Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали О
Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.27K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Musilman_9192

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2021-06-18 15:03:28 Рустамжон домла - Фарзандингизни дунёда азиз бўлишини хохлайсизми?..

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
16.7K views12:03
Ochish/sharhlash
2021-06-18 12:03:28 УЛАР ИНСОНМИ Ё ФАРИШТА...

Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳуга бир киши келиб:
- Фалончи сизни сўкди, -деди.
Холид унга:
- Бу унинг саҳифаси. Уни ҳоҳлагани билан тўлдираверсин, - дедилар.

Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳматуллоҳи алайҳга бир киши келиб:
- Фалончи сизни сўкди, - деди.
Ваҳб унга:
- Шайтон сендан бошқа элчи топа олмадими?! - дедилар.

Ҳасан раҳимаҳуллоҳга бир киши:
- Фалончи сизни сўкди, - деди.
Ҳасан унга:
- У отган ўқ менга тегмаган эди. Сен уни олиб келиб юрагимга санчдинг, -дедилар.

Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳга бир киши келиб:
- Фалончи сиз ҳақингизда ёмон гапларни гапирди, - деди.
Имом унга:
- Агар рост айтган бўлсанг сен чақимчисан. Агар ёлғон айтган бўлсанг сен фосиқсан, - дедилар. У хижолат бўлиб қайтиб кетди.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
18.4K views09:03
Ochish/sharhlash
2021-06-18 10:03:17
Берган саринг қалбинг,
Олган сари қўлинг тўлади.
Олувчи қўлдан кўра, берувчиси кўпроқ хузурланади, буни гаштини эса Муҳсинларгина биладилар холос.

Муҳсин - эҳсон қилувчи

Ибну Алишер

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
17.0K views07:03
Ochish/sharhlash
2021-06-18 08:02:20 РAСУЛЛУЛЛОҲ, ЁНИНГИЗГA ЧAҚИРИНГ МЕНИ...

Умрим ўтмоқдадир маънисиз, ҳиссиз,
Ҳаётим жарликка ўхшайди тубсиз,
Яшашдан мақсадим қолмас ҳеч сизсиз,
Расуллуллоҳ, ёнингизга чақиринг мени.

Ёш бошим кўрмади неларни мени,
Устимдан кулдилар, ранжитиб мени,
Дедилар, керагинг бормикан сени,
Расуллуллоҳ, ёнингизга чақиринг мени.

Ҳақиқат ахтариб дунё кезаман,
Нетайки, волидам бағрин эзаман.
Қачондир кетишим, билиб сезаман,
Расуллуллоҳ, ёнингизга чақиринг мени.

Гуноҳларим кўпдур, тавбалар қилай,
Кўз ёшим тугамас, юзларим силай.
Ношукурлик қилмайин, аммо на қилай,
Расуллуллоҳ, ёнингизга чақиринг мени.

Дардларни қучоғимга тўлдириб кетай,
Душманларим бахтдан кулдириб кетай,
Мақсад, ёнингизга бормоқлик нетай,
РAСУЛЛУЛЛОҲ, ЁНИНГИЗГA ЧAҚИРИНГ МЕНИ.

ИРОДAХОН ҚОСИМОВA

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
16.5K views05:02
Ochish/sharhlash
2021-06-18 07:31:33
Ulammolar aytaqilar bolalaringiz uchun Qur'on bu zehn o'tkirligi va aqil idrokda kuchliroq bo'lishga katta yordam beradi. Bolalarga yoshlikdan Qur'on oyatlarini o'qib berish ularga qalbida Qur'onga bo'lgan muhabbatni kuchli bo'lishiga yordam beradi.

Sizning farzandingiz Qur'on oyatlarini yod olishga qiynalishini hohlamasangiz uning qalbini yoshligdan tarbiya qiling! Inshaalloh farzandingiz hofiziqur'on bo'ladi!

Ushbu mahsulotning asosiy qurilmasi 30 Qur'onni to'liq o'qiydi.

Nashidaning ajoyib ketma-ketligi.

Allohning 99 go'zal ismlari MP3 shaklida o'qib eshittiradi.

Bolalarni uyquga ketishiga yordam beradi, tinchlantiradi

Farzandlaringizni yoshligida Qur'on bilan tarbiya qiling.

Narxi: 347 000 so'm

Batafsil:
https://sotuvchi.com/s/7bcSJ
Buyurtma:
https://sotuvchi.com/s/7bcSJ
15.3K views04:31
Ochish/sharhlash
2021-06-18 06:01:20 ​​ИСТИҒФОР

Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
Истиғфор айт!
Ишларинг юришмаса,
Истиғфор айт!
Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
Истиғфор айт!
Юрагинг сиқилса,
Истиғфор айт!
Бой бўлишни истасанг,
Истиғфор айт!
Қашшоқликка йўлиқсанг,
Истиғфор айт!
Фарзанд талабида бўлсанг,
Истиғфор айт!

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

1. АСТАҒФИРУЛЛООҲ.

2. АСТАҒФИРУЛЛООҲА ВА АТУУБУ ИЛАЙЙҲ.

3. АСТАҒФИРУЛЛООҲАЛ АЗИЙМ, АЛЛАЗИЙ ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА ҲУВАЛ ҲАЙЮЛ ҚОЙЮМУ ВА АТУУБУ ИЛАЙЙҲ.


Сиз ҳам бир кишинингнг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг. Буни бошқа дўстларингизга ҳам юборинг.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
19.9K views03:01
Ochish/sharhlash
2021-06-18 04:01:11
Гўзал жаннат бизга бўлмасин армон,

Тарк этмасин сира қалбларни иймон,

Бу кун савобларидан насиб айласин,

Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Ассалому алайкум!

Жума муборак бўлсин!

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
35.1K views01:01
Ochish/sharhlash
2021-06-17 19:33:21 -Дадангга айтиб қўй, мен учун овора бўлмасин", - деди бор гапдан хабар топган ўғли Мансурга. - қўйинг энди, ойи, бўлиб ўтган ўша кунги гапларни унутишга ҳаракат қилинг. Дадамни бир сафар кечиринг...
​​Бу дилхираликдан сўнг Баҳром ўғлини ёнига чақириб, гап бошлади:
- Ўғлим, сен мени тўғри тушун. Шу ёшимдаги бундай қилмишим ёш боланинг иши.
Фақат онанг мени ҳалиям яхши кўрадими, йўқми, синаб кўрмоқчи эдим. Бу атайлаб уюштирилган эди, холос...
...Шу кундан бошлаб болалар ота-онасини яраштиришга уринишди. Бўлмади.
Шундай қилиб, иккаласининг ҳам ғурури бир-бириникидан устун келди.
"Мендан ўтди, ди- лингга озор бериб қўйдим, кел, энди кўп диққат бўлаверма", - деб Баҳром узр сўрамади.
"Хўп, дадаси, қалтис ҳазилингиз бор бўлсин, қайтиб бундай қилманг", - деб Зебо айтмади. Афсуски, ҳаётнинг ёзилмаган қонунлари борки, бу инсоннинг ғурури билан ҳисоблашмайди. "Эр бермоқ - жон бермоқ", деб бежиз айтишмаган.
Гарчи Баҳром Зебога хиёнат қилмаган бўлса ҳам у ич-ичидан эзилаверди. Сиртига чиқармагани билан дард оширди. Туппа-тузук юрган одам бир кунда ётиб қолди. қон босими кўтарилиб кетди. Болалари зир югуриб "Тез ёрдам" чақиришди.
Шифокор зарур муолажаларни қилди-ю, бир неча кун ўрнидан қимирламай ётишни тайинлади. Баҳром эндигина ишга етиб борганди. Бирдан қўл телефони жиринглади. - Дада, бу мен, Мансурман, - деди бироз ваҳимада.
- Нима гап, ўғлим?..
- Ойим касал бўлиб қолди. Ҳозир доктор чақириб, кўрсатдим.
- Ие, қандай қилиб? Ахир, эрталаб ҳам ишга кетишга тайёргарлик кўриб турганди-ку?!
- деди хавотирланиб.
- Ҳа... қўққисдан, қон босими ошиб...
- Ҳозир бораман, ўғлим, ҳозир...
Баҳромни қора тер босди. Ўзини-ўзи койиди. Раҳбарига бор гапни тушунтириб,
тез уйига йўл олди. ...
Зебо кўзларини ҳиёл очган эди, эри кўзларида ёш билан унинг юзларини силаб, кечирим сўраб ўтирибди: "
- Мени кечир, Зебо..." Туйқус Зебонинг кўзларида ҳам ёш айланди.
Негадир эрига нисбатан меҳри жўшиб кетди.
У эрининг қўлларини маҳкам ушлади. Шунда Баҳром ўзида дадиллик сезди ва аёли то соғайиб кетгунича ёнидан жилмади.
Зебонинг сўна бошлаган қалби эрининг муҳаббати туфайли яна кундай ёриша бошлади...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
18.4K viewsedited  16:33
Ochish/sharhlash
2021-06-17 19:33:21 ҲАЁТНИНГ ЁЗИЛМАГАН ҚОНУНИ

(Ўқинг..ибратли хикоя)

Зебонинг боши қотди. Ёши бир жойга бориб қолганда, қуда-андали, набирали одамларнинг бир-бирларига бундай терс бўлиб юришлари қаддини эгди. Айниқса, уйда келиннинг олдида кўп ҳижолат тортади. Ахир, бу ёшларга уйда қайнота-қайнона ибрат бўлмаса, уларга қандай қилиб насиҳат қилади, билмаганини ўргатади?
Тобора чигаллашиб бораётган тақдир ипи Зебонинг юрагини тимдалади. "қўшнига айтсанг гап, айтмасанг дард", деганларидай, ўрталаридаги совуқ муносабат ҳақида бировга сездирмади. қаноат қилди. Эрига инсоф тилади. Илгари бир-бирларидан аччиқланган пайтларида ўрталаридаги гина-кудурат уч кундан кўпга чўзилмасди.
Кўпроқ эрининг инжиқлиги орқасидан келиб чиққани учун аразни биринчи бўлиб ўзи ёзиб юборарди. Бу сафар ҳам Зебо шуни кутди. Бироқ, Баҳромдан сас чиқмади. Унинг қовоқ уйиб юриши, сал нарсага жиғибийрон бўлиб, фарзандларини койийвериши, калтакнинг бир учи Зебога ҳам тегиши алам қилди.
Юрак ютиб у билан рўбарў бўлгиси келди. Бироқ, Баҳромнинг важоҳатини кўриб, ёнига яқинлашмади.
Ахир, у билан ўрталарида жанжал чиққундай бирор важ бўлгани йўқ-ку!
Айби нима? Зебо шуларни ўйлаб, ўйига етолмади. Агар жанжал кўтарса, ундан хафа бўлса, Зебо учун баҳона бор эди. Лекин келини, бўй етган фарзандларининг олдида буни ўзига эп кўрмади. "Эркак киши кўчанинг одами", деди-да, арқонни узун ташлади. ...
Ўшанда кечки таомдан сўнг суҳбатлашиб ўтиришганди.
Набирасининг ширин қилиқларидан завқланиб, уни гапга солишди.
Шу пайт Баҳромнинг қўл телефони жиринглади. У ўрнидан туриб, даҳлизга чиқиб гаплашди.
- Ким экан? - деди Зебо юрагига ғулғула тушиб.
- Кундошингиз.., - кулди Баҳром, билса ҳазил, билмаса чин қилиб.
- Телефонни бермабсиз-да, мен ҳам саломлашиб қўярдим,
- Зебо ҳам буни жиддий қабул қилмади.
- Ростданми, ҳалиям бўлса улаб бераман, танишиб оласизлар.
Дугонами ёки опа-сингил бўлиб олардинглар, нима дедингиз?
- Яхши бўларди. Биргалашиб набира боқардик...
Зебо эрининг ҳазиломуз гапларини кўп эшитгани учун парво қилмай, бемалол "кундош"ни қабул қилди. Бироздан сўнг яна телефон жиринглади.
Бу сафар Баҳром энди у аёлни Зебо билан гаплаштиришга уринди.
- Опангиз сиз билан гаплашмоқчи, мана, беряпман, - дейиши билан телефон узилиб қолди. Орадан ярим соат ўтар-ўтмас телефон такрор жиринглади. Баҳром тиззасида ўйнаб ўтирган болани ерга ўтқазди-да, ташқаридаги йўлакка чиқди.
Шундан кейин Зебони шубҳа-гумонлар ўради. Кейин эрининг ортидан чиқиб, секин қулоқ тутди. Бу сафар аёлнинг овози аниқ-тиниқ кела бошлади. Зебо шаҳд билан телефонни эрининг қўлидан тортиб олди.
- Сизга телефонимга пул тушириб қўйинг, дегандим-ку,
- аёл кишининг қаҳрли овози эшитилди телефондан. Баҳром Зебонинг қўлини қайириб бўлса ҳам телефонни олишга ҳаракат қилди.
"Сен ким бўласан?.." - деяётган Зебонинг гапи оғзида қолди. Зебонинг кўзидан аччиқ ёш сизди. Эрига норози қиёфада қаради. Баҳромнинг юзи докадек оқариб кетганди.
Шу пайт ҳеч нарсадан хабари йўқ келин уйга кириб келди-ю, вазият ўзгарди.
Лекин Зебо анчагача ички титроқдан ўзига келолмади. Токчада турган дорисидан ичди. Лекин телефондаги нотаниш аёлнинг қаҳрли овози қулоғи остидан кетмади...
"Шунча йил рўзғор қилибман-у, бирор марта ундан устун келиб, буйруқ оҳангида уни олиб беринг, буни олиб беринг деб айтмабман-а!" - дея алам қилди Зебога.
Уй, оила, бола-чақадан ортиниб, рўзғорга ҳарна ёрдам деб, бир ишнинг бошини тутиб, уни авайлаб, етган жойи шу бўлдими? Зебо сўнгсиз ўйлар исканжасида қолди.
"қўрққан олдин мушт кўтарар" деганларидай Баҳромнинг қўрслиги, терслиги-чи, яна.
Энди Зебо ҳам тўнини тескари кийди. Эри билан умуман иши бўлмай қолди.
Лекин унинг ки-йим-кечаги, парваришини келини, қизи орқали қилдириб юрди. Назаридан четда қолдириб юборишга кўнгли чидамади бари бир...
Энди Баҳром аёлининг тунд қиёфасини кўриб, аразини ёзишга ҳаракат қила бошлади. Бироқ Зебо сир бой бермади, балки: "
17.2K viewsedited  16:33
Ochish/sharhlash
2021-06-17 17:43:23 Гўзал ёшлигим

Сочларимга оқлар кўринди,
Хар боққанда келар ғашлигим.
Юзларимга доғлар кўринди,
Қайда қолди гўзал ёшлигим.

Қийнаб қўйди рўзғор ғамлари,
Қийнаб қўйди рўзғор камлари.
Қийнаб қўйди мехр камлари,
Қайда қолди гўзал ёшлигим.

Онам кулча нонлар ёпарди,
Ўшал вақтга келади қайтгим.
Отам сўйиб кўкга отарди,
Қайда қолдинг гўзал ёшлигим

Хаёлларим остину устун,
Ох отарман охимда тутун.
Отабек дер соғиндим бугун,
Қайда қолдинг гўзал ёшлигим.

Ўтди бахтим ўтди иқболим,
Ўтди шиддат ўтди жўшлигим.
Беғубор дил, сўзлари болим,
Қайда қолдинг гўзал ёшлигим.

Дунё экан кўп маккор ўйин,
Ғамлар тайин, дардлари тайин.
Билолмадим қайтмоқлик сирин,
Қайда қолдинг гўзал ёшлигим.

Белгинамдан кетяпди мадор,
Кўзларимнинг тўкилди нури.
Дилим хаста, тунларим бедор,
Қайда қолдинг гўзал ёшлигим.

Соғинчингда бўлдим овора,
Оғриняпман сенсиз тобора.
Қатармисан, ўтингум зора,
Қайда қолдинг гўзал ёшлигим.

Отабек Юсуф

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
21.2K views14:43
Ochish/sharhlash