортмиш,
Биз биламиз ватан қадрини.

Отамиздан олислардамиз,
Онамиздан олислардамиз,
Соғинамиз, лек, жим юрамиз,
Биз биламиз ватан қадрини.

Соғинамиз байрамларини,
Қўмсаймиз тўй-хашамларини,
Чекиб соғинч ситамларини,
Биз биламиз ватан қадрини.

Қўнғироқлар қилиб тинмаймиз,
Яхшимиз деб ўзни алдаймиз,
Тунлар ёстиқ қучиб йиғлаймиз,
Биз биламиз ватан қадрини.

Юртдошлардан юртни сўраймиз,
Кўнгилларга таскин излаймиз,
Суратларни қучиб бўзлаймиз,
Биз биламиз ватан қадрини.

Йўл юрамиз кезиб жахонда,
Турли ўлка, турли маконда,
Сўзлашсак-да турфа забонда,
Биз биламиз ватан қадрини.

Ватан бизнинг жон-жонимизда,
Қалбимизда, иймонимизда,
Юрак урган ҳар онимизда,
Биз биламиз ватан қадрини.

Биз Ватанни шундай севамиз,
Масофалар билмай севамиз,
Тинчлигига шукрона айтиб,
Тилимиздан қўймай севамиз!!!

Исмоил ҚАМБАРИЙ

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
10.8K views14:43
Ochish/sharhlash
2021-06-11 15:03:37 Шукуруллоҳ домла - Қиёматда қўлларимиз гапиради

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
11.4K views12:03
Ochish/sharhlash
2021-06-11 12:03:21 ​​турмушимдагиларнинг, айниқса, овсинимнинг олдида юзим ёруғ бўлиши учун барчасига чидадим, сабр билан Синовни енгдим.
Аллоҳга беҳисоб шукр, чеккан ранжу машаққатларим эвазига Яратган мени оналик бахти билан сийлади. Ҳозир уч ярим яшар қизалоғим бор. У опа-акаларининг эркатойи. Ёшим қирққа етганда, фарзанд-ли бўлдим. Келганимда, эримнинг тўнғичи 12 ёшда, қизимиз 9 да, кенжа ўғлимиз 6 ёшда эди. Ҳозир ўғил уйлантириб, қиз чиқариш арафасидаман. Мен болаларимнинг ўгай эмас, ўз онасиман. Ахир айтишади-ку, туққан эмас, боққан она деб. Боласини менга бериб, улғайтириб ўстирганимдан кейин қўлимдан юлиб, кўнглимни чил-чил синдирган овсиним уч йил аввал қизини узатган эди. Икки йилдан бери тирноқ пойлаётган қизида тўлғоқ жараёни оғир кечиб, гўдак жарроҳлик йўли билан туғилди. Шунча қийналгани етмагандай, уч кун ўтиб чақалоқ нобуд бўлибди. Энди қайта фарзанд кўролмас экан. Эшитиб рости хафа бўлдим. Очиғи, овсинимни қарғамагандим. Ўшанда боласи-да, тўққиз ой қорнида кўтариб юриб, тўлғоқ азобини тортиб, дунёга келтирган фарзанди-да - ҳаққи бор, дея ўзимга таскин бергандим. Айниқса, онасидан ёш қолган болаларга оналик қилганимда, сабрим мукофоти сифатида қизалоғим туғилганида, ундан чексиз миннатдор бўлгандим. Аммо собиқ овсинимнинг ишлари Худога хуш келмаган кўринади. Нима бўлганда ҳам, Яратган Эгам ҳеч кимни ноумид қилмасин...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
13.8K views09:03
Ochish/sharhlash
2021-06-11 12:03:21 Бир аёл қисмати

Баъзан одамлардан "ўгай она ундай, ўгай она бундай" деган гапларни эшитганимда, юрак-бағрим тилкаланиб кетади. Чунки ўгай она деган, эшитган қулоққа наштардай ботадиган сўз менга ҳам тегишли. Қисматимда бировнинг фарзандларига оналик қилиш битилган экан. Аммо улар мен учун биров, бегона эмас...
Ота-онам танлаган йигитга турмушга чиқдим. Эл қатори яшай бошладик. Тўйимиздан уч ой ўтиб, менда ҳомиладорлик аломатлари сезила бошлади. Бироқ кўп ўтмай шодлигимиз ярмида узилиб қолди. Ҳомила ичимда нобуд бўлган экан. Шифокорлар жарроҳлик йўли билан уни олиб ташлашди. Кўп қийналдим. Уйга қайтганимда менга нисбатан муносабат ўзгаргандай эди. Қайнонам, қайинэгачиларимнинг хатти-ҳаракатидан оғриниб, "Битта боласи тушган мен эмас-ку! Худо хоҳласа, ҳали этак-этак фарзандлар кўраман. Ҳомилам нобуд бўлиб, шунча азоб чекишни ўзим хоҳлаганим йўқ-ку!" деб ўйлардим.
Орадан бироз фурсат ўтиб, турмуш ўртоғим айтган аччиқ ҳақиқат мени тамоман гангитиб қўйди:
Зиёда, сен кучли аёлсан. Ўзингни қўлга ол. Энди... биз... бошқа... фарзанд кўролмас эканмиз. Шунинг учун ҳомиланг нобуд бўлган экан. Нима бўлганда ҳам мен сендан ўзгасини демайман. Сен кўз очиб кўрганимсан. Ҳамиша менга суянишингни, мен учун қадрли эканингни ҳис этиб яшашингни истайман.
У қанчалик меҳр-муҳаббат ва самимият билан сўзламасин, менга маломатдай туюларди. Гўё юрагим уришдан тўхтаб қолгандай, дунё зимистонга айланганди. Кун-у тун туз тотмай йиғлардим. Қўлим ишга бормас, кўзларимга уйқу инмасди.
Дардим борасида кўринмаган шифокору табиблар қолмади. Натижа йўқ эди. Қайнонам иккимизни ажратиб юборишга уринарди. Аммо Ҳамид акам ҳеч унамади. Укасининг қатъий туриб олганини кўрган қайноғам эрта-индин кўзи ёрийдиган овсинимнинг боласини бизга бермоқчи бўлди. Овсиним билан қайнонам кўп қаршиликлар қилишди, лекин қайноғам айтганида туриб олди.
Чақалоқни туғруқхонадан тўғри уйимизга олиб келдик. Ўшандаги хурсандчилигимиз, севинчимизни тасвирлашга тил ожиз. Фарзандимни бор меҳрим, муҳаббатим билан парвариш қила бошладим. Уйимизга хушнудлик, чароғонлик олиб келгани учун унга Хушнуджон деб исм қўйдик. Дўмбоққина бўлиб бораётган Хушнуджонимга қараб, бахт таъмини туярдим. Ўзимни энг саодатли аёл деб ҳисоблардим.
Аммо ҳануз қайнонамнинг менга муносабати яхши эмасди. Овсинимни-ку, айтмаса ҳам бўлади. Турмуш ўртоғим: "Уларга парво қилма. Лекин ҳар доим ҳурмат-иззатини жойига қўй. Айниқса, акамнинг кўнглини оғритма. Унинг шарофати, меҳрибончилиги билан фарзандли бўлдик, бағримиз тўлди", деб тез-тез таъкидлаб турарди. Аслида мен эримнинг барча қавму қариндошларини, айниқса, ота-онаси ва акасини қаттиқ ҳурмат қилардим. Йиллар елдек елиб, Хушнуджонимиз мактаб ёшига етди. Уни 1- синфга олиб борган куним ҳеч эсимдан чиқмайди. Жажжи қўлчалари билан портфелчасини маҳакам ушлаб, атрофга ҳайрат билан қийқириб қарарди. Лекни бахтни Худойим менга омонат берган экан... Овсиним арзимаган баҳона билан жанжал кўтарди-ю, Хушнуджонни... мендан қайтариб олди.
Энди у уйда мени ушлаб турадиган ҳеч нарса қолмаганди. Ўн йиллик меҳнатим, тортган машаққату азобларимни ўша хонадонга ташлаб, ота уйимга қайтдим.
Иш жойимни ўзгартирдим. Барибир ярим тунда уйқусиз кўзларим дардини болишдан ўзга билмасди. Иложим йўқ, кўнишим керак, тақдиримда шу ёзуқ бор экан. Бувим раҳматли: "Осмондан келганини ер, Аллоҳдан келганини бандаси кўтаради" дегувчи эдилар. Ажрашганимиздан икки йил ўтиб, собиқ эрим уйланди. Бир маҳалладан бўлганимиз сабаб, унинг уйига бегона жувон кириб-чиқишига кўзим тушса, ичимдан зил кетардим. Совчилар келар, аммо мен бошқа турмуш қуришни истамасдим. Бироқ собиқ эримнинг хотини ҳомиладорлигини эшитдиму, мен ҳам тезроқ турмушга чиқиб, узоқроққа кетишни истадим. Икки-уч қишлоқ нарида яшайдиган, хотини оламдан ўтган, уч боласи билан қолган эркакдан келган совчиларга розилик бердим. Йигит ўқимишли, ўқитувчи эди. Кўришдик. Бир-биримизга маъқул келдик. Никоҳландик. Унинг болалари билан тил топишиш осон кечмади. Шунга қарамай, собиқ турмушим
12.7K views09:03
Ochish/sharhlash
2021-06-11 10:03:17
Бутун коинот бир-бирига меҳр-муҳаббат риштаси билан боғлангандир.
Меҳр улашишни ўрган!
У муҳаббатнинг барчасига қалбингда жой борлигини, кўнглинг англаб етсин!
Муҳаббатсиз инсондан дунё қўрқади, буни унутма!

Мавлоно Жалолиддин Румий

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
13.7K viewsedited  07:03
Ochish/sharhlash
2021-06-11 08:03:04 МУСОФИР СОҒИНЧИ

Мен мусофир юртларда сарсон,
Қалбим ёмон тилинди она,
Соғинчларим қийнар беомон,
Қадрингиз кўп билинди она.

Меҳрингизга туйган у дамлар,
Ҳаёлларим бир жойга жамлар,
Найза мисол санчилиб ғамлар,
Қувончларим юлинди она.

Дунёсидан тамом хоридим,
Чопиб, елиб ёмон хоридим,
Ҳизматингиз қилмай қаридим,
Сочимга оқ илинди она.

Соғинаман соғинган сари,
Бир пул экан тилло-ю, зари,
Бир таскин йўқ,бегона бари,
Ҳаста кўнглим шилинди она.

Қораларин фарқи йўқ оқдан,
Насияси кўп экан нақддан,
Зўр ҳасратлар тақдир-у, Ҳақдан,
Менга туҳфа қилинди она.

Шу эдими мен излаган бахт,
Юрагимда тўла ҳижрон, гард,
Пойингизда эканку жаннат,
Қадрингиз хўп билнди она.

Хуршид Карим

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
15.0K views05:03
Ochish/sharhlash
2021-06-11 06:01:24 Тақвонинг фойдалари?


1. Тақво ўз эгасини Аллоҳ таоло билан бирга қилади.

2. Тақво ўз эгаси учун икром башоратидир.

3. Тақво гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.

4. Тақво ажрнинг кўпайишига сабабдир.

5. Тақво мағфират ваъдасидир.

6. Тақво нафсдан хавфнинг кетишидир.

7. Тақво ишда енгиллик ва осонликдир.

8. Тақво ўз эгасига Аллоҳ таолонинг ёрдами ва
нусратидир.

9. Тақво балолардан омонликдир.

10. Тақво висол ва қурбат воситасидир.

11. Тақво бошқалардан устунлик иззатидир.

12. Тақво ғам-ғуссадан чиқишдир.

13. Тақво кенг ризқ ваъдасидир.

14. Тақво азоб ва уқубатдан нажотдир.

15. Тақво жаннатга эришиш йўлидир.

16. Тақво содиқлик гувоҳномасидир.

17. Тақво Аллоҳ таолонинг муҳаббатидир.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
15.0K views03:01
Ochish/sharhlash
2021-06-11 04:01:13
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар «ЖУМА» муборак!


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

• • •Роббимиз - Аллоҳ
• • •Динимиз - Ислом
• • •Қибламиз - Каъба
• • •Айёмимиз - Жума
• • •Фарзимиз - Намоз
• • •Қарзимиз - Закот
• • •Орзуимиз - Ҳаж
• • •Амалимиз - Савоб
• • •Тилимиз - Тақво
• • •Нафратимиз - Зино
• • •Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
• • •Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
• • •Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!


https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
31.4K views01:01
Ochish/sharhlash
2021-06-10 19:34:02 Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.

Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.

Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.

Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.

Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.

Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?

Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.

Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.

Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!

Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!


Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек «Инна маъия Роббий саяҳдийн» (Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур) деб айтинг!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
21.7K views16:34
Ochish/sharhlash